Литосфера плиталари тектоникаси



Download 463,82 Kb.
bet5/11
Sana25.02.2022
Hajmi463,82 Kb.
#281919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Турабоев А О

Иккинчи даражали кучлар. Иссиқлик конвекцияси туфайли ҳосил бўлувчи қовушоқ ишқаланиш кучи литосфера плиталарининг ҳаракатида белгиловчи аҳамиятга эга бўлади. Аммо ундан ташқари литосфера плиталарига бошқа, унча катта бўлмаган, бироқ муҳим кучлар ҳам таъсир қилади. Бу оғирроқ мантия юзасида енгилроқ пўстнинг сузишини таъминловчи Архимед кучидир. Ой ва Қуёшнинг гравитацион таъсири туфайли вужудга келувчи прилив оқимлари ҳам шундай аҳамиятга эга. Шу жумладан ер юзасининг турли жойларида атмосфера босимининг ўзгариши туфайли пайдо бўладиган кучлар ҳам мавжуд. Атмосфера босимининг 3% га ўзгариши 0.3 м қалинликдаги яхлит сув қатламининг босимига тенг. Бундай ўзгаришлар кенглиги юзлаб километрларга борувчи зоналарда кечиши мумкин.

3. Ер пўстининг структуралари




Фаол континентал четлар. Фаол континентал чет континент остига океан пўсти кирган жойларда пайдо бўлади. Бундай геодина­мик вазиятлар эталони бўлиб Жанубий Американинг ғарбий соҳиллари саналади ва уни анд типидаги континентал чет дейишади. Фаол континентал четлар учун кўп сонли вулканлар ва умуман кучли магматизм характерли бўлади.
Континентал четлар остида океан ва континентал литосфера плиталарининг ўзаро кучли механик таъсири кечади. Океан пўстининг ҳаракат тезлиги, ёши ва қалинлигига боғлиқ ҳолда мувозанат турлича бўлиши мумкин. Агар литосфера плитаси суст ҳаракатланса ва унча қалин бўлмаси, унда континент чўкинди қопламаси билан бирга қўшилиб кетади. Чўкинди жинслар кучли бурмаланишга учрайди ва континентал пўстнинг бир қисмига айланиб кетади. Бунда ҳосил бўлувчи структура аккрецион пона дейилади. Агар чўкаётган литосфера плитасининг тезлиги юқори, аммо чўкинди қопламаси қалин бўлмаса, унда океан пўсти континентдан кўчиб, мантияга сўрилади.
Оролли ёйлар. Оролли ёйлар - бу бир океан литосфера плитасининг иккинчиси тагига шўнғиш жойида ҳосил бўлган субдукция зонаси устида ривожланган вулкан оролларининг занжиридир. Оролли ёйларнинг намунаси сифатида ҳозирги Алеут, Курил, Мариана ороллари ва бошқа архипелагларни кўрсатиш мумкин. Япон оролларини ҳам кўпинча ороллар ёйи дейишади, аммо уларнинг фундаменти жуда қари ва ҳақиқатдан ҳам турли вақтларда вужудга келган бир қанча ороллар ёйи мажмуасидан иборат. Шунинг учун ҳам Япон ороллари микроконтинент ҳисобланади.
Оролли ёйлар иккита океан литосфера плиталарининг тўқнашувидан ҳосил бўлади. Бунда литосфера плиталаридан бири иккинчисининг остида қолиб, мантияга сўрилиб кетади. Устки ли­тосфера плитасида ороллар ёйининг вулканлари пайдо бўлади. Ороллар ёйининг қавариқ томони ютилувчи литосфера плитаси томонига қараган бўлади. Шу томонда чуқурсувли нов ва ёйолди ботиқлиги жойлашган бўлади.
Ороллар ёйининг ортида ёйорти ҳавзаси жойлашган бўлиб (масалан: Охота, Жанубий Хитой ва бошқа денгизлар), уларда ҳам спрединг кечиши мумкин.

Download 463,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish