Термокимиёвий газ анализаторлари.
режа:
1. Термокимиёвий газ анализаторлари.
2. Фотоколориметрик газ анализаторлари.
3. Ионизацион газ анализаторлари.
1. Термокимиёвий газ анализаторлари.
Бу газ анализаторларининг ишлаши кислороднинг бошқа газлар билан катализаторлар иштирокида ўтадиган реакциясининг иссиқлик эффектини ўлчашга асосланган. Бу асбобларнинг икки группаси кенг тарқалган.
Бу асбобларнинг биринчи группасида ѐниш каталитик актив бўлган платина толада содир бўлади, бу тола айни бир вақтда сезгир элемент — ўлчаш кўпригининг елкаси ҳисобланади. Бу группадаги асбобларда анализ қилиш аниқланадиган компонент ѐнганида температуранинг ортишини ўлчашга асосланган.
Иккинчи группа асбобларда оксидланиш реакцияси катализатор қатламида содир бўлади, реакциянинг иссиқлик эффекти эса қаршилик термометри ѐки шу катализаторда жойлаштирилган термобатарея билан ўлчанади.
Термокимёвий газ анализаторининг ўлчаш схемаси.
Газ анализаторининг ўлчаш схемаси ўзгармас ѐки ўзгарувчан токда ишлайдиган мувозанатлашмаган кўприкдан иборат. Иш ячайкаси деб юритиладиган оқим ўлчаш ячейкаси кўприкнинг битта елкасини ҳосил қилади. Кўприкнинг R2 елкасини ҳосил қиладиган таққослаш ячейкаси ўз параметрлари ва конструкцияси жиҳатидан иш ячейкасига эквивалент бўлиб, ҳаво тўлдирилган бўлади.
Кўприкнинг R3, R4 елкалари ўзгармас қаршиликлар бўлиб, улар манганиндан тайѐрланган. Қўприкли схеманинг ноли реостат R5 билан қўйилади. Анализ қилинаѐтган компонентнинг ѐнишида температуранинг ортиши билан платина толаси электр қаршилигининг ўзгариши ўлчаш кўприги мувозанатининг бузилишига олиб келади. Мувозанат бузилгандаги ток кучи газ аралашмасидаги компонент миқдорига пропорционал бўлади. Ўлчаш асбоби анализ — назорат переключатели ѐрдамида схемага киритилган махсус ўзгармас резисторга уланади ва асбобнинг стрелкаси реостат билан талаб этилган репер нуқтага қўйилади. Милливольтметрнинг шкаласида платина толасини қиздирадиган, турли компонентларни анализ қилиш учун зарур бўлган ток кучини қўядиган учта репер нуқта бор.
Бу типдаги асбоблар асосан ҳаводаги ѐнувчи (метан, бензин буғлари ва ҳ.) газларнинг портлаш хавфини юзага келтирадиган концентрациясининг индикаторлари ва анализаторлари сифатида ишлатилади. Улар кўпинча кўчма (кўтариб юрадиган) типда чиқарилади. Ўлчаш хатолиги тахминан ±10%.
Саноат бинолари хоналари ҳавосининг ѐнувчи газлар билан ифлосланишини автоматик назорат қилиш учун ѐнувчи газларга мўлжалланган СГС типидаги, метанга мўлжалланган CMC типидаги, бензинга мўлжалланган ГПБ типидаги ва бошқа сигнализаторлар чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |