10. Ишини натижаларини расмийлаштириш Қиёслашнинг ижобий натижаларида пломба асбоб ёки паспортга (унинг ўрнини босувчи ҳужжатга) қўйилади. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда қиёслаш санаси кўрсатилган ҳолда асбоб фойдаланишга яроқлилиги ҳақидаги ёзув ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган қиёслашни ўтказган шахс имзоси ёки қиёсловчини шахсий тамғаснинг изи қўйилади.
Қиёслашнинг салбий натижаларида (ушбу услубий кўрсатмаларни бажармаганда) асбобни ишлаб чиқаришдан ёки таъмирдан чиқаришга йўл қўйилмайди, фойдаланишдаги асбоб эса ишлаб чиқаришдан олиб ташланади. Фойдаланишдаги асбобнинг қиёслаш тамғаси- қўлланишдан олиб ташланади. Фойдаланишдаги асбобнинг қиёслаш тамғаси, шунингдек паспортда ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатида ҳам ўчирилади, асбоб яроқсизлиги ҳақида ёзув қўйилади.
Метрологик хизматда қиёслаш ишларини тутган ўрни. Қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш. Режа: 1. Ўлчаш воситаларини қиёслаш схемалари.
2. Ўлчаш воситалари метрологик кўрсаткичлари натижаларига таъсир этувчи омиллар.
3. Қиёслаш сифатини ва қиёслаш ишларини унумдорлигини ошириш.
4. Қиёслаш турлари, ўлчаш, ўлчаш воситаларини яроқлилигини аниқлаш.
5. Қиёслаш сифати ва унинг мезони. Қиёслаш оралиқ интерваллари ва ўлчашларни қиёслаш
Таянч сўзлар ва иборалар: қиёслаш, қиёслаш схемаси, метрологик кўрсаткич, қиёслаш сифати, натижалар ва уларга таъсир этувчи омиллар, қиёслаш турлари, қиёслаш оралиқ интервали.
1. Ўлчаш воситаларини қиёслаш схемалари Ўлчаш воситаларини қиёслашни амалга ошириш учун физик катталик бирлиги ўлчамини давлат эталонидан ёки дастлабки намунавий ўлчаш воситасини ишчи ўлчаш воситаларига узатиш тартибини ёки тизимини ўрнатиш зарур. Бундай тизимни бирлик ўлчовини эталондан ёки дастлабки ўлчаш воситасини ишчи ўлчаш воситасига узатиш воситалари, усуллари ва аниқлигини регламентловчи, ўрнатилган тартибда тасдиқланган ҳужжатни ифода этадиган қиёслаш схемалари белгилайди.
МДҲ давлатлараро қиёслаш схемалари (собиқ умумиттифоқ) ва маҳаллий (ДМХ ёки ММХ алоҳида идоралари) қиёслаш схемалари фарқланади. Биринчиси маҳаллий қиёслаш схемаларини тузиш ва намунавий ва ишчи ўлчаш воситаларини қиёслаш усуллари ва воситаларига стандартлар ва методикаларни ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади.
Давлатлараро қиёслаш схемалари давлат стандартлари сифатида тасдиқланади.
Давлатлараро қиёслаш схемаси элементлари бўлиб барча эталонлар, намунавий ўлчаш воситалари ва ишчи ўлчаш воситалари ва шунингдек бирлик ўлчовини узатиш усуллари (қиёслаш усуллари) номлари ҳисобланади.
Маҳаллий қиёслаш схемалари физик катталиклар бирлиги ўлчовини узатишнинг иккидан ортиқ босқичи бўлганда тузилади ва давлатлараро қиёслаш схемаларига зид келмаслиги лозим.
Маҳаллий қиёслаш схемаларига ушбу физик катталикнинг фойдаланишда бўлган ёки муомилага чиқарилаётган барча ишчи ўлчаш воситалари киритилади.
Маҳаллий қиёслаш схемаси элементлари бўлиб намунавий ўлчаш воситалари, ишчи ўлчаш воситалари, шунингдек қиёслаш усуллари номлари ҳисобланади; қиёслаш схемасига нусха – эталонлар ва ишчи эталонлар номларини киритишга йўл қўйилади.
Қиёслаш схемасида, одатда, фақат битта физик катталик бирлиги ўлчашни узатиш кўрсатилиши лозим.
Маҳаллий қиёслаш схемасини унинг ДМХ идораси билан келишилгандан сўнг корхона меъёрий ҳужжати сифатида ишлаб чиқилади. Маҳаллий қиёслаш схемаларини шунингдек метрологик институтлар ёки ДМХ юқори идоралари билан келишадиган ДМХ ҳудудий идоралари тузадилар.
Физик катталикларни ўлчаш воситалари учун давлатлараро қиёслаш схемаларини ушбу катталик бирлигининг давлат эталонини сақловчи бўлиб ҳисобланувчи давлат эталонлари бош маркази ишлаб чиқади.