Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари


Метрологик хизматда қиёслаш ишларини тутган ўрни. Қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш



Download 191,97 Kb.
bet21/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза

Метрологик хизматда қиёслаш ишларини тутган ўрни. Қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш.
Ишдан мақсад – қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Масаланинг қўйилиши
Машғулот вазифалари ва топшириқлар:
- қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш;
- қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш бўйича ҳисоблаш ишларини олиб бориш;
- қиёслашда ходимларни иш вақтини ҳисоблаш;
- вольтметрларни қиёслаш, натижаларни таҳлил қилиш ва расмийлаштириш;
- вольтметрларни қиёслашда хатоликларини ҳисоблаш;
- қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишлари бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш.
Ишни бажариш учун намуна
1. Қиёслаш бўлинмаларини ташкил этишда персоналларнинг сони ва малакаси тўғрисидаги масалаларни ҳал этишга тўғри келади. Ишчилар сонин аниқлаш иккига бўлинади: меъёрланган иш (бевосита ўлчаш воситаларини қиёслаш) билан банд бўлган ишчилар сонини аниқлаш ва меъёрланмаган иш билан банд бўлган ишчилар (ИТИ ларининг маълум категориялари ва ёрдамчи персоналлар) сонини аниқлаш.
Қиёсловчилар сони, қиёслашда бўлган ўлчаш воситаларининг сони ва номенклатураси, қиёслашлар орасидаги интервал ва қиёслашга сарфланадиган вақт миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ҳисоблашлар учун барча ўлчаш воситаларини қиёслаш усуллари ва воситалари ҳамда қиёслаш орасидаги интервалнинг умумийлигига қараб гуруҳларга бўлиб чиқиш лозим. Ўлчаш воситаларини қиёслашга сарфланадиган йиллик иш вақти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

бу ерда tt — i-ўлчаш воситасини қиёслаш учун вақт меъёри, соат; Kэi — фойдаланишдаги i-ўлчаш воситалари сони, дона; mэi — фойдаланиш жараёнидаги i-ўлчаш воситасини қиёслаш даври, йилда бир марта қиёслаш; — навбатдан ташқари қиёслашга бериладиган ўлчаш воситалари (одатда 25—30 %), %; Kxi — сақлашда турган i-ўлчаш воситалари, дона; mxi — сақлаш жараёнидаги i-ўлчаш воситаларини қиёслаш даври, қиёслаш/йил; Kpi — таъмирдан чиққишда қиёсланадиган t-ўлчаш воситалари сони.
Ҳисоблашларда корхонада ишлаб чиқилган соҳавий вақт меъёри ва вақт меъёридан ҳам фойдаланиши мумкин.
Битта қиёсловчининг иш вақтининг йиллик фонди Т соатларда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Т = t · (1 — n) · С,
бу t — қиёсловчи иш кунининг давомийлиги, соат; n — иш вақтининг режавий исрофини ҳисобга олувчи ко­эффициент (тажрибага асосланган ҳолда п=0,09 деб қабул қилиш мумкин); С — иш вақтининг календарли фонди (йилдаги иш кунлари сони). Қиёсловчилар сони:
П/Т.
Меъёрлаштирилмаган ишлар билан банд бўлган ишчилар сони типик штат жадвали ва ҳар бир соҳа учун қабул қилинган турли тоифадаги муҳандис-техник ишчилар нисбатига мос равишда аниқланади. Қиёслаш бўлинмаларидаги рдамчи ходимлар сони хизмат кўрсатиш меъёри билан аниқланади.
Қиёслаш лабораториялари махсус метрологик тайёргарликки эга бўлган, малакали мутахассислар билан таъминланган бўлиши керак. Бу ҳолат ГОСТ 8.513—84 «Ўлчаш воситаларини қиёслашни Давлат стандарти томонидан ўрнатилган тартибга кўра давлат ёки идора қиёсловчиси сифатида аттестациядан ўтган шахс амалга оширади» деган меъёрий ҳужжат билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish