Лекция кириш. Машғулот режаси


ТОҒ ЖИНСЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН КИМЁВИЙ МОДДАЛАР



Download 0,62 Mb.
bet37/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#297842
TuriЛекция
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
2018 печатга Гемеханика узб

ТОҒ ЖИНСЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН КИМЁВИЙ МОДДАЛАР
Вайрон бўлган тоғ жинсларини мустаҳкамлаш учун барча бириктирувчи таркиблар уч гуруҳга ажратилади:
юпқа заррачаларнинг сувли суспензиялари;
ўз-ўзидан қотадиган геллар;
қотиши махсус қотиргичлар ва катализаторлар таъсири остида юзага келадиган синтетик қатронлар.
Юпқа заррачаларнинг сувли суспензиялари – цемент, слиплар, цементли ва бентонитли лойли ёки тезлаштирувчи қўшимчали сувли аралашмаларни ўз ичига оладиган энг оддий моддалардир. Ушбу моддалар қаттиқлашганида ҳосил бўладиган таркиблар ўзининг юқори механикавий мустаҳкамлиги, кимёвий ва бошқа таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Ингичка заррачалар сувли суспензияларининг асосий камчилиги – моддалар заррачаларининг тез чўкиши, шу муносабат билан эса якуний таркибининг сезиларли даражадаги турли-туманлилигидан иборатдир. Бундан ташқари, сувли суспензиялар массив ичига майда ёриқлар ва ғоваклар бўйлаб кира олиш қобилияти унчалик юқори эмас.
ўз-ўзидан қотадиган геллар – силикатли елимлар бўлиб, улар сувланган жинслар тампонланган пайтда заиф тупроқларни ва қумларни мустаҳкамлашда кенг қўлланилади. Уларнинг асосий камчилиги – қотиш муддатининг катталигидадир.
Қотиргиччи синтетик қатронлар, уларнинг кенг тарқалишини таъминлоаб берадиган бир қатор сезиларли афзалликларга эга. Буларга қотиш жараёнининг давомийлигини бошқариш учун таркибнинг барча компонентларини тартибга солиш имконияти, жинсларни боғлашга қобилиятини тартибга соладиган юқори ичкарига кириб бориши ва олдиндан берилган пишиқлик кўрсатгичларига эга бўлган моддалар олишдан иборатдир. Синтети қатронларнинг асосий камчилиги, одатда, уларнинг токсикли ги ва агрессивлигидан иборатдир. Дарзсимон массивга маҳкамловчи таркиблар ампулалар кўринишида ёки шпурлар орқали бевосита ҳайдаш йўли билан узатилади.


ДАРЗСИМОН ТОМЛАРНИ ПОЛИУРЕТАНЛИ
ТАРКИБ БИЛАН МУСТАҲКАМЛАШ.


Дарзсимон жинсларга ҳайдаш учун дарзларнинг очилиш кенглигига қараб, нормал ёки тезлаштирилган полиуретанли таркиб қўлланилади. Нормал полиуретанли таркибдан ингичка дарзсимон массивга ҳайдаш учун фойдаланилади. Тезлаштирилган полиуретанли таркибдан эса кенг очилган дарзли массивларни мусткаҳкамлаш учун фойдаланилади. Нормал полиуретанли таркиб суюқ ҳолатдан гелсимон ҳолатга жинсга киритилгандан сўнг 20—30 дақиқадан сўнг ўтади, 90—150 дақиқадан сўнг эса қотишни бошлайди.Тезлаштирилган полиуретанли таркиб гелсимон ҳолатга 1,5—2 дақиқадан сўнг ўтади, 15—20дақиқадан сўнг эса қотади.
Полиуретанли таркибни ҳайдаш технологияси қуйидагидан иборат(1.94-расм).
Мустаҳкамлаш учун мўлжалланган дарзсимон жинсларда ҳайдаш шпурлари (қудуқлари) бурғуланади.Бурғулаш вулқонлардаги ёки лаҳимлар ён томонидаги забойости бўшлиғида амалга оширилиши мумкин. Ҳайдаш (насос) қурилмаси босим остида иккита қувур ўтказгич орқали полиуретанли таркибнинг алоҳида компонентларини узатади. Қувур ўтказгичларни узатадиган шпур (қудуқ) лғзи олдида, кейинчалик қувур ўтказгич бўйича ҳайдаш шпурига (қудуғига) узатиладиган таркиб компонентларини аралаштирилиши содир бўлади. Шпурлар (қудуқлар) тўлдирилгандан сўнг махсус затвор билан герметикланади. Ускуна агрессив муҳитларга чидамли бўлган металл - 1Х18Н9Т пўлатидан тайёрланган бўлиши керак.
Дарзлари ва бўшлиқлари сони кўп бўлган жинс қиздирилганда полиуретанли таркибнинг сарфланиши бир шпурга 200—300 кг етади. Ҳар бир навбатдаги шпурга (қудуққа) ҳайдашни ҳаво оқими ҳаракатига қарама-қарши йўналишда амалга ошириши керак.










4 /

Расм. Полиуретанли таркибларни ҳайдаш йўли билан том мустаҳкамланганда тозалаш забойида ва тайёрлов лаҳимидаги ҳайдаш ускунаси ва шпурларнинг жойлашиш схемаси:
1—насосли қурилма; 2 — босимли қувур ўтказгичлар; 3 — ҳайдаш шпурлари (қудуқлар) 4 — аралаштиргич; 5 — герметизатор.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish