4. Хавфсизлик талаблари 4.1. Асбобнинг юқори ўлчаш чегараларидан ошувчи босимни ҳосил қилиш тақиқланади.
4.2. Қуйидагилардан кўп бўлган босим қийматларида босимни ҳосил қилиш учун асбобни қурилмадан олиш тақиқланади:
-100 кРа 10 МРа дан кўп бўлган юқори ўлчаш чегарали асбоблар учун;
-50 кРа қолган асбоблар учун.
5. Малакага бўлган талаблар НЎВ (Намунавий ўлчов воситалари) ва ЎВ (Ўлчов воситалари) фойдаланиш ҳужжатларини ўрганган шахсларга ишни ўтказишга рухсат берилади.
6. Иш шартлари Ишини ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
- ўраб турган ҳаво ҳарорати 20 ±50С;
ҳаво намлиги 85% дан кўп эмас.
7. Иш ўтказишга тайёргарлик Ишини ўтказишдан аввал қуйидаги тайёргарлик ишларини ўтказиш лозим:
- босим ҳосил қилиш учун, асбоб қурилмага уланган бўлиши ва асбобда мавжуд бўлган белгиларга ҳамда ҳужжатлардаги кўрсатмаларга мос бўлган ҳолатда бўлиши керак.
- агар иш ҳолатининг белгилари мавжуд бўлмаса, у ҳолда қиёслашда асбоб шундай ўрнатилиши кераккки, бунда циферблат текислиги ±5 жоиз оғишга вертикал бўлиши ( агар МТХ аксинча бўлмаса), рақам ва белгилар эса оғишсиз жойлаштирилиши керак.
- намунавий асбобларнинг ишчи муҳитлари уларнинг ҳужжатларига мос бўлиши керак.
Бундан сўнг асбоб ўлчашларни ўтказишга тайёр.
8. Иш тартиби Асбобларни қиёслаш қуйидаги усуллардан бирида ўтказилиши керак:
а) берилган босим намунавий асбоб бўйича белгиланади, кўрсатишлар эса қиёсланаётган асбоб бўйича ҳисоблаб чиқилади.
б) қиёсланаётган асбоб стрелкаси (перо) шкаланинг (диаграмманинг ҳисоб чизиғи) текширилаётган белгисига ўрнатилади.
9. Ишини ўтказиш 9.1. Ташқи кўрик ва синаб кўрилиши
Ташқи кўрикни ўтказишда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
- асбобда корпус, стрелка (перо) штуцери, шиша ва циферблатнинг механик шикастлари бўлмаслиги керак;
корпус билан тутқич бириктирилиши мустаҳкам бўлиши, корпус силжишига йўл қўймаслиги керак;
-циферблат шишаси ва ҳимоя қопламаси тоза бўлиши ва кўрсатишларни тўғри ҳисоблашга ҳалақит берувчи нуқсонларга эга бўлмаслиги керак.
9.2. Метрологик тавсифларни аниқлаш
Асосий хатолик ва вариация, асбобнинг назорат срелкаси юқори чегарадан ўтказилганда аниқланади.
Назорат стрелкасини ўрнатиш қурилмасига эга бўлмаган асбоблар учун охиргиси ёпиқ асбобда қиёслаш жараёнида ўрнатилиши керак.
Стрелкани (перо) нол белгисига (диаграмманинг нолли ҳисоб чизиғига) ўрнатишдан, ёки нол белгисида (диаграмманинг нолли ҳисоб чизиғи) стрелканинг (перо) ҳолатини текширишдан аввал асбоб юқори ўлчаш чегараларининг (90÷100) % чегарасида 1÷2 мин давомида босим остида ушлаб турилиши керак.
Ўлчаш диапазонида асосий хатоликни аниқлаш Асбобнинг асосий мутлақ хатолигини асбоб кўрсатишлари (ёзуви) орасидаги айирма ва намунавий асбаб бўйича босимнинг ҳақиқий қиймати сифатида аниқлаш лозим.
Асбобнинг хатолигини аниқлаш учун намунавий асбоблар танланганда қуйидаги шартга риоя қилиш керак:
∆0- шкаланинг қиёсланаётган белгиларида намунавий асбобнинг жоиз мутлақ хатолигининг чегараси.
D- қиёсланаётган асбобнинг кўрсатишлар (ёзув) диапазони.
- қиёслашда қўлланиладиган намунавий асбобнинг жоиз қиймати чегарасининг асбоб асосий хатолиги қийматининг чегарасига нисбати (давлат қиёслови учун---0,25 дан ошмаслиги керак).
- асбобнинг фоизларда асосий жоиз хатолиги чегараси нормаланган қийматдан ( мановакуумметрлар ва босим тортиш ўлчагичлари учун ўлчаш диапазони ёки ўлчаш диапазонларининг йиғиндиси).
∆0 ва D қийматлари босимнинг бир хил бирликларида ифодаланиши керак.