Дарвозабон ўйини техникаси ва тактикаси.
Дарвозабон жамоада энг қийин ва масъул вазифани бажаради. Унинг ҳаракати фақат дарвозабоннинг хавфсизлигини эмас, балки ҳужумнинг натижасини ҳам белгилайди. Дарвозабон учун муҳими – аввало бўйи (180-190 см), тезлик реакцияси мўлжаллай олиш, чаққонлик, куч, чидамлилик каби сифатлардир. Дарвозабоннинг дастлабки ўйин техникасига: туриш, силжиш, чалғитишлар, тўпни қўл, оёқ, гавда билан қайтариш ва тўпни узатишлар киради.
Дарвозабон техник усулларининг муваффақиятли бажарилиши кўп жиҳатдан унинг ҳаракатга қанчалик тайёр эканлиги белгилнади. Дарвозабоннинг дастлабки ҳолатни тўғри танлай билиши унинг ҳаркатга тайёр эканлиги омилларидандир.
Туриш. Дарвозабон ҳаркатдаги тўпнинг вазиятига боғлиқ равишда ҳар хил ҳолатда туриши мумкин. Дарвозада туришнинг асосан 2 тури мавжуд: дарвоза ўртасида ва дарвоза устунлари ёнида. Дарвоза ўртасида асосий ҳолатда туриб ҳаракат қилиш қулайдир: оёқлар елка кенглигида, сал букилган гавда оғирлиги икки оёққа баравар бўлинган, гавданинг юқори қисми озгина олдинга эгилган, қўлларнинг кафтлари олдинга қаратилган ҳолда сал букилиб ён томонга узатилган, кафтлар баландлиги тахминан елка баландлигига тенг ёки ундан ҳам баландроқ бўлиши мумкин.
Агар ҳужумчи тўп отишни бурчакдан бажараётган бўлса, унда дарвозабон дарвоза устуни ёнида туриб (оёқлар оралиғи 15-20 см), дарвозага яқин бўлган қўлини юқорига кўтариб тирсак бўғини салгина букилган бўлади, шунда дарвозанинг юқори бурчагини ёпади; иккинчи қўли ён томонга узатилган, гавда оғирлиги дарвозага яқин тарган оёққа ўтказилган. Ана шундай ҳолатда дарвозабон бевосита тўпни қайтаради ёки тез-тез олдинга чиқади.
Силжиш. Дарвозабон жойини асаон ён тмоонга қадам қўйиб ўзгартиради. Бу унинг ўз йўналишини тез-тез алмаштиришига ва тўпни қайтариш учун тайёр бўлишига имконият яратади.
Дарвозабон тўпни олиб қўйишни, сапчиган тўпни эгаллаб, уни ўйинга киртишни, рақиблар томонидлан тез ёриб ўтишни таъминловчи тўпни эгаллашини, олдинга ва орқага тез ҳаракат қилишни, кескин старт олишни билиши шарт.
Дарвозабон ҳамла қилиш ҳаракатларидан ва оёқларни бир чизиқ бўйлаб ёзиб ўтириш (шпагат) ҳолатидан тез-тез фойдаланишга тўғри келади, шунинг учун у бу ҳаркатларрни ҳар томонга бемалол бажаришни билиши жуда зарур. Унинг ҳар хил сакрашларни бажариши ўйинда алоҳида аҳамиятга эга. Дарвозабоннинг тўп отаётган ўйинчига пешвоз чиқиши ва сакраши – дарвоза қўриқлашнинг мураккб усуллари қаторидан ўрин олган. Дарвозанинг нишонга олинган бурчагини камайтириш учун дарвозабон юқорига ёки узунликка сакраб дарвозага йўналтирилган тўпнинг йўлини тўсишга ҳаркат қилади. Одатда, дарвозабон сакраганда тўпнинг йўналиш йўлини кўпроқ камайтириш учун оёқ ва қўлларни ён томонга ёяди. Дарвозабон рақиблар билан тўп учун курашда кўпинча алдаш ҳаракатларини ишлатади. Чалғитиш мақсадида бир томонга эгилиб, кейин бошқа томонни тўсади, тез-тез ёлғон чиқишларни қўллайди. Бундай ҳолатларда ҳужумчи тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлайди, лекин бундай бўлишини олдиндан кутган дарвозабон дарҳол орқага қайтиб, тўп йўлини тўсишга улгуради.
Do'stlaringiz bilan baham: |