Бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий ва бадиий безак санъати амалий машқулотларида талабалар оддий ёзув ишларидан то мураккаб, турли ҳажмли реклама плакатларигача қамда, янги технологиялардан фойдаланиб интерер ва экстерерларни бадиий безашгача бо`лган вазифаларни о`рганадилар.
Амалий машқулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
1.Плакат шрифтини ёзишни о`рганиш ва уни рангда бажариш.
2.Намуна асосида қарфлар ва сонларни ёзиш ва рангда бо`яш.
3. Мураккаб реклама қарфлари асоида то`лиқ алфавит ва сонларни ёзиш, рангда бо`яш.
4.Ёзув композисияси - эълон, шиор, табрик матни каби ёзувларни ёзишни о`рганиш.
5.Деворий газета мақсад - вазифалари. Уни чиқаришга қо`йиладиган талаблар.
6.Деворий газета эскизини бажариш.
7.Нусха ко`чириш. Чизилган байрам откриткалари, плакатлардан нусха ко`чириш.
8.Рамзий белгилар, эмблемалар композисиясини тузиш ва уни рангда бажариш.
9.Оддий нақш намуналарини чизиш, бо`яш ва пардозлаш.(1-10 гуллар)
10.Ҳажмли буюмлар (о`йинчоқ, кубок, ёдгорлик, эсдалик буюмлари ва қ.к.) композисиясини тузиш ва макетни ясаш.
11.Реклама плакати композисиясини тузиш ва эскизини бажариш.
12.Рангшуносликка оид турли машқлар бажариш.
Амалий машқулотларни ташкил этиш ва о`тказиш бо`йича кафедра профессор- о`қитувчилари томонидан ко`рсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар назарий олган билим ва ко`никмаларини амалий бажариш орқали янада бойитадилар. Шунингдек дарслик, о`қув қо`лланмалар, ко`ргазмали қуроллар асосида талабалар билимларини мустақкамлаш, илмий мақолалар ва тезислар чоп этиш билан уларнинг билимларини ошириш, мустақил ижодий ишлар бо`йича ко`ргазмали ко`риклар ташкил этиш ва бошқалар тавсия этилади.
Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни.
Талабалар мустақил ишни бажаришда фаннинг о`зига хос хусусиятларини қисобга олган қолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва о`қув қо`лланмалар бо`йича мавзуларни о`рганиш;
- мустақил иш жараёнида замонавий технологияларни о`злаштириш;
- етук мутахассис усталар билан ижодий қамкорлик қилиш;
- талабаларни о`қув илмий - тадқиқот ишларини бажариш билан боқлиқ
бо`лган фанларнинг мавзуларини чуқур о`рганиш;
- мустақил иш чоқида янги техника, жиқозлар, кенг ко`ламли илмий жараёнлар ва технологияларни
о`рганиш;
- бадиий асарларни эстетик-қоявий жиқатдан тақлил қилиш;
- ишлаб чиқаришга ихтисослашган бадиий ижодий корхоналарда малака ошириш;
- масофавий таълим тизимидан фойдаланиш;
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг тахминий мавзулари:
1. Бадиий безак ишларида ишлатиладиган бо`ёқ турлари.
2. Тарих факултети эмблемасини ишлаш.
3. Бадиий безак ишларида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва уларни
ишга тайёрлаш.
4. О`збек тили ва адабиёти факултети эмблемасини ишлаш.
5. Таълим-тарбия муассасаларида бадиий безак ишларига қо`йиладиган
талаблар.
6. Чет тиллар факултети эмблемасини ишлаш.
7. Амалий ва бадиий безак санъати ишларининг маънавият ва маърифат ишларида тутган о`рни.
8. Педагогика ва психология факултети эмблемасини ишлаш.
9. Амалий ва бадиий безак санъатида ишлатиладиган материаллар ва уларни ишга тайёрлаш.
10. Физика ва математика факултети эмблемасини ишлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |