Лой шламларни модификациялаш реагентлари. Калийли тузларни танлаб ажратишга майда дисперс лой шламлар салбий таъсир этади. Шламнинг салбий таъсирини йўқотиш ёки нейтраллаш – калийли маъданларни флотация усули билан бойитиш техналогиясидаги асосий босқичлардандир. Калийли ўғитлар технологиясида лой шламни салбий таъсирини реагент-модификаторлар қўллаб йўқотишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: пентизаторлар қўллаб механик усул билан бойитиш; флокулияланган шламни маъдандан флотациялаб ажратиш; лой шламларни депрессиялаш; чўктириш жараёнини тезлаштириш учун лой-туз қуйқани флокуляциялаш.
Натрий фосфат тузлари гексамитафосфат, ортофосфат, пирофосфат, синтанлар, лигносульфонатлар калийли маъданни шламдан ажратиш учун энг қулай пенизатор - реагентлардир.
Таркибида 1.5-3% лой бўлган маъдандаги сильвинни галитдан флотацион ажратишни фаоллаштиришни самарали усулларидан бири лой шламларни депрессиялашдир. Ҳар хил органик ва ноорганик моддалар лой шламларни ва бошқа минералларни депрессиялаш хусусиятига эга.
Кремний кислотаси, айрим фосфатлар, Fe(III) тузлари, AlCl3 лар қисман депрессиялаш хусусиятига эга.
Юқори молекулали органик бирикмалар (САМ) лой шламини депрессиялаш учун 4 гуруҳга бўлинади:
-OH, >CO гуруҳли ноионоген полимерлар (крахмал, оксиэтилцеллюлоза ва бошқа полимерлар);
-COOH,-SO3H,-OSO3H гуруҳли анионли полимерлар (карбоксиметилцеллюлоза, лигносульфонатлар ва бошқа);
-NH2; =NH гуруҳли катионли полимерлар;
катион ва анион гуруҳли амфотер полимерлар (гидролизланган ПАА)
Ҳар бир гуруҳ реагентларининг лой тупроқ юзаси билан реякцияга кириш қобилияти ҳар хил.
Калийли тузларни ажратиш учун карбоксиметилцеллюлоза, полиакриламид моногалактан, мочевиноформальдегидли смоллар, сульфит-спиртли барда, техник крахмал ва улар аралашмаси катта аҳамиятга эга.
Калий маъданларини флотациялаш учун ишлатиладиган депрессор- реагентларнинг класссификацияланиши депрессиялаш таъсири механизмига асосланган. Депрессорнинг молекуляр оғирлиги, полимерланиш даражаси ва молекуладаги функционал гуруҳлар табиати катта аҳамиятга эга.
Бу критериялар бўйича депрессор-реагентлар қуйдаги гуруҳларга бўлинади:
Юқори молекулали синтетик реагент-флокулянтлар (молекуляр оғирлиги (M>150000)-ПАА, гидролизланган полиакрилнитриллар, полиакрилатлар;
Юқори молекулали коллоидлар (M-80000-150000) КМЦ, этансульфонатцеллюлоза, модификацияланган крахмал;
Ўрта молекуляр оғирликдаги моддалар (М ~ 2000-80000) - мочевиноформальдегид, монокорбоксилцеллюлоза, целлюлозани гидролиз маҳсулотлари;
Паст молекуляр оғирликдаги коллоид моддалар. Уларнинг молекуласи органик реагент–пептизаторлардан иборат (M-250-1500): гумин моддалар, сунил, слытан, сульфит-спиртли барда концентратлари; шунингдек ноорганик коллоидлар: кремний кислотаси, Fe+,Al3+,Si+2(+4) оксидлар гидратларини коллоид чўкмалари пирофосфат кислотанинг орто,-мета- тузлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |