2. Ўлкашунослик фанини ривожлантиришда архив ҳужжатларининг роли - Архив-лотинча «архивиум»-ҳукумат биноси сўзидан олинган. Лекин «архив» атамасининг ҳозирги қўлланиш маъноси бутунлай бошқа. Архив-бу идоралар, корхона ва ташкилотлар, шунингдек тарихий шахслар фаолиятига оид ҳужжатлар сақланадиган муассаса. Ўрта Осиёда архив ёзув билан бир 96 вақтда пайдо бўлган. 1948-1950 йилларда профессор С.П. Толстов қадимги Тупроққалъа харобаларидан Хоразм шоҳларининг III ва IV аср бошларига оид қадимги Хоразм тилида терига ёзилган 150 га яқин ҳужжатлардан иборат архив қолдиқларини топди
- Сўғд ёзма ёдгорликларининг катта гуруҳи Панжикент шаҳри яқинидаги Муғ тоғида жойлашган қадимги қаср ҳаробасидан топилган. Муғ тоғидан сўғд архиви деб аталувчи бу мажмуа VII аср охири VIII аср бошларига оид 80 га яқин ноёб ҳужжатни ўз ичига олади. Бу ҳужжатлар сўғд подшолигига тобе бўлган панж ҳокимлиги саройига тегишли эди. Панжикент ҳокими Диваштич 722 йилда араб истилочилари билан жангдан сўнг Муғ тоғидаги қасрга чекинган ва сарой ҳужжатларини шу ерга келтирган. Араблар мазкур қасрни штурм билан олгач, уни вайрон қилганлар, ҳужжатлар қаср ҳаробалари ичида қолиб кетган. Улар 1932-1933 йилларда топилган, ҳужжатлар жами 79 дона бўлиб, 74 таси сўғд, 1 донаси араб, 3 донаси хитой ва 1 таси турк тилидадир. Улар ҳар хил материалларга, чармга, тахтага ва қоғозга ёзилган. Мазкур ҳужжатлар сўғднинг VIII асрнинг биринчи чорагидаги иқтисодий-сиёсий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Муғ тоғида топилган ҳужжатлар А.А. Фермон, А.В. Василев, И.Ю. Краковский, М.Н. Боголюбов, В.А. Ливщитс томонидан ўрганилган, ўзбек олимларидан сўғд ҳужжатларини ўрганиш уларни тарғиб қилишда т.ф.д профессор М. Иcҳоқовнинг хизматлари каттадир
IХ-Х асрларда Сомонийлар давлатининг пойтахти Бухорода Абу Али Ибн Сино фойдаланган йирик архив кутубхона бўлган. Ўрта--сиёда архив иши ХI-ХII асрларда Қорахонийлар давлатида, ХII-ХIII асрларда Хоразм давлатида, ХIII асрдан мўғиллар ҳукумронлиги, темурийлар ва аштархонийлар даврида ҳам мавжуд эди. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Ўзбекистон Шарқшунослик институти архивида сақланаётган Х-ХХ асрларга оид вақфномалар ва бошқа ҳужжатлар Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг архивлари бўлганлигининг гувоҳидир. Тўхтовсиз ўзаро феодал урушлари, вайронагарчиликлари натижасида 97 кўпгина архив ҳужжатлари йўқ қилиб юборилди. Айрим хонликларда архив қолдиқларигина сақланиб қолган. Октябр инқилобигача Туркистонда давлат архиви бўлмаган, фақат идора архиви бўлиб, тартибсиз ҳолда, зах биноларда сақланган. Бу архив ҳужжатларининг ёппасига йўқ бўлиб кетишига олиб келган - IХ-Х асрларда Сомонийлар давлатининг пойтахти Бухорода Абу Али Ибн Сино фойдаланган йирик архив кутубхона бўлган. Ўрта--сиёда архив иши ХI-ХII асрларда Қорахонийлар давлатида, ХII-ХIII асрларда Хоразм давлатида, ХIII асрдан мўғиллар ҳукумронлиги, темурийлар ва аштархонийлар даврида ҳам мавжуд эди. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Ўзбекистон Шарқшунослик институти архивида сақланаётган Х-ХХ асрларга оид вақфномалар ва бошқа ҳужжатлар Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг архивлари бўлганлигининг гувоҳидир. Тўхтовсиз ўзаро феодал урушлари, вайронагарчиликлари натижасида 97 кўпгина архив ҳужжатлари йўқ қилиб юборилди. Айрим хонликларда архив қолдиқларигина сақланиб қолган. Октябр инқилобигача Туркистонда давлат архиви бўлмаган, фақат идора архиви бўлиб, тартибсиз ҳолда, зах биноларда сақланган. Бу архив ҳужжатларининг ёппасига йўқ бўлиб кетишига олиб келган
Архившунослик ишлари ҳам фақат 1917 йилдан кейин ўз равнақини топди. 20-йиллардан бошлаб, архив ишларига катта эътибор берилди. Ҳужжатларни сақлаш ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш мақсадида халқ Комиссарлари Советининг 1918 йил 1 июнда «Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштирш ҳақида» деб номланган декретига асосан Москвада Давлат архиви фонди (ДАФ) ташкил этилди. Ҳозирги вақтда ДАФ таркибига тўнтаришгача бўлган давр, тўнтаришдан кейин барча ташкилотларнинг фаолияти, муассасалар ва айрим шахслар шунингдек, тарихий ёзма ёдгорликлар, ҳуқуқ, санъат, адабиёт ва ҳамдўстлик давлатлари халқларининг маиший маънавий маданияти, кинофото ҳужжат фондлари, кинофильм негативлари, фотосуръатлар, уларни тўлдирувчи позитивлар, граммафон, патефон пластинкалари ва ёзиб олинган овоз материаллари, илмий тарихий ва амалий аҳамиятга эга бўлган бошқа нарсалар: иллюстрациялар қўлёзма негативлар, шунингдек агитация ва пропаганда мақсадида нашр қилинган, плакатлар, варақалар, чақириқлар, эълонлар, микрофото ҳужжатлар киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |