Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари


Давлат метрология текшируви ва назорати



Download 191,97 Kb.
bet13/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза

Давлат метрология текшируви ва назорати:
• соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
• моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;
• савдо-тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш, телекоммуникация хизматларини кўрсатиш;
• заҳарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлаш;
• давлат мудофаасини таъминлаш;
• меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
• сертификатланадиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;
• геодезик ва гидрометеорологик ишлар;
• ўлчов воситаларини давлат синовидан, текширувдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;
• фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
• миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишга нисбатан татбиқ этилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига биноан давлат метрология текшируви ва назорати фаолиятнинг ўзга доираларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:
• ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
• ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш;
• ўлчов воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;
• ўлчов воситаларини, синов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;
• ўлчовларнинг, синовларнинг бажарилиш сифатини ва метрология фаолиятининг бошқа турларини баҳолаш.
Давлат метрология назорати:
• ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчов тизимларини қўшган ҳолда);
• ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларининг қўлланилиши;
• белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда «Ўзстандарт» агентлиги қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин.
«давлат метрология назорати» — метрология қоидаларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият;
• ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш» — ўлчов воситаларининг белгилаб қўйилган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрология хизмати органлари (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;
«ўлчов воситаларини калибрлаш» — метрологик жиҳатларнинг ҳақиқий қийматларини ва ўлчов бирликларининг қўллашга яроқлилигини аниқлаш ҳамда тасдиқлаш мақсадида калибрлаш лабораторияси (маркази) бажарадиган операциялар мажмуи;
Метрология соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўлчовларнинг ягона бирлилигини таъминлаш тизими асосида амалга оширилади. Ушбу тизим “Метрология тўғрисидаги”ги қонуннинг 12-моддасига асосан давлат метрология текшируви ва назорати механизмалари асосида иш олиб боради.
Давлат метрология текшируви агентликнинг қуйидаги тизим ташкилотлари томонидан амалга оширилади:
“Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси (ЎзММИ);
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги синов ва сертификатлаштириш марказлари метрология бўлинмалари (жами 16 та)
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий тадқиқот институти (ССТТСИТИ);
Хозирги кунда “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси кўп тармоқли, техник жиҳатдан жиҳозланган, замонавий меъёрий ва услубий ҳужжатлар билан таъминланган, 15 та ўлчаш турлари бўйича ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, метрологик аттестация қилиш ишларини 24 та лабораториялардан ташкил топган 7 та бўлим, 1 та сертификатлаштириш идорасидан иборатдир.
Корхонага қуйидаги вазифалар юклатилган.
Метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги ва ишончлилигини таъминлаш;
Юқори аниқликдаги бошланғич ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва тегишли даражада сақлаб туриш;
Давлат метрология хизматини ривожлантириш;
Мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш;
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил қилиш;
Ўлчаш воситаларини метрогик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун институт лабораторияларида юқори аниқликдаги ўлчаш ва синаш воситаларидан фойдаланилади (Лабораторияларда жами 155 дона юқори аниқликдаги бирламчи ва 679 дона наъмунавий ўлчаш воситалари мавжуд).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасига қуйидагилар юклатилган:
- Миллий ўлчаш эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзолаган мамлакатларнинг Миллий метрология органлари томонидан расмийлаштирилган амалдаги калибрлаш (ёки қиёслаш) сертификатлари тақдим этилганда ўз эҳтиёжлари учун технологик жараёнларда фойдаланиладиган импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлашни (турини тасдиқлаш) соддалаштирилган тартибда, бир кун муддатда тан олиш процедураси йўли билан амалга ошириш.
Халқаро атом энергитикаси агентлигининг (МАГАТЭ) техник ёрдами лойиҳаси бўйича “ЎзММИ” ДКда ионлаштирувчи ва рентген нурланиш соҳасидаги иккиламчи эталонлар махсус дозиметрик лабораториясини ташкил этиш.
- Германиянинг “ATLAS International” корхонаси билан фото-видео фиксация қилиш тизимининг техника ва жиҳозларини белгиланган стандарт ва талабларга мувофиқлигини ўлчаш бўйича лаборатория ташкил этиш
- Миллий эталонлар базасини шакллантириш мақсадида жами 1 685 минг АҚШ доллари қийматли 4 дона эталонларни харид қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
- Халқаро талабларга мувофиқ масса, босим ва ҳарорат бирликлари ўлчаш лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш.
- Ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимига босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда, қиёсланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш.
- Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситаларини калибрлаш тизимини ривожлантиришни асосий вазифа этиб белгилаган холда, 2023 йилгача бўлган давр учун Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепцияси лойиҳасини киритиш.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарига, халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиш.
Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддага асосан. Ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш қуйидагича.
Текширувдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчов воситалари туркумларининг рўйхати «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрологик хизматларига ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги Қонунининг 171-моддасига асосан.Ўлчов воситаларини калибрлаш қуйидагича.
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатиб ўтилганидан бўлак соҳаларда қўлланиладиган ва мажбурий текширувдан ўтказилмайдиган ўлчов воситалари уларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, ишлатиш, ижарага бериш, таъмирлашда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда калибрлашдан ўтказилиши мумкин.
Ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқи юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига, аккредитация қилинган калибрлаш лабораторияларига (марказларига) берилиши мумкин.
(171-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, калибрлаш лабораторияларини (марказларини) ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажариш учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
 

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish