суяк юмшоқ тўқималарга нисбатан тез ўсади – патологик конуссимон чўлтоқ ва яралар. Шунинг учун юмшоқ тўқималар заҳираси керак;
турли суяклар ҳар хил тезликда ўсади (м-н, кичик болдир суяги катта болдирга нисбатан, билак суяги тирсак суягига нисбатан), шу сабабли ушбу суякларни юқорироқда арралаш лозим;
кесилган мускулларни тикиб қўйиш;
суякнинг ўсиш зоналарини асраш ва шу зоналардан пастроқда кесиш ёки экзартикуляциялар;
суяк усти пардаси суякка қараганда тез ўсади, шу сабабли болаларда субпериостал ампутация тавсия этилади.
Ампутация боланинг бутун таянч-ҳаракат аппаратининг қайта қурилишига олиб келади. Ампутациядан кейин болаларнинг 20% ида сколиоз, 72% ида эса сақланган оёқда товон яссилиги кузатилган!