Амалдаги тартибга кўра (ПҚМ-777) сотувчи ташкилотлар ўзларининг юклаш қувватларидан келиб чиқиб, кунлик юклаш графигини тизимга жойлаштирадилар. Харидорлар юклаш кунларини танлашда ушбу юклаш графиги доирасида ҳажмларни кўрсатадилар, яъни сотувчи ўзи кўрсатган кундаги ҳажмдан кўпини юкламайди. Шу боис сотувчилар юклаш графигларини белгилашда эътиборли бўлишлари зарур.
Бундай ҳолатларда сотувчилар юклаш графикларига тегишли ўзгартиришларни киритиш, харидорлар бошқа кунни танлаш (агар ғолиб аниқланган бўлмаса) техник имкониятлари мавжуд. Агар харидорда танлаш куни доирасида бўш юклаш куни бўлмаса, биржа савдоси қоидаларига биноан битимни юклаш муддатини 10 кунгача узайтириб, сўнгра юклаш кунини танлаши керак бўлади.
Биржа товарини юклашда махсус транспорт талаб этиладиган бўлса, сотувчи томонидан ушбу ҳақидаги маълумот биржа контрактига киритилади. Бундан ташқари харидор логистика порталига эълон беришда қандай транспорт турида юкни ташиш керак эканлигини кўрсатади ва юк ташувчилардан таклифлар келиб тушганда уларнинг автопарклари билан танишишга имкон берилади. Агар юк ташувчида мақбул автотранспорт бўлмаса унинг таклифи харидор томонидан кейинги босқичга ўтказилмаслиги мумкин.
Сотувчи учун товарларни юклашда асос логистика портали томонидан шахсий кабинетга юборилган маълумот ҳисобланади. Ушбу маълумотдан автомашина давлат рақами ва ҳайдовчининг маълумотлари акс эттирилади. Агарда ушбу бириктирилган автомашина ёки ҳайдовчи билан боғлиқ муаммолар вужудга келса, юк ташувчи корхона дарҳол битим бўйича бошқа бир автотранспорт ёки ҳайдовчини бириктириши шарт. Акс ҳолда сотувчи маҳсулотни юклай олмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 777-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандига мувофиқ автотранспорт хизмати кўрсатилмаган (автотранспорт хизматларидан воз кечиш) ёки тўлиқ таъминланмаган тақдирда, шартнома мажбуриятларини бажармаган томон иккинчи томонга закалат пули миқдорида жарима тўлайди.
Жарима тўланганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон бошқа томондан бунинг натижасида етказилган зарарни қоплашни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Биржа савдоларига сотувга қўйилаётган товарлар хақида маълумот, шу жумладан товарнинг сертификатлари биржанинг контрактларида сотувчи томонидан кўрсатилган бўлади. Товар харид қилишдан олдин ушбу хужжатларни харидор кўриб чиқиши лозим.
Порталда савдоларни ўтказиш энг ками 4 соатни ташкил этади. Шу боис юклаш муддатлари 3 кунлик бўлган товарлар бўйича логистика хизматларини танлаш жараёни муаммо туғдирмайди.
Вазирлар Махкамасининг 170 сонли қарорига мувофиқ сотувчилар графикларни биржанинг порталига жойлаштиришлари шарт. Бундан ташқари, хар ойда биржа томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитасига юклаш ҳажмларини киритилиши ва киритилмаслиги бўйича тегишли маълумотларни бериш йўлга қўйилган. Агарда сотувчилар томонидан Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талаблари бузилган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тақдирда Қўмита томонидан тегишли чоралар кўрилади.
Савдолар якунланиб, битимлар шаклланиши билан ушбу ҳақидаги маълумотлар сотувчининг шахсий кабинетида автоматик равишда акс эттирилади ва онлай режимида янгиланиб борилади.
Сотувчи графикларга тегишли ўзгартиришлар киритиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сонли қарор билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига мувофиқ электрон тизим орқали ташиш хизматлари қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали амалга оширилади:
юк ташиш хизматини кўрсатиш шартномаси бекор бўлганда ва бунда товарни юклаш муддати икки кундан кам қолганда;
юк ташувчилардан мақбул таклифлар келиб тушмаганда ва бунда товарни юклаш муддатига икки кундан кам вақт қолганда.
Бунда тўғридан-тўғри тузилган шартномалар электрон тизимда мажбурий тарзда рўйхатдан ўтказилади. Мазкур банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда, эълонда белгиланган бошланғич нархдан баландроқ нархда тўғридан-тўғри шартнома тузилишига йўл қўйилмайди. Бошқа ҳолатларда юк ташиш бўйича эълонларни жойлаштириш ва савдоларни ўтказиш қайтадан амалга оширилади.
Порталда юк ташувчи сифатида иштирок этувчи ташкилот аввало шахсий кабинети орқали автопаркини тўлиқ кўрсатиши зарур. Ушбу автотранспорт корхонанинг балансида бўлиши ёки ижара шартнома асосида фаолият юритувчи транспорт воситалари бўлиши мумкин.