Лимон меваларнинг шифобахшлик хусусиятлари


Зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш



Download 246,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana23.02.2022
Hajmi246,57 Kb.
#135702
1   2   3   4   5
Bog'liq
limonchilikk

Зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш. Лимон дарахти иссиқхона ва 
ҳандакларда кўпинча юмшоқ сохта қалқондор, ўсимлик битлари, каналар билан 
зарарланади. Ушбу зараркунандаларга қарши Омайт (10 л сувга 3–4 г), Данадин (10 л 
сувга 10 г), Нигуол, Алтикор (10 л сувга 1,5 г) Вэртемэкс препаратини 0,5–0,8 фоизли 
қилиб сепса ҳам бўлади. Препаратлар ўсимликнинг ҳамма қисмини, айниқса 
баргларининг пастки тарафидан пуркалади. 
Ўсимлик ғунчалаган ва гуллаган даврида пуркаш мумкин эмас. Ишлов эрталаб ва 
кечқурун ўтказилади. 
Қора куясимон зумбуруглар ва оқ чириш касаликлар барглар ювилганда кетмайди. 
Барглар 1 фоизли Бордо суюқлиги эритмаси ёки 0,5% мис, хлор оксиди эритмасини 
қўшимча пуркалганда холос этади. 
Ўсимлик танаси гоммоз елим оқиш билан касалланганида, касалликнинг илк босқичида 
шикастланган пўстлоқ қисми ва ёғочи соғлом қатламгача кесиб ташланади. Бундан сўнг 
тозаланган жой 3 фоизли мис купороси билан дизенфекция қилинади ва боғ катрони 
билан шувалади. Катрон тайёрлаш учун канифоль ва асал ари мўмига (2:1) оз миқдорда 
мол ёғи қўшиб эритилади. 
Гоммоз билан зарарланган ва қуриган дарахт танаси атрофи илдизи билан қазиб олиниб 
ёндирилади, туроғи эса 1 фоизли формалин эритмаси билан дизенфекция қилинади. 
Озуқа моддаларининг етишмаслиги 
Азот ёки фосфор баргларнинг барчаси оч-яшил ёки сарғиш-яшил тус олади, дарахт 
ўсиши секинлашади, ҳосил камаяди. Азот етишмаслиги географик тарқалиши бўйича 
биринчи ўринни эгаллайди. 
Калий мевалар кичик, уларнинг қобиғи юпка ва ғайриоддий силлик бўлиб қолади. 
Кальций бошқа ташқи белгилар мавжуд бўлмаган ҳолда, дарахт ўсиши жуда 
секинлашади ва ҳосил камаяди. 


Мис ёш новдалар керагидан ортик узайиб, барглар катталашиб кетади; пояда елим ҳосил 
бўлиши ва новдалар учидан бошлаб нобуд бўлиши мумкин. Касалликларга қарши 
экинга таркибида мис бўлган фунгицидлар пуркаладиган жойларда мис етишмаслиги 
кузатилмайди.
Темир аввал ёш, кейин бошқа баргларда яққол хлороз кузатилади – барглар оч-яшил ёки 
сарик, барг томирлари эса тўқ-яшил тус олади. Темир етишмаслиги дарахт илдизи сув 
остида қолиб, шикастланганида, нематодалар билан зарарланганида ёки экин мис билан 
заҳарланганида юзага чиқади. Дарахтлар нейтрал ёки ишқорий тупроқларга кўра нордон 
тупроқларда темирни яхшироқ ўзлаштиради. Темир етишмаслигининг олдини олиш ёки 
бунинг салбий оқибатларини йўқотиш учун тупроққа темир хелати солинади. 
Магний етишмаслиги қумоқ тупроқларда тез-тез учрайди. Бу осон аниқланади 
баргларда, олдин четларидан бошлаб, хлороз ривожланади ва баргларнинг кўп қисмини 
эгаллайди, фақат барг асосида дельта шаклли яшил қисми сақланади. 
Марганец барглар томирлари яшил рангини сқлаб қолади, аммо улар орасидаги 
тўқималарда чипор доғлар ҳосил бўлади. 
Молибден етишмаслиги нордон тупроқларда учрайди, бунда каттароқ баргларнинг ҳар 
икки тарафида томирлари ораларида хира-сариқ, катта доғлар ҳосил бўлади. Бор 
етишмаслиги: яққол ва характерли белгилари – мевалар кичик, қаттиқ, қобиғи калин 
бўлиб қолиши, шаклини йўқотиши ва баъзан қобиғида елим ҳосил бўлишидир. 
Олтингугурт етишмаслиги кам кузатилади; унинг белгилари азот етишмаслигиники 
билан бир хил, аммо улар фақат ёш баргларда учрайди. 
Рух етишмаслиги тарқалиши бўйича азот етишмаслигидан кейинги ўринни эгаллайди. 
Бунда (аввал ёш) баргларда хлороз ҳосил бўлади, барглар кичик ва новда бўғин оралари 
калта бўлиб қолади. Хлороз томир ораларида тарқалади, барглар жуда оч-яшил бўлиб 
қолади. Сурункали рух етишмаслиги новда ва шохлар нобуд бўлишига олиб келади. 
Бор заҳарлилиги. Барглар учидан бошлаб сарғаяди, кейин сарғайиш барг четлари орқали 
пастки қисмларига таркалади. Зарарланган тўқималар кейинроқ нобуд бўлади. 
Зарарланган баргларнинг остки томонида елим ҳосил бўлади. Тупроқ таркибидаги 
ортиқча бор экинни яхшилаб суғорганда ёки кучли ёмғир ёққанда ювилиб, чиқиб кетади. 
Юқорида кўрсатилган барча элементлар етишмаслигининг олдини олиш ёки 
етишмасликни даволаш учун, тупроқ нордонлигини тартибга солган ҳолда, тегишли 
элементларни тупроққа киритиш ёки уларнинг эритмаларини баргларга пуркаш лозим. 
 Р.Абдуллаев
© agro.uz, 2011 – 2017

Download 246,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish