Лаборатория иши №7
Мавзу: Коллектор-база боғланишли ўз-ўзидан тебранувчи мультивибратор схемасини ўрганиш.
Ишнинг мақсади: Тебранувчи мультивибратор схемасини ўрганиш.
Лаборатория қурилмаси ЭС 8А стэнди ва осциллографдан иборат.
Олд панелнинг юза қисмида тегишли ёзувлар билан қуйидагилар жойлаштирилган:
стэндни ёқиш учун ВКЛ тумблери;
ёқилишни назорат қилувчи СЕТЬ лампочкаси;
коллектор манба кучланишини текис ўзгартириш учун “Ек” регулятори;
сиғим кучланишини текис ўзгартириш учун “Есм” регулятори;
“Iб” база токини ўлчовчи қурилма;
Коллектор кучланишини ўлчаш учун “Ек” қурилмаси;
Сиғим кучланишини ўлчаш учун “Есм” қурилмаси;
Дифференциалловчи занжир чиқишидаги импульс узунлигини текис ўзгартириш учун “Rд” регулятори4
Дифференциалловчи занжирни ёқиш учун “S1” тумблери;
“ГЕНЕРАТОР” зонасида қуйидагилар жойлашган:
диапазонлар бўйича ўзгартиргич;
частотани текис ўзгартирувчи регулятор;
мусбат импульслар давомийлиги регулятори;
ўткир қиррали импульслар давомийлиги регулятори;
импульслар амплитудаси регулятори;
импульслар шакли ўзгартиргичи.
“НАГРУЗКА” (юклама) қисмида қуйидагилар жойлашган:
“S2” чиқишлар ўзгартиргичи;
“S3” юклама тури ўзгартиргичи;
“Сg1”, “Сg2” конденсатор ўзгартиргичи;
“Rн” юклама катталигини текис ўзгартириш учун регулятор;
Rg дифференциал занжир вақт доимийсини текис ўзгартирувчи регулятор.
“1” зонада қуйидагилар жойлашган:
“S1” элементлар ўзгартиргичи;
“S2” сиғим манбасини ўчириш учун;
Транзисторнинг коллектор юкламасини ўзгартирувчи “Rк” регулятори;
“Су” тезланувчи конденсатор катталиги ўзгартиргчи.
“2” зонада қуйидагилар жойлашган. Улар частотани текис ва поғонали назоратини амалга оширадилар.
“Rб” регулятори;
“Rсм” регулятори;
“Сбмкф” ўзгартиргичи.
“4” зонада қуйидагилар жойлашган:
- импульс даврини поғонали назорат қилувчи “Сбмкф” ўзгартиргичи.
“5” зонада қуйидагилар жойлашган:
импульс кетма-кетлиги частотасини бир текис ўзгартирувчи “R4” регулятори;
импульс кетма-кетлиги частотасини бир текис ўзгартирувчи “R5” регулятори;
“6” зонада қуйидагилар жойлашган:
импульс даврини текис ўзгартирувчи “R1” регулятори;
“ВЫХ ГЕН” (генератор чиқиши) зонасида қуйидагилар жойлашган:
генераторнинг 18 ва 19 чиқиш уялари;
“КОНТРОЛЬНЫЕ ТОЧКИ” (назорат нуқталари) зонаси осциллографни ёқиш учун 1....9 уяларини ўз ичига олади.
“ВЫХОД” (чиқиш) зонаси 10...12 уяларини ўз ичига олади.
Қурилма корпуси билан боғланган корпус уялари. Стэнд ичидаги олд панелга қуйидагилар уланган:
ўзгартириш блоклари – А4S1...
Стэнд қуйидагилардан иборат:
Интеграл микросхемаларда импульс генератори; 5
Частотани назорат қилувчи автогенераторли мультивибратор; 2
Корректорловчи диодли автогенераторли мультивибратор; 3
Эмиттер алоқали кутувчи мультивибратор; 4
Интеграл микросхемаларда автогенераторли мультивибратор; 5
Интеграл микросхемаларда кутувчи мультивибратор; 6
Транзисторларда клитли каскад; 1
Таъминлаш манбаси;
Коммутация қурилмаси;
Назорат қилувчи қурилма;
Код модули;
Ўлчовчи қурилма.
Стэндга қўйилган импульс генератор чиқишда импульслар кетма-кетлигини шакллантиради. Бунда олдиндан импульс кетма-кетлиги частотасини текис назорат қилиш, импульс давомийлигини текис назорат қилиш, чиқиш кучланимши амплитудасини ва турли шаклдаги импульсларни олдини олишни текис назорат қилиш кўриб чиқилган. Барча регулировкалар назорат қурилмасида амалга оширилади. Кучланиш генераторнинг чиқиш уяларига келиб тушади. Импульслар генератори транзистор ва кутувчи мультивибраторлардаги калитли каскадни тадқиқ килиш учун ишлатилади
Частотани поғонали назорат қилиш (ЧАСТОТА) ўзгартиргичи орқали коммутацияланувчи, вақт берувчи конденсатор ёрдамида амалга оширилади.
Хар бир кичик диапазон чегарасида частотани текис назорат қилиш А10 R5 (ЧАСТОТА) потинциометри ёрдамида амалга оширилади.
Тўғри бурчакли импульслар давомийлиги ( ДЛИТЕЛЬНОСТЬ) потинциометри ёрдамида амалга оширилади.
Импульс амплитудаси (АМПЛИТУДА) потинциометри ёрдамида амалга оширилади.
Ўткир бурчакли импульслар давомийлиги ( ДЛИТЕЛЬНОСТЬ) потинциометри ёрдамида амалга оширилади.
“ ” “ ” ўзгартиргичи орқали ўткир бурчакли манфий импульслар (ВЫХ ГЕН) чиқиш уяларига келиб тушади.
Транзистордаги калит каскади VT1 транзисторида бажарилган. Генераторнинг ВЫХ ГЕН чиқишидан кучланиш боғловчи шнур ёрдамида (“1”) кириш уясига ёки (“2”) кириш уясига узатилади.
Коллектор-база боғланишли ўз-ўзидан тебранувчи мультивибратор схемаси
Ишни бажариш тартиби.
ЭС 8А типли стэнднинг олди панелига “2” ўзгарувчан панелини иккита ажралмайдиган винт билан қатиринг.
Ек=10В ва Есм=5В ни ўрнатинг “НАГРУЗКА” (юклама) зонасидаги “S2” ўзгартиргични “I” холатга ўрнатинг.
“2” зонада “Сб, мкф” ўзгартиргични (0.15) холатга ўрнатинг. Rб регуляторнинг бир нечта холатлари учун (осциллограф бўйича) қуйидагиларни ўрнатинг;
импульс давомийлиги;
пауза давомийлиги
фронт давомийлиги;
импульс амплитуда қийматининг давомийлигини;
импульс кетма-кетлиги даврини.
Хисобланг:
импульс кетма-кетлиги частотасини;
Сб, Rб маълум қийматлари бўйича импульс давомийлигининг керакли қийматини tu=0.7 Rб Сб формула орқали хисобланг
“Сб, мкф” ўзгартиргичини “0.015” холатга ўрнатинг ва юқоридагиларни такрорланг.
Юқоридаги тадқиқотларни Ек=10В ва Есм нинг турли хил қийматларида 5Вдан 10Вгача 1Вдан ўзгартирган холда такрорланг.
Назорат нуқталаридаги кучланиш шаклини осциллограф ёрдамида тадқиқ килинг.
Транзисторларда частотани назорат қилувчи мультивибраторни назорат нуқталаридаги осциллограмасини чизинг.
Биринчи расмда транзисторлар ва қайтувчи мусбат алоқали Cб1 и Сб2 конденсаторлари орқали транзисторнинг VT1, VT2 коллекторларига ва VT2,
Расм 1. Мультивибратор схемаси (а) ва унинг вақт диаграммаси(б).
Мультивибраторда импульслар генерацияси манба ёқилиши билан рўй беради. (расм 1. б)
Биполяр транзисторли мультивибраторларни кўпинча коллектор-база боғламли симметрик схемада қилинади (расм 1.а). Расмдан кўриниб турибдики, мультивибратор икки кучайтиргич ОЭ каскадли, бунда ҳар бир чиқувчи кучланиш бошқасининг киришига узатилади. Схема манбага Ек уланганда иккала транзистор базасига RБ1 и RБ2 резисторлари орқали манфий силжиш берилади, бунда транзистор коллектор нуқталарини ўтказиб юборади. Аммо схеманинг бундай ҳолати турғун эмасдир. Схемада қайтувчи мусбат алоқа мавжудлигига βКу >1 шартлар бажарилади ва икки каскадли кучайтиргич ўз-ўзича пайдо бўлади. Регенерация жараёни бошланади – бир транзисторда ток тезда ортади ва бошқа транзисторда эса ток камаяди.
Транзистор VT1да тасодифий равишда база ёки коллекторда қаршилик ўзгариши натижасида ток IK1 ортиб борсин. Бунда резистор RK1да кучланиш пасайиши ортади ва транзистор VT1 коллектори мусбат потенциал ошишига эга эга бўлади. Модомики конденсатор СБ1 даги кучланиш бир лаҳзада ўзгармас экан, бу кучланиш транзистор VT2 базасига сарфланади, ва уни ёпади.
Бунда коллектор токи IK2 камайиб боради, транзистор VT2 нинг коллекторидаги кучланиш янада манфийлашади ва, конденсатор СБ2 орқали транзистор VT1 базасига узатиб, уни янада каттароқ очиб, ток IK1 оширади. Бу жараён шиддатли кечади ва транзистор VT1ни тўйинган режимга олиб ўтади, транзистор VT2 эса узилиш режимига ўтиши билан якунланади. Схема вақтинчалик ўзининг бир мувозанат (квазимувозанат ҳолат) ҳолатига ўтади. Бунда транзистор VT1 очиқ ҳолатини манбаа Ек резистор RБ1 орқали таъминлаб туради, ёпиқ транзистор VT2 ҳолатини эса конденсатор СБ1даги мусбат кучланиш (UCб1 = UБ2 > 0), очиқ транзистор VT1нинг база – эмиттер оралиғидаги таъминлайди.
3. Назорат саволлари.
3.1. Мультивибраторлар нима учун мўлжалланган.
3.2. Мультивибраторнинг қандай турлари мавжуд.
3.3. Мультивибраторларда импульснинг частота кетма-кетлигини қандай назорат қилиш мумкин.
3.4. Импульс сиганлларининг асосий шаклларини келтиринг.
3.5. Импульс сиганлларининг асосий параметрларини келтиринг.
3.6. Схемадаги импульс частотаси кетма-кетлигининг шаклига таъсир этувчи элементларни кўрсатинг.
4. Адабиётлар.
4.1. Ю.С. Забродин. Промышленная электроника. М., Высшая школа, 1982 , стр. 89-121, 137-141.
4.2. В.Г. Герасимов . Основы промышленной электроники. М., Высшая школа, 1978, стр.129-141.
4.3. И. Л.Копанов. Промышленная электроника. М., Высшая школа, 1968
4.4. М.М. Мухитдинов, С.Ф. Эргашев, С.С. Расулова, Б.Х. Каримов,
А.А. Рашидов. Аналог ва рақамли электроника. Фарғона –Техника 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: |