Legirlangan po’latlarga qo’yiladigan elementlarni yozing va ularning muhim xususiyatlarini keltiring?
Лигерланган пўлатлар. Лигерланган пўлатлар саноатнинг кўпгина соҳаларида кенг кўлламда ишлатилиши билан механик хоссаларининг юқорилиги ёки физик ва химик хоссаларининг турли хиллиги билан бошқа пўлатлардан ажралиб туради.
Лигерланган пўлатларда углерод, марганец, кремнийдан ташқари қўшимча элементлар ҳам бўлади. Улар: никель, хром, ваннадий, кобальт , вольфром, титан, молибден, алюминий, мис ва бошқалар.
Юқоридаги ҳар бир элемент ўзига хос муҳим хусусият беради.
Никель – коррозияга қарши пластиклик , турғунлик, мустахкамлик.
Хром – қаттиқлик ва мустахкамлик.
Вольфром–қаттиқлик, юқори температурада ҳам қаттиқликни йўқотмаслик.
Кобальт-пластиклик ва қаттиқлик.
Марганец–мустахкамлик ва ейилишга қаршилик
Тегишли давлат стандартига мувофиқ лигерланган пўлатлар: конструкцион, асбобсозлик ва махсус физик ва химик хоссага эга бўлган махсус бирикмалар қуйидаги ҳарфлар билан белгиланади.
Н-никель, Х-хром, В-вольфром,
К-кобальт Ф-Ваннадий, М-молибден
С-кремний, Г-марганец, Т-титан,
Ю-алюминий, Д-мис
Қуйида лигерланган пўлатлардан айрим намуналар келтирамиз.
45ХА-хромли пўлат, 0,45% углерод, 1% га яқин хром.
12ХН3А-хром- никелли пўлат, 0,12% углерод, 1% га яқин хром, 3% -никель
50ХФА-хромваннадий пўлат, 0,50%-углерод, 1% га хром , ваннадий.
В1- вольфромли пўлат. Ундан развертка, метчик ва пармалар тайёрланади.
ХВ5-хром-вольфромли пўлат
3.Metallokermik qattiq qotishmalarning tarkibi va ishlatilishi haqida ma’lumot bering.
Металлокерамик қаттиқ қотишмалар. Бу қотишмаларнинг бир карбидлиси 1920 йилларда, икки карбидлиси 1930 йилларда яратилган бўлиб, ҳозирда бундай кескичлар саноатда ишлатилаётган куескичларнинг қарийб 80-85 % ташкил этади. Қаттиқ қотишмалар таркибига кирувчи компонантларнинг эриш ҳароратини юқорилиги ва уларнинг берган карбидларнинг қаттиқлиги ҳисобига қотишманинг қаттиқлиги HRC=87 – 98 оралиғида бўлади. Қаттиқ қотишмалар кукунли металлургия усули билан тайёрланиб унинг таркиби вольфрам карбиди (WC), титан карбиди (TiC), ва боғловчи сифатида кобальт(Co) компонентлапридан иборатдир.
Қаттиқ қотишмалар юқори зичликка (9.5 – 15.1), юқори ҳарорат таъсирида ҳам ишқаланиб ейилишга чидамли бўлиши билан биргаликда иссиқлик сиғими тезкесар пўлатга нисбатан 2.0-2.5 маротаба кам, иссиқлик ўтказувчанлиги эса юқоридир. Кескич асбоблар тайёрлаш учун қуйидаги қаттиқ қотишмалардан фойдаланилади:
1). Бир карбидли – вольфрамкобальтли қотишмалар. Бу қотишма асосан вольфрам карбидидан иборат бўлиб, кобальт ёрдамида қовиштирилади. Бу гуруҳга кирувчи қотишмаларнинг қуйидаги русумлари мавжуддир: ВК2,ВК3, ВК4, ВК6, ВК6М, ВК8, ВК8В.
2). Икки карбидли – вольфрамтитанкобальтли қотишмалар. Бу қотишма такибини вольфрам ва титан карбидлари ташкил этиб, ўзаро кобальт билан боғлангандир.Бу гуруҳ қотишмаларига Т5К10, Т14К8, Т15К6, Т30К4, Т5К12В русумлари киради.
3). Уч карбидли – титанотанталвольфрамкобальтли қотишмалар. Бу қотишма титан карбидли, тантал карбидли қаттиқ аралашмасидан тайёрланиб, вольфрам карбиди билан тўйинтирилади. Кобальт эса боғловчи вазифасини ўтайди. Бу қотишмаларнинг ТТ17К12, ТТ7к15 ва бошқа русумлари мавжуддир. Қаттиқ қотишмаларнинг хоссалари унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хили ва миқдорига боғлиқдир. Қотишмаларнинг русумланишига қараб унинг таркибидаги компонентларнинг миқдорини аниқлаш мумкин. Масалан, ВК8 русумли қотишма таркибида 8% кобальт,ва 92% фоиз вольфрам карбиди бор экан. Т15К6 русумли қотишма эса6 % кобальтдан, 15% фоиз титан карбиди, 79% вольфрам карбидидан иборатдир. Қотишма қаттиқлиги таркибидаги карбидларнинг қаттиқлиги билан характерланади, яъни қотишма таркибида карбид миқдори қанча кўп бўлса, унинг қаттиқлиги шунчалик юқори бўлади. Лекин, қотишма қаттиқлиги ошиб бориши билан унинг қовушқоқлиги камайиб, мўртлиги ортиб боради. Бу эса қотишманинг эгилишига ва кесилишига чидамлилиги натижасида урилиб ишлаш қобилиятини пасайтиради.
4.VK8-rusumli qotishmaning ishlatilish sohalarini yozing.
Choyan va metallmas materiallarni katta qalinlikda (l), surish qiymati (S), xomaki va yarim nafis yo’nishda, qobiqli, qirindi kesimini o’zgaruvchi sharoitlarda, uzlukli, zarbli ishlovlarda.
5.Rezba keskichlari ichki va tashqi rezba yo’nish jarayonidagi farqlarini izohlang.
Kesish jarayonida kesuvchi asbobga yo’niladigan zagatovka va qirindi ta’sir
etadi. CHiqayotgan qirindi ta’sirida kesuvchi asbobning oldingi yuzasi ham,
ketingi yuzalari ham kesish yuzasiga va zagatovkaning yo’nilgan yuzasiga
ishqalanish natijasida yeyiladi.
Eyilish xarakteri kesuvchi asbob va zagatovka materiallarining fizikmexanikaviy
hossalariga va struktura xolatiga, kesish tezligiga, kesish zonasidagi
temperaturaga va boshqa faktorlarga bog’liq bo’ladi. Yeyilish kesuvchi asbobning
o’tmaslashuviga olib keladi va bunday kesuvchi asbob bilan ishlash mumkin emas.
Kesuvchi asbobdan chiqayotgan qirindining oldingi va ketingi yuza
qirralariga ishqalanishi, kesuvchi asbob materialining plastik deformatsiyalanishi
va uvalanishi natijasida yeyiladi. Ishqalanish asosiy hodisa bo’lib, kesuvchi barcha
asboblarda kuzatiladi. Kesuvchi asbob materialining plastik deformatsiyalanishi
kamdam-kam uchraydi.
Uglerodli asbobsozlik po’latidan, legirlangan asbobsozlik po’latidan yasalgan
kesuvchi asboblar juda oz uvalanadi. Metalo-keramik va mineralo-keramik qattiq
qotishma plastinkalari kavsharlangan kesuvchi asboblar uvalanishiga moyil
bo’ladi.
Kesish rejimilariga qarab, yedirilgan kontakt maydonchalar tarzida yeyilish:
Do'stlaringiz bilan baham: |