бино ва унинг касса хоналари техник мустаҳкамлиги ҳамда ёнғинга қарши қўриқлаш ва фавқулодда огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан таъминланганлиги, ўзаро ишлашни ва ахборот алмашинуви тизимини таъминлаш учун сифатли алоқа линияси, шунингдек бухгалтер ҳисоботи операцияларини ўтказиш бўйича дастурий таъминоти
ломбарднинг фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисида ариза
ломбарднинг бошқариш ваколатига эга орган томонидан тасдиқланган бир йиллик фаолият учун бизнес-режа;
муассислар рўйхати
ломбарднинг бошқарув органлари тузилмаси ва шахсий таркиби тўғрисида маълумотлар;
нақд пул маблағлари ва гаровга олинган мулкларнинг сақланишини таъминлайдиган, махсус жиҳозланган хоналар мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар;
лицензия даъвогарнинг аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномасининг нусхаси;
ломбардларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
ломбардларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади
Ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳўжжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Лицензияловчи орган лицензияни бериш тўғрисидаги ёки лицензия берилишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор, қабул қилинган кундан сўнг 3 кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида лицензия даъвогарини ёзма шаклда, шунингдек ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши керак.
Лицензияни бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия даъвогарига банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади.
Лицензияловчи орган, қуйидаги сабабларга кўра, лицензия берилишини рад қилиш ҳуқуқига эга:
ҳужжатлар талаб этилган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим қилинганда;
ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлигида.
Ломбард мажбуриятлари:
гаров нарсасини сақлаш учун чоралар кўриши;
гаров нарсаси йўқолиши хавф-хатари пайдо бўлганлиги ёки шикаст етказилганлиги тўғрисида гаровга қўювчига дарҳол хабар бериши;
кредит шартномасининг шартлари гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан бажарилганида, гаров нарсасини дарҳол қайтариши;
гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг нархларига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши;
гаровга қўювчининг талабига асосан кредит шартномасидан келиб чиққан мажбуриятларнинг гаровга қўювчи ёки учинчи шахс томонидан қисман ёки тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотнома бериши