Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар.
Лаборатория қурилмаси.
0,5N NaOH эритмаси.
0,5 литрли Эрленмейер колбаси.
Метил қизил индикатори.
Ош тузи.
Концентрланган сулфат кислотаси.
0,5N сулфат кислотаси.
Ишни бажариш тартиби:
Лабораторияда водород хлоридни ош тузига концентрланган сульфат кислотаси таъсир эттириб олинади. Реакция икки босқичда боради.
Биринчи босқичда реакция ташқаридан иссиқлик берилмасдан, нордон туз ҳосил бўлгунча боради:
NaCI + H2SO4 = NaHSO4 + HCI + Q
Биринчи босқич тугагандан сўнг жараёнга четдан иссиқлик таъсир эттирилса, реакция қуйидагича давом этиб, иккинчи босқичда ўрта туз ҳосил бўлади:
NaCI + NaHSO4 = Na2SO4 + HCI - Q
Хлорид кислотаси олинадиган лаборатория қурилмаси қуйидаги суратда кўрсатилган. Колба (реактор) (1) га маълум миқдорда тортиб олинган ош тузи солинади ва ажратувчи воронка (29) орқали ҳисоблаб олинган концентрланган сульфат кислотаси қуйилади.
Реактор (1) ни остига газ горелкаси ёки электр плитаси (10) уланади. Биринчи босқичда, ташқаридан иссиқлик берилмай туриб, ҳосил бўлган водород хлориднинг таркибида сув ва сульфат кислотаси буғлари бўлиши мумкин. Газни бу буғлардан концентрланган сульфат кислотаси солинган. Тишченко идиши (3) орқали ўтказиб тозаланади. Сўнгра томчи ушлагич (4) дан ўтиб, барбатер (6) орқали абсорбция коллонаси (5) га келади. Абсорбция коллонасига аввалдан дистилланган сув солинган бўлади ва у ерда хлорид кислотаси ҳосил бўлиш - абсорбция жараёни кетади. Абсорбция коллонасидан чиққан газ натрий ишқори солинган идиш (8) (юттиргич) га келади ва у ерда абсорбция коллонасида ютилмай қолган водород хлорид гази ишқорга ютилади.
Расм. Хлорид кислотаси олишни лаборатория қурилмаси.
Изоҳ: Қурилма сурувчи шкафга жойлашган бўлиши керак.
Абсорбердаги ҳарорат термометр (7) орқали назорат қилинади. Газ оқимини ҳосил қилиш учун, қурилма сув билан сурувчи насос (9) га уланган.
Юттиргич идиш (8) га 50 мл 0,5н NaOH эритмаси солинади. Тажриба охирида ҳосил бўлган хлорид кислотаси абсорбер (5) дан Эрленмейер колбасига қуйиб олинади ва 0,5н NaOH билан титрланади, (8) идишда ҳосил бўлган маҳсулот эса 0,5н H2SO4 билан титрланади.
Парчаланиш даражаси (ташқаридан иссиқлик бериб ёки бермай) қуйидаги формула билан аниқланади:
Бу ерда: Пи - ҳосил бўлган кислотани титрлаш учун сарф бўлган ишқор миқдори, мл.
Пк - (8) абсорберда ҳосил бўлган маҳсулотни титрлаш учун сарф бўлган кислота миқдори, мл.
fк, fи - кислота ва ишқорларнинг факторлари.
ат - ўлчаб олинган ош тузининг миқдори.
Абсорбция даражаси эса қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |