II Боб бўйича хулосалар
1. Иккинчи бобнинг тадқиқи давомида Виржиния Вулф романлари структураси турлича эканлигини “Жейкоб хонаси”да асосан эркин ҳикоя қилиш услубидан фойдаланганлиги аниқланган бўлса, “Дэллоуэй хоним” романида онг оқими тасвирига асосланганлиги ва учинчи “Маёқ сари” романида эса асар матнининг мусиқавий оҳангда эканлигини ёрқин мисоллар билан асосланганлигини кузатиш мумкин.
2. Виржиния Вулфнинг “Жейкоб хонаси” романининг сюжетидан воз кечиши унинг кейинги ижодига ҳам кўчганлиги, “Жейкоб хонаси”дан бошлаб унинг романларида сюжет мавжуд эмаслиги, унинг ўрнига бир талай таъсирчан эпизодлардан иборат эканлиги аниқланди. Улардан кўплари турмуш онларини гавдалантириши, кўпинча камгина ёки умуман улар ўртасидаги мантиқий боғланишни ёки турли хил боғланишларни акс эттиришини кузатиш мумкин.
3. Тадқиқотчи С.П.Розенбаум бу борадаги фикрича “Жейкоб хонаси” романида сюжет, комедия, трагедия, ёки ишқий саҳналар жуда кам ёки умуман мавжуд эмас. Ҳатто Жейкоб ўлими фожиаси кўрсатилмаган деб ҳисобланган.
4. “Жейкоб хонаси”нинг сюжети тўғрисида фақатгина катта шубҳа билан гапириш мумкин – айрим воқеаларнинг ғовур-ғувурида Жейкоб Фландерс ҳақидаги ҳикоя шунчаки йўқолади. Рус формалисти биринчилардан бўлиб икки тушунча – сюжет ва фабуланинг бир биридан фарқини кўрсатиб бердилар; улар сюжетни матнда келтирилган воқеаларнинг кетма-кетлиги деб, фабулани эса сюжет асосида қайта қуриш мумкин бўлган хронологик изчил воқелар сифатида таърифлайди. Романда аниқ сюжетнинг йўқлигига қарамасдан, шундай бўлсада, биз бу асарнинг фабуласини тиклашга тўлиқ имкониятимиз мавжуд: асар қаҳрамонинг воқеаларини эмас, балки кечинмаларини ҳикоя қилиш мумкин деган хулосага келинди.
5. “Жейкоб хонаси” романининг услуби илгариги инглиз романлари услубидан бутунлай ажралиб туради. Инглиз адибасининг замондошлари ҳам унинг асарини ўқиб фарқини тўлиқ англайдилар. Роман нашр этилгач инглиз модернизмининг ёрқин вакили Т.С.Элиот Вулфга ёзган хатида “Сен анъанавий роман ва ноёб иқтидоринг ўртасидаги ҳар қандай компромиссдан ўзингни озод этдинг. Менимча, сен ўзингнинг бошқа асарларинг ва экспериментал романларинг ўртасидаги бўшлиқни бартараф қилдинг ва муваффақиятга эришдинг” дейди. Бу романуслуби орқали икки турдаги асарлари ўртасидаги бўшлиқни тўлдирганлиги ва ўз услубини яратганлиги аниқланди.
6. Митчелл Лиска “У ҳикоя қилиш услубини, унинг сабабларини кўрсатган ҳолда, бутунлай ўзгартириб юборди” деб айтади. Романнинг илк эпизодидаёқ бутун романга хос бўлган хусусиятларни кўриш мумкин. Аввало, бу – роман тузилишининг узуқ-юлуқлигидир, бир-биридан сатр-очиқ жойлар билан ажратилган матннинг унча катта бўлмаган парчаларидир. Шундай ҳар бир матн паузаси нуқтаи назарни, қарашни, фикрни албатта ўзгаришидан, алмашинувидан дарак беради, нарратив фокуснинг ҳикоянинг навбатдаги объектига ўтганлигини кўриш мумкин.
7. Виржиния Вулф романларида аёллар ички дунёси Фландерс хонимнинг жаноб Флойд хатига жавобида оналарча меҳрибонлик, ҳурмат эҳтиром ила, бетартиб, афсусларга тўла хат ёзганлиги. Даррант хоним Паско хонимникига келгандаги ҳолати, бутун воқеадан Даррант хонимнинг битта микронарративни бошқаси билан боғловчи биргина жумласи “Тез орада менинг ўғлим келади” деган сўзлари билан бутун оналарча ҳис-туйғуларини очиб берувчи жиҳатлари аниқланди.
8. “Дэллоуэй хоним” романда содир этила бошлаган воқеалар тўғрисида дарҳол билиб олиш мумкин, аммо бунда ҳикоя қилувчи иштирок этмайди. Агар ўқувчи ҳаракатдаги онгнинг турли томонларга учувчи лаҳзаларини бир бири билан туташтира олса ҳикоя вужудга келади. Мазмун муаллиф ёрдамисиз ҳосил қилинганлигини кузатиш зарур, муаллиф томонидан маънони таъминлаш учун мўлжалланган унсурлар бирлаштирилиши лозимлиги ўрганилди
9. “Онг оқими” айнан “оқим” бўлиши учун кўламга риоя қилишига мажбур эмас. Виржиния Вулф романларида “турмуш лаҳзалари” шунчаки бўшлиқда вужудга келмайди – у мантиқнинг ривожига асосланади. Шу каби “лаҳзаларни” яратиш учун дискурсга персонаж кечинмалари, ҳис туйғулари, фикрлари, ташқи таассуротларидан таркиб топувчи “ички макон” зарур эканлиги аниқланди.
10. Виржиния Вулфнинг “Маёқ сари” романининг иккинчи қисми тадқиқотчиларда алоҳида қизиқиш уйғотади, у бутунлигича шавқатсиз вақт харакатини тасвирлашга бағишланган бўлиб, худди шундай “Вақт ўтаяпти” – деб номланган. Инглиз адибасининг замондоши Э.М.Форстер шундай таъкидлаган: “Маёқ сари” романининг уч қисмдан иборатлиги ва бу нарсани соната шаклидаги роман деб аталиши вақт оқимини узатувчи унинг сокин марказий қисми бехос мусиқа билан ўхшашлик уйғотади” деб ҳисоблаши роман таҳлили орқали аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |