Ўлчаш тўғрисида умумий маълумотлар. Ўлчашларнинг таснифи. Ўлчаш усуллари



Download 201,5 Kb.
bet2/5
Sana28.06.2022
Hajmi201,5 Kb.
#716993
1   2   3   4   5
Bog'liq
24 маъруза Термокимиёвий газ анализаторлари

2. Фотоколориметрик газ анализаторлари.

  • Бу газ анализаторларида эриган модданинг концентрацияси эритма ѐки лентанинг интенсив бўялишига қараб аниқланади. Суюқликли ва лентали фотоколориметрик газ анализаторлари газларнинг микроконцентрациясини аниқлаш учун ишлатилади. Бу газлар (H2S, S02, NH3Cl2, NO, NO2) махсус танланган реактивлар билан рангли

реакцияга киришади. Бу асбобларнинг физикавий асоси Бугер—
Ламберт—Бер қонунидир. Бўялган компонентлар (ѐки реакцияга кирган газ массаси) нинг концентрацияси қуйидаги формула бўйича аниқланади:



C D
/(
l ),

  • ерда Dλ— оптик зичлик; ελ—ютилиш коэффициенти; lλ — кюветнинг узунлиги.

  • Фотоколориметрик анализ қилиш усули юқори сезгирликка ва танловчанликка эга. Бу усулнинг сезгирлигининг юқорилиги анализ қилинадиган компонентни эритмада ѐки индикатор лентасида йиғиш имконияти борлиги билан белгиланади. Усулнинг танловчанлиги юқорилигига анализ қилинаѐтган компонент билан реактив- индикатор ўртасидаги реакция сабаб бўлади.






    • Фотокалориметрик газ анализаторининг схемаси.

  • 24.1-расмда эритма ѐки газ даврий равишда узатиладиган ФКГ типидаги фотоколориметрик газ анализаторининг схемаси кўрсатилган. Асбобда икки оптик канал: иш ва таққослаш каналлари бўлиб, уларнинг ичида иш кювети 4 ва таққослаш кювети 12 жойлаштирилган.

  • Абсорбцияловчи эритма бак 15 дан насос ѐрдамида таққослаш кювети орқали дозатор 6 га ҳайдалади. Дозаторда тўкиш найчаси 7 бор бўлиб, у орқали ортиқча эритма бакка қайтиб қуйилади. Команда берувчи реле белгилайдиган тенг вақт оралиқларида Электромагнит клапан 3 ишга тушади, у кювет 4 даги ишлаб бўлган эритмани бакка чиқариб юборади, бу ерда эритма регенерацияланади.

  • Кюветлар бўшатилганидан кейин 5 ва 8 клапанлар ишга тушиб, дозатор улар ѐрдамида эритма берувчи трубадан узилади ва айни бир вақтда кювет 4 билан бирлашиб, унга эритманинг ўлчанган ҳажмини қуяди. Клапанлар 5 ва 8 дозаторни янги эритма билан тўлдириш учун дастлабки вазиятларига қайтади. Кювет 4 да эритманинг янги берилган порцияси орқали текширилаѐтган газ чиқиб кетганидан кейин рангли реакция содир бўлади.

  • Маълум вақт тутиб турилганидан кейин команда релеси клапан 3 ни очади ва навбатдаги цикл бошланади. Ҳар иккала кювет орқали ѐритиш лампаси 2 дан линза 1 орқали ѐруғлик оқими ўтади. Кюветларнинг орқасида фотоэлементлар 9 ва 14 жойлашган бўлиб, улар кюветлардаги эритмалардан ўтган ѐруғлик оқимларини қабул қилади. Фотоэлементлар Электрон кучайтиргич 10 нинг чиқишига дифференциал тарзда уланган бўлиб, у икки фотоэлементнинг сигналлари фарқини кучайтиради. Кучайтирилган сигнал реверсив двигатель 11 нинг бошқарувчи чулғамига келади, двигатель Компенсацияловчи оптик пона 13 ни кювет 12 нинг оптик каналида ҳар икки фотоэлемент бир хилдаги ѐритилганликка эга бўлганига қадар керакли йўналишда силжитади. Оптик понанинг сурилиш катталиги ва у билан боғлиқ бўлган асбоб кўрсаткичининг сурилиш катталиги текширилаѐтган газдаги аниқланадиган компонент концентрациясининг ўлчови бўлади.
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish