III БОБ. ВИРЖИНИЯ ВУЛФ СЎНГИ РОМАНЛАРИДА АЁЛ ХАРАКТЕРИНИНГ ЗАМОН КАТЕГОРИЯСИДА АКС ЭТИШИ
3.1. Вирджиния Вулф ижодида роман жанри муаммоси
Жанр борасида Виржиния Вулфнинг адабий мероси турли хилдир: бу ерда романлар ҳам, ҳикоялар хам, беҳисоб эсселар, газета ва журналлар учун тақризлар. Бироқ унинг кейинги асари “Орландо:Биография”("Orlando: a Biography",1928),209 алоҳида устун ҳисобланади, негаки унинг жанри инглиз ёзувчиси томонидан алоҳида кўрсатилган. Тадқиқотчиларнинг кўп қисми “Орландо”ни инглиз адибасининг тўла тўкис экспериментал романи сифатида кўришган, “Флаш” эса ҳажми кичиклиги сабабли Вулфнинг ҳикоялари ва эсселарига яқинроқ.
Дарҳақиқат, бу асарларни биография сифатида кўриш учун тўғри маънода асосий сабаблар ҳалақит беради: бирида ҳаётда мавжуд бўлмаган ва бўлиши мумкин бўлмаган инсоннинг ҳаёт тасвири кўз олдимизда, иккинчисида эса – эри-хотин Браунингларнинг кучугининг биографияси, у ҳақда шоирларнинг кундалиги ва хатларида баъзи маълумотлар сақланиб қолган бўлсада, Флаш лақабли итнинг ҳаёти тарихини “асл”, “фактли” қилиб келтиришга етарли эмас, ундан ташқари итга воқеликни бу даражада англай олиш каби юқори даражани бериш – бу нотўғри.
Бундай ёндашув билан, албатта, бахслашиш мушкул. Бироқ, нега “Орланда”ни ҳам, “Флаш”ни ҳам муаллиф “a biography”(биография) жанри деб таърифлаган? Вирджиния Вулфнинг роман жанрларидан бу тарзда узоқлашиши нимадан? 1927 йил 20 декабрида “Орландо”ни ёзишга киришган инглиз адибаси ўз кундалигига қўйидагиларни қайд этади: “мен уни жуда тезликда ёзмоқчиман ва шу йўл билан бу асар учун жуда муҳим бўлган услубни ҳам сақлаб қолмоқчиман. Яримҳазил – ярим жиддий: юқори даражадаги бўртиришлар билан”.210 Бироқ уч ойдан кейин жуда аломатли, дарак берувчи ёзув пайдо бўлади: “Мен бу китобни бошқаларига нисбатан жуда тез ёзиб бўлдим: у хазиллардан иборат; ва тез ва қизиқ ўқилади деб уйлайман; ёзувчилик таътиллари. Мен яна ва яна бошқа ҳеч қачон романга қайтмаслигимга амин бўлаяпман”.211
Шундай қилиб, “Орландо”, Виржиния Вулфнинг ҳисоби бўйича, роман эмас, балки умуман бошқа жанрдаги асар – биографик ҳисобланади. Ва ўз кундалигида инглиз адибаси таъкидлашдан чарчамайди: “қандай бўлмасин мен “роман” ёзишдан четланганимга хурсандман ва бошқа ҳеч қачон бунга қайтмайман деб умид қиламан”.212
Бироқ, шуниси ғалатики, “Орландо” ҳам, “Флаш” ҳам Виржиния Вулф шунчалар танқид қилган “анъанавий романнинг” тажрибавий асарларига нисбатан кўпроқ мос келади. Аслида, бу ерда бизнинг олдимизда бош қаҳрамоннинг аниқ чизилган образи ва бошқа тажрибавий “роман”ларига нисбатан воқеалар билан янаям бойитилган бир сюжетли чизиқ турибти. Бундан ташқари, бу биоргафияларда биз муаллиф овозини ҳам эшитишимиз мумкин – бу, юқорида таъкидлаганимиз каби, Вулфнинг тажрибавий прозаси учун хос эмас, бироқ олдинги анъанавий романларга хосдир. Бу балким, ёзувчининг ўз ижодий принципларидан “яширинча чекиниш”, уни анъанавий роман худудига қайтишидир, муаллиф томонидан буни биографик дея таърифлаши эса - нарсаларни асл холатини яширишга асосланган эвфемизмдир.
Аслида, ҳаммаси мутлақо бошқача. Агар Вулф ўз “роман”ларида А.Беннат, Г.Уэллс ва Д.Голсуорси каби эдвардианс-ёзувчиларнинг романларида кўрган ҳикоянинг анъанавий моделини ўзишга ўринган бўлса, ўз “биография”ларида эса инглиз адибаси ҳаётни тасвирловчи белгиларни жанр сифатида тасвирлайди – бош қаҳрамоннинг мавжудлиги, унинг ҳаётини изчил ривожланиб бораётган ҳикоя сифатида идрок этиш, воқеа ривожланиши учун “фон” сифатида тарихий даврлар ҳислатларини таърифлаш, “объектив” биограф ҳикоячининг иштирок этиши. Шу сабадан тулиқ асослар билан айтиш мумкинки, “Орландо” ҳам, “Флаш” ҳам биографиянинг миллий жанрига пародия ҳисобланади. Виржния Вулф эса бу жанр билан жуда яқиндан таниш: унинг отаси, сэр Лесли Стивен, 1882 йилдан то ўз ўлимига қадар Англияда кенг таниқли бўлган “Миллий биографиялар луғати” нинг нашриётчиси ва муҳаррири бўлган. Шу сабабдан унинг қизи ҳам ўзининг “ёзувчилик таътиллари”да айнан шу жанрга мурожаат қилганлиги ажабланарли эмас.
Анъанавий таржимаи ҳолларнинг тақлиди биринчи сатрларданоқ бошланади. Масалан, “Орландо”нинг213 кириш қисмининг ярим бетининг ўзида Вулф 60 га яқин кишини исмини ёд олади ва уларга ўз ишида ёрдам кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдиради – бунда Дефо, Стерн, Вальтер Скотт, де Куинсе номларини олдида қандайдир “мол-мулк борасида жаноб К.П. Сэнджернинг қонунлар соҳасидаги илмларисиз бу китоб ёзилмаган бўларди” ва “адабиётнинг эски ва қадрли издоши” сифатида таърифланган Вулфнинг жияни Квинтен Беллнинг исмлари ҳам айтилган (аслида “издоши” энди 18 кирган).214
Шундай ҳолат “Флаш”да ҳам кузатилади: жанр қонунига тўлиқ мос равишда, аввал чуқур асрлардан қаҳрамон-спаниелнинг авлоди кўзатилади, сунг эса ҳиқоя Флашнинг тўғри аждодларига кўчади: “.. тахминча, у 1842 йилнинг биринчи ярмида тўғилган. Кейинги тахмин бўйича у Трэйнинг тўғри авлодидан бўлиб, унинг фазилатлари, афсуски, фақат шеъриятда келтирилган”.215
Тақлид биографнинг “объектив” омиллар ва “ноаниқлик” имкониятидан четланишга ҳаракат қилишида намоён бўлади, яъни қўйидаги ҳолатлар – “Орландо” қаҳрамони ўйлаб топилган шахс, “Флаш” қаҳрамони эса – сариқ кокер-спаниель, шунчаки қавс ортига чиқарилади. “Орландо”: “Тарихий ва шахсий ҳусусиятидаги ҳужжатлар биографнинг ҳалигача ўзининг биринчи бурчини бажаришга имконият берарди, яъни ўнга ҳам, чапга ҳам қарамай ҳақиқатнинг тўғирланмайдиган изларидан бориш. Ҳозир биз атайин асосланмаган эпизодга келдик; шу сабабдан уни тушунтириш қийин”. ачинарлиси шундаки, Орландонинг ютуқлари ўз мамлакати ҳаётида аҳамиятли ўринни эгаллаган ҳақидаги лавҳада биз ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз”. “Флаш”: “Аниқ маълумки, Флаш ҳалок бўлди, бироқ қандай ва қандай вазиятларда биз билмаймиз. Ягона сақланган маълумотларга кўра, “Флаш гўзал қариликкача яшайди ва casaCuidi остида дафн этилади”. Бунинг устига биографнинг “объективлиги” унинг шартлилиги, “шахссиз” ва ҳатто “жинссиз”лиги билан узвий боғланган. – “Орландо”да, масалан, “барча тарихчи ва биографларни ҳеч қандай жинсга тегишли эмаслиги” тўғридан тўғри кўрсатилган”.
“Биография” терминининг ўзи асарда бош ижрочи шахс бўлишини тақозо этади. Хар қандай биография учун ҳаётни биографиянинг қаҳрамонига қаттиқ бириктирилган қандайдир бир нарратив сифатида қабул қилиш хосдир. Табиийки, мантиқнинг ривожланишида асосий қизиқиш айнан унга диққатланган бўлиши керак.
Дархақиқат, “Орландо”да ҳам, “Флаш”да ҳам Вулф бу принципга амал қилгандек гуё – ҳиқоя тўғри ёки билвосита у билан боғлиқ бўлган воқеаларни тасвирлаган ҳолда бош қаҳрамон тасвирига қаттиқ боғланган. Бу қаҳрамон, хақиқатда “антибиографик” (негаки, бир томондан итнинг таржимаи ҳоли ва бошқа томондан, уч ярим юз йиллик давомида яшаб келаётган ва номаълум тарзда ўз жинсини ўзгартирадиган инсон – буларнинг хаммаси энг аввало биография предметининг ўзини тахкирлайди) бўлишига қарамасдан яна бош қаҳрамон тасвиридаги урғулар аралашиши ҳам содир бўлган. Флаш ҳикоя қаҳрамони сифатида фақат у эр-хотин Браунингларнинг спаниели бўлгани учун танланган, Орландога келсак, Н.П. Михальскаянинг сўзларига кўра “умуман муҳит, давр, ёши ва жинсидан қатъий назар инсонга хос бўлган маънавий ва физиологик омилларни рамзи бўлган шартли мавжудотдир”.216
Шу сабабли, бир томондан Флаш ҳам, Орландо ҳам ўзларининг тарихий “аҳамиятсизлиги” туфайли фақатгина бир баҳона, ҳаётни, дунёнинг машҳур кишиларини тасодифий нуқтаи назардан кўрсатиб берувчи имконият сифатида қаралиши мумкин. Келажакни ўзига хос равишда бузиб кўрсатиш содир бўлади: Орландо ўз вақтини Аддисон, Свифт ва Поплар даврасида ўтказади, Элизабет Барретт ва Роберт Браунинг ўртасидаги ишқ-муҳаббат эса ҳеч нарса тушунмайдиган Флаш идрокида кўрсатилган. Очиғини айтганда, “Флаш”ни Виржиния Вулфнинг замондоши инглиз ёзувчиси Э.М.Форстер айнан шундай талқин қилган: “Бу фаҳмсиз итвачча ўта фаҳмли ва бизни гилам ёки каровот баландлигида кутилмаган нуқтаи назар остида юқори жозибадор зотларга зимдан назар солишга ундайди”.217
Бошқа томондан, муаллиф бу ерда хам ўзининг “биографияларини” “ажойиб инсонларнинг ҳаёти” нинг оддий таърифига айланиб қолишига йўл қўймасдан китобхон билан ўйин қилади. Энг “тарихий” дақиқалар фақат фон тарзида берилган: матнда баъзи жойларида “жаноб Браунинг уйда қолишни афзал билиб ижод қилиш”лари учрайди ва аксинча, Флашнинг юришларига бутун саҳифалар бағишланган. Орландо эса буюклар даврасида ўтиришдан кўра ҳеч ким танимайдиган Нелл, Пру, Китти ва Розалар билан суҳбатда кўпроқ рохатланишни билган.
“Орландо”нинг охирги тўғирлангани билан параллел равишда, 1928 йилнинг май ойида Виржиния Вулф маърўза тайёрлайди. Бу маърўзаси билан у 1928 йил октябрида Кембридж университетининг икки аёллар коллежи талабалари олдида чиқиш қилади (унинг таниқли “Ўз хонам” эссеси айнан шу ерда пайдо бўлган). Ундан ташқари, айнан 1928 йилга Виржиния Вулфнинг Вита Саквилль-Уэтс билан дўстликларининг чўққиси тўғри келади, Гермиона Лининг сўзларича бу мунособатлар ёзувчи учун “ушбу ҳаёт даврининг маркази” бўлган.218
Орландонинг “Биография”си кўп жиҳатдан фактларга асосланган бўлиб, Виржиния Вулф уни Саквилль-Уэтснинг оилавий тарихидан олган. Китобнинг биринчи нашри суратлар билан чиқиб, унинг кўп расмларида Витанинг ўзи, ёни унинг оила аъзолари тасвирлангани ҳам бежиз эмас. Ҳатто ёши ҳам – 30 ёш – ушанда Орландо Вита Саквилль-Уэтс ва Виржиния Вулф ҳаётидаги ажойиб воқеаларни ўтказади: Вита Виржиния билан танишганида 30 ёшда бўлган ва 30 ёшида Аделина Виржиния Стивен Леонардо Вулфга турмушга чиқади. Аммо, Гермиона Лининг ўзи бундай соддалаштирилган талқин хафвли эканлигидан огоҳлантиради: “Вита романтик, норасмий ва ғамгин бўлган вақтда, Орландо кучли, ажойиб, ақлли ва очиқ... Вита консерватив мағрур бўлган вақтда, Орландо архаик ва ўрнатилган ижтимоий чегаралардан чиқади. Ва албатта, Орландонинг феминизми – бу Витаникидан кўра Виржиния Вулфнинг ўзининг феминизмидир”.219
Шундай бўлсада “Орландо” инглиз адибасининг тажрибавий асарларининг ичида “Саквилль Уэтсга” бағишловлар билан бойитилган ягона асар деган омилни инкор қилиб бўлмайди. Ўзининг бевақт вафот этган акасига бағишланган ўзига хос “Тўлқинлар” романи реквиемини тугатган ҳолда ҳам, Виржиния Вулф ўз кундалигида қўйидаги ёзувни қолдиради: “... мен бу ерда Тоби ва биринчи саҳифада “Джулиан Тоби Стивен 1881 1906” деб ёза олсам эди деган фикрлар ҳақида уйлаб, байрамона, хотиржам ва озгина кўз ёш ҳолатида ўтирибман. Бироқ ўйлашимча, буни иложи йўқ”.220
Охир оқибат, юқорида санаб ўтилган барча сабабларнинг бирлашиши “Орландо”нинг икки асосий мавзуси санъат ва хақиқат ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва бундан ажралмаган ҳолда – у ёки буни эркак ва аёл нуқтаи назаридан идрок этилишидаги фарқнинг мавжудлиги муаммосини келтириб чиқармоқда. Шу сабабдан ҳам Вулфнинг ҳаётнинг ҳар қандай соҳасида “аёл” ва “эркак” ўртасидаги фарқларга жиддий эътибор бериши бежиз эмас. “Орландо”даги биринчи жумла ҳам эътиборни айнан шу мавзуга қаратади: “HE–FOR THERE COULD be no doubt of his sex, though the fashion of the time...”[196; 4-б]- “У– ўша замондаги одатнинг кинояли усулига қарамасдан унинг жинси иккиланишга олиб келмаган... ”. Биринчи учрашувда Орландо Сашанинг жинсини бирдан аниқлай олмади: “When the boy, for alas, a boy it must be–no woman could skate with such speed and vigour–swept almost on tiptoe past him, but the skater came closer. Legs, hands, carriage, were a boy’s, but no boy ever had a mouth like that; no boy had those breasts; no boy had eyes which looked as if they had been fished from the bottom of the sea. Finally, coming to a stop and sweeping a curtsey with the utmost grace to the King, who was shuffling past on the arm of some Lord-in-waiting, the unknown skater came to a standstill. She was not a handsbreadth off. She was a woman.” [196; 13-б]- “Қачонки бола, чунки бу – афсуски! – албатта уғил бола эди, – ахир аёл конькида шунчалар тез, эпчил уча олармиди – гўё оёқ учида ёнимдан ўтиб кетди, мана конькида учувчи яна яқинлашди. Оёқлар, қуллар, гавда ўғил боланикидай, бироқ болада шундай оғиз бўлиши мумкинми; ўғил болада кўкрак бўлиши мумкинми; ўғил болада бундай кўзлар бўлиши мумкинми? Ва ниҳоят, ўз амалдорларига таянган қирол олдида ажойиб, ҳайратланарли тиз чўккан холда у тўхтаб қолди. У жуда яқинимда эди. У аёл эди”.
Бу каби ҳусусиятлар, бизнинг назаримизда, Виржиния Вулф бу романни яратишда танлаган асосий йўналишни кўрсатиш учун қўлланилган. “Орландо” да барча қаршиликларнинг шартли эканлиги хақидаги фикрлар кетма кетликда келтирилади – бунинг устига нафақат жинслар фарқлиги соҳасида: “I detest your English mob,’ by which she meant the English Court itself.” [196; 15-б]- “Сенинг инглизона маданиятсизлигингни ёмон кўраман!” – шу сўзлар билан у (Саша) инглиз амалдорларини таърифлаган”.
Ва ниҳоят, Орландони эркакдан аёлга айланишининг ақлга сиғмайдиган жараёни Виржиния Вулф томонидан инсон ҳаётида аҳамиятли ўзгариш деб берилмайди: “Orlando had become a woman–there is no denying it. But in every other respect, Orlando remained precisely as he had been. The change of sex, though it altered their future, did nothing whatever to alter their identity” [196; 5-б] -“Орландо аёлга айланди – буни инкор этиб бўлмайди. Бироқ бошқа томондан Орландода ҳеч қандай ўзгариш рўй бергани йўқ. Жинсининг ўзгариши тақдирни ўзгартирди, бироқ шахсини эмас”. Қаҳрамон аёлга айланиб руҳиятнинг “аёллик” чизиқларини олган бўлсада, ҳаётнинг бошқа соҳаларида “эркакчасига” фаол бўлиб қолаверган.221 Бироқ охирги нашрида бу ҳайратлантирувчи эпизод барибир олиб ташланган.222
Do'stlaringiz bilan baham: |