Лаборатория ишлари 1-лаборатория иши



Download 8,86 Mb.
bet25/51
Sana24.02.2022
Hajmi8,86 Mb.
#235761
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Tajribamaterialshunoslik

Бўшатиш. Бу усулдан тобланган пўлат заготовкаларни ички зўриқиш кучланишларидан холи этиш билан қаттиқлиги сақланган ҳолда, қовушоқлигини кўтариш мақсадида фойдаланилади. Тобланган пўлат заготовкаларни бўшатишдан кутил­ган мақсадларга кўра бўшатишни тубандаги тартибларда олиб борилади.
Паст температурали бўшатиш. Бу бўшатишдан мақсад тобланган, масалан, кескичлар ёки ўлчов асбобларини ички зўриқиш кучланишларидан холи этиб қаттиқлиги сақланган холда қовушоқлигини кўтаришдир. Бунинг учун тобланган пўлат 150–250°С хароратгача қиздирилиб шу хароратда маълум вақтга сақланади, кейин секин совитилади.
Бунда бўшатилган мартенсит тузилма олинади. Ўртача температурали бўшатиш. Бу бўшатишдан мақсад тобланган, масалан, пружина, штампларни ички зўриқиш куч­ланишларидан ҳоли этиб, қовушоқлигини кўтариш ва троостит тузилма олишдир. Бунинг учун тобланган пўлат заготовкалар 350–500°С хароратгача қиздирилиб, шу хароратда маълум вақт сақланадида, кейин секин совитилади.
Юқори температурали бўшатиш. Бундан бўшатиш тоблан­ган конструкцион пўлатлардан тайёрлаётган деталлар қовушоқлигини ва пластиклигини кўтариб, сорбит тузилма олиш мақсадида ўтказилади. Бунинг учун тобланган пўлат заготов­ка 500–650°С хароратгача қиздирилиб, шу хароратда маълум вақт сақланади ва секин совитилади (2-расм).



Фойдаланиладиган материал, ускуна, мослама ва ўлчов асбоблари. Лаборатория ишини бажаришда 800–1500°С харорат берадиган термоэлектрик перометрли муфель электр печидан, Бринелл ва Роквелл асбоблари, совитгич муҳитли идиш, қисқичлар ва чизғичлардан фойдаланилади.
Ишни бажариш тартиби:

  1. Берилган аниқ маркали пўлат заготовкаларнинг шакли, ўлчамлари, қаттиқлиги аниқланади.

  2. Қайси термик ишлаш ўтказилишига кўра термик ишлаш тартиблари (қиздириш тезлиги, ҳарорати, шу хароратда тутиш вақти ва совитиш тезлиги) белгиланади.

  3. Зарур печ ва совитиш тезлигини таъминловчи совитгичли идиш олинади.

  4. Белгиланган тартибда заготовкалар термик ишланади

  5. Термик ишланган заготовкалар каттиқлиги ТК ёки ТШ асбобда ўлчанади.

Олинган натижалар асосида 1-жадвал тўлдирилади.

Download 8,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish