Дислалия турлари.
Товушларни нотўғри талаффуз этиш она тилида ҳамма товушларда учратиш мумкин.
Товушлар талаффузининг бузилиши асосан артикуляцион жиҳатдан талаффуз қилиш қийин бўлган: сонор (р, л), сирғалувчи (с, з,) ва шовқинли (ш, ж, ч), тил орқа (к, г) товушларида учрайди.
Болаларга товушлар талаффузининг бузилиши товушларни нутқда йўқлиги, уларни бузиб талаффуз этиш ва бир-бири билан алмаштириш ҳоллари билан намоён бўлади.
Бу ҳолатларнинг ҳар бирини батафсил кўриб чиқамиз. Нутқда товушларнинг йўқлиги уларнинг сўзнинг бошида (масалан, ранда сўзи ўрнига бола "анда"), сўзнинг ўртасида (тарвуз — "тавуз"), сўзининг охирида (қор — "қо") тушиб қолишида ифодаланиши мумкин.
Товушларни бузиб (нотўғри) талаффуз этиш шунда ифодаланадики, бунда товушларнинг тўғри талаффузи ўрнига, шу товушга яқин лекин она тили фонетика тизимида ифода этилмайдиган товуш талаффуз этилади. Масалан, тиш аро сигматизм, ён сигматизм, валяр р (бунда тил учи тебраниши ўрнига юмшоқ танглай тебранади), увиляр р (бунда тил учи ўрнига кичик тилча тебранади).
Товушлар тилнинг фонетик тизимида мавжуд бўлган бошқа товушларга алмаштирилиши мумкин. Улар қуйидагича намоён бўлиши мумкин:
ҳосил бўлиш усулига кўра ўхшаш, артикуляция ўрнига кўра фарққиладиган товушларни алмаштириш, масалан, портловчи тил орқа к ва г, портловчи тил олди т ва д товушлари (масалан, китоб сўзи ўрнига "титоб", гул сўзи ўрнига "дул");
ҳосил бўлиш ўрнига кўра ўхшаш, ҳосил бўлиш усулига кўра фарққиладиган товушларни алмаштириш, масалан, сирғалувчи тил олди с товуши, портловчи тил олди т товуши билан (соат ўрнига "тоат");
ҳосил бўлиш усулига кўра ўхшаш ва артикуляция органларининг иштирокига кўра фарққиладиган товушларни алмаштириш, масалан, с товуши, лаб-тиш аъзолари иштирокида ҳосил бўладиган ф товуши билан (сумка сўзи ўрнига "фумка");
ҳосил бўлиш усули ва ўрнига кўра ўхшаш, овоз иштирокига кўра фарққиладиган товушларни алмаштириш, масалан, жарангли товушлар жарангсиз товушлар билан алмаштирилади (бола — "пола", пайпоқ— "байбоқ", зина — "сина", гул — "кул").
Бузилган товушларнинг сонига қараб дислалия яна оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Агарда тўртта товуш талаффузида камчилик бўлса, оддий дислалия, агар бешта ва ундан ортиқ товуш талаффузида камчилик бўлса, бу — мураккаб дислалия деб аталади.
Агар бир фонетик гуруҳга кирувчи товушлар талаффузида камчиликлар бўлса (масалан, сирғалувчи с, з, ж) бу—мономорф дислалия. Агар у икки ва ундан ортиқ артикуляция гуруҳига тегишли бўлса (масалан, ротацизм, сигматизм ва ламбдацизм), бу — полиморф дислалия бўлади.
Талаффузидаги камчиликлар ўз характерига, маълум товушлар гуруҳига тегишли бўлишига кўра дислалия қуйидаги турларга ажратилади:
Сигматизм (грекча "сигма” "с" ҳарфининг номини билдиради).
Бунда сирғалувчи (с, з) ва шовқинли (ш, ж, ч) товушлар талаффузида камчиликлар кузатилади. Сирғалувчи ва шовқинли товушларнинг бошқа товушларга алмаштирилиши парасигматизм деб юритилади. Масалан, соат — "тоат", жужа — "дуда", чойнак — "тойнак".
Ротацизм (грекча "ро"ҳарфи номидан олинган бўлиб, ”р" товушни билдиради) — р товушнинг талаффузидаги камчиликлардир. Р товушини бошқа товушлар билан алмаштирилиши параротацизм деб юритилади. Масалан, ракета - "якета", ром — "лом”, ручка — "ючка".
Ламбдацизм (грекча "ламбда" ҳарфини номидан олинган бўлиб, л товушини билдиради) — л товушининг талаффузидаги камчиликдан иборат. JIтовушининг бошқа товушларга алмаштирилиши параламбдацизм деб юритилади. Масалан, лола — "ёя", гул — "гуй”.
Тил орқа товушларидаги камчиликлар:
каппацизм — к товушининг нутқда йўқлиги, паракатацизм "к" товушини алмаштирилиши. Масалан, копток — "топто", китоб — "титоб";
гаммацизм — к товушининг нутқда йўқлиги, паракатацизм "г" товушининг алмаштирилиши. Масалан, гул — "дул", гилам — "дилам”;
хитизм –хтовушининг нутқда йўқлиги, парахитизм "х" товушининг алмаштирилиши. Масалан, хат — "тат", хўроз — "тўроз";
ётацизм — й товушининг нутқда йўқлиги, парайотацизм "и" товушининг алмаштирилиши (грекча каппа, гамма, хи, йота ҳарфларини номидан олинган бўлиб, к, г, х, мтовушларини билдиради).
Жаранглатиш нуқсонлари — жарангли ундош товушлар талаффузидаги камчиликлар. Бу камчиликлар жарангли ундош товушларни жарангсиз ундош товушларга алмаштирилишидир: б-п, д- т, в-ф, з-с, ж-з, г-к ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |