Лисону-т-тайр” достонининг ғоявий-бадиий хусусиятлари dsc. Дилнавоз юсупова



Download 37,19 Kb.
bet3/8
Sana10.06.2022
Hajmi37,19 Kb.
#649750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“ЛИСОНУ Т ТАЙР” ДОСТОНИНИНГ ҒОЯВИЙ БАДИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ҳар не гардун баҳр ила конида бор,
Онча юз Аттор дўконида бор.
Алишер Навоий Атторнинг ёзган асарлари халқ учун гулқанд каби фойдалидир дейди ва шу муносабат билан унинг асарлари рўйхатини келтиради: “Мусибатнома”, “Илоҳийнома”, “Уштурнома”, “Лужжаи ҳилол”, “Тазкирату-л-авлиё”, “Мантиқу-т-тайр” ва бошқалар. Боб сўнгида Навоий агар Ҳақ мадад берса, мендек гадо Шайх руҳидан ёрдам олиб, қушлар нутқини изҳор қилсам, яъни “Мантиқу-т-тайр”га жавоб ёзсам дейди:
Лек ҳақ тавфиқ берса, мен — гадо,
Шайхнинг руҳиға айлаб иқтидо.
Ўйла қушлар нутқини изҳор этай,
Булбулу тўти киби ғуфтор этай.
Ким халойиқ чун тараннум айлагай,
Қуш тили бирла такаллум айлагай.
Лек сурмак нуктани тўти мисол,
Будур инсоф ўлса, эй фархунда фол.
Ким бу тўти тўъмаси бўлғой шакар,
Ул шакар фикр айласанг бўлғай магар.
Тенгрининг лутфу иноят хонидин,
Яъни, ул Атторнинг дўконидин.
Достоннинг асосий қисми 14-бобдан бошланади. Бир куни барча қушлар мажлис қурмоқ учун йиғилибдилар. Лекин мажлисда ўрин талашиб, жанжаллашиб қолибдилар. Шунда улар агар бир адолатли подшо бўлганда, баҳсга ҳожат қолмаган бўларди, деб ўйлабдилар. Шу вақт Ҳудҳуд деган қуш шундай подшоҳ борлигини, унинг номи Симурғ эканлиги ва Симурғнинг ҳузурига бормоқчи бўлганлар узоқ ҳамда машаққатли йўлни босиб ўтишлари зарурлигини айтади:
Борча олам қушларига шоҳ ул,
Ҳолингиздин мў-бамў огоҳ ул.
Ул ёқин сизга-ю сиз ондин йироқ,
Васл – анга ойин, вале сизга – фироқ.
Йўлида етса талабдин минг тааб,
Ҳам анга етмас киши қилмай талаб.
Лекин ул водий ниҳоятдин узун,
Қатъида офат ниҳоятдин фузун.
Умрлар урмоқ керак тинмай қанот,
Неча каркас умрича бўлса ҳаёт.
Қушлар Ҳудҳуд бошчилигида йўлга тушадилар. Бир неча кун йўл юргач, машаққатли сафар уларни толиқтиради. Улар ортга қайтмоқчи бўладилар ва бирин-кетин Ҳудҳудга ўз узрларини айта бошлайдилар. Дастлаб Тўти узр айтади. Ҳудҳуд унга жавобан “Ҳийлагарликни касб қилган яшил чакмонли киши” билан боғлиқ ҳикоятни келтиради. Тўтидан сўнг Товус узр айтиб, “Тангри мени атрофдагилар кўриб, ҳуснимга таҳсин айтишлари учун яратган, шундай экан, менга бу сафардан не ҳожат”, - дейди. Ҳудҳуд унга жавобан масхарабоз бир ҳиндунинг ўзини турли нақшу нигорлар билан безаб, майдонда томоша кўрсатгани, унинг атрофи бир гала бебошлар тўдаси билан тўлгач, назоратчилар томонидан тутиб олиниб, дарра билан савалангани ҳақидаги ҳикоятни келтиради. Ундан сўнг Булбул узр айтади. У ўз чаманидаги бир гулга ошиқлигини, гулдан айрилиққа чидай олмаслиги ва бу сафар унга чексиз ҳажр азобини олиб келаётганлигини баён қилади. Ҳудҳуд унга бир подшоҳга ошиқ бўлиб қолгани ҳақида лоф урган гадо ҳикоятини келтиради. Шу тариқа Қумри, Кабутар, Кабки дарий (Тоғ каклиги), Тазарв, Қарчиғай, Шунқор, Бургут, Куф (Бойўғли), Ҳумой, Ўрдак, Товуқ (Хўроз) каби қушлар ўз узрларини айтадилар. Ҳудҳуд уларнинг ҳар бирига мос ҳолатда турли ҳикоятлар билан жавоб қайтаради.
Қушлар йўлларида давом этадилар. Улар Ҳудҳуддан Симурғга етишиш йўли ҳақида сўрайдилар. Ҳудҳуд уларга достондаги энг катта ва алоҳида мавқега эга бўлган “Шайх Санъон” ҳақидаги ҳикоятни сўзлаб беради.
Ҳикоятда келтирилишича, Шайх Санъон[1] исмли авлиё Каъбадаги барча шайхларга муршид – устоз даржасида эди. Унинг 400 га яқин муриди бўлиб, уларнинг ҳар бири Жунайд[2] ва Боязид[3]ларга тенг эди. Шайх Санъон тушида бирор нарсани кўрса, бу воқеа ўнгида ҳам юз берарди. Бир куни у тушида Рум мамлакатида бутхона ичида маст ҳолда сайр қилиб юрганлигини кўради. Уйғониб, бу ҳолига тавба қилади. Лекин бу туш бир неча бор такрор бўлгач, унинг таъбири тақдири билан алоқадор эканлигини ҳис қилиб, ўз муридлари билан Рум сари йўлга тушади. Ниҳоят Рум ўлкасига етиб келишади. У ерда ғаройиб бир бутхонани кўрадилар. Шайх бутхонага киргач, ҳолатида ўзгариш содир бўлади, кўнгли изтиробдан бетоқат бўла бошлайди. Шунда беихтиёр унинг қаршисида юзига парда тортган тарсо (христиан динига мансуб) қиз пайдо бўлади. Шамол кўтарилиб, гўзалнинг юзидаги парда очилгач, Шайх ўзидан кетиб, тупроққа йиқилади. Шу тариқа Шайх ишқ дардига мубтало бўлади. Навоий унинг изтиробли ҳолатини шайх тилидан шундай тасвирлайди:

Download 37,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish