L. A. Ziminning Buxoro amirligi hududida amalga oshirgan ilmiy izlanishlari Rossiya Imperatorining homiyligi ostida bo‘lib, Rus komiteti mablag‘lari asosida amalga oshirilgan. L. A. Ziminning 1914- yilda Poykentga ikki
Bog'liq 1 1 ХХ аср бошларидаги дастлабки илмий экпедициялар
Бухоронинг қадимги тарихий-археологик ёдгорликлари ХIХ аср охири ХХ аср бошларида рус илмий жамиятлари ва жамоатчилиги томонидан ўрганила бошланди. Бу каби фаолиятни ташкил этиш ишига Россия Императори Археология Жамияти, қолаверса, ўлкада ташкил этилган Туркистон ахреология ҳаваскорлар тўгараги раҳбарлик қилди. Жамият ва тўгарак аьзолари Бухородаги тарихий жойларга экспедитсиялар уюштирганлар. 1913-1916-йиллар давомида Бухоро амирлигида амалга оширилган шундай экспедитсияларнинг бирига Л.А.Зимин бошчилик қилади.
Л.А.Зимин Туркистон ахреология ҳаваскорлар тўгарагининг котиби сифатида фаолият олиб борганлиги боис, тўгарак уни Бухорода жойлашган тарихий ёдгорликларни ўрганиш ишига жалб қилди. Шу билан бирга, бу фаолиятни ташкил этишдан нафақат тўгарак маьмурияти балки, Россия Императорининг ҳомийлиги остида фаолият олиб борган ва Ўрта ва Шарқий Осиёни ўрганишни мақсад қилган Рус комитети ҳам манфаатдор бўлган.
Бухородаги рус сиёсий агентлиги Л.А.Зиминга кўмак беришни сўраб амирлик ҳукуматига мурожаат қилган. Расмий муассасаларнинг ўзаро кўмак бериш мазмунидаги хатларидан ташқари, шахсан Л.А.Зиминнинг ўзи амирлик ҳудудида археологик қазув ишларини амалга ошириш учун Бухоро амирлиги қушбегисига мурожаат қилган.
L.A.Ziminning Buxoro amirligi hududida amalga oshirgan ilmiy izlanishlari Rossiya Imperatorining homiyligi ostida bo‘lib, Rus komiteti mablag‘lari asosida amalga oshirilgan. L.A.Ziminning 1914- yilda Poykentga ikki marotaba tashrif buyuradi va dastlabki tashrifi 1914-yil 31 martdan 13 aprel sanalarida amalga oshiriladi. Mazkur tashrifni tashkil etish xususida N.Ostroumov 1914- yil 18 mart sanasida Buxorodagi rus siyosiy agenti nomiga xat bilan murojaat qilgan. Xatda Ostroumov L.A.Ziminning Poykentda qazuv ishlari davomida Buxoro mamuriyati o‘z amaldorini ajratishni so‘rab murojaat qilgan. Ekspeditsiyaning faoliyati doirasida Ostroumov Buxoro amirligi qushbegisining ruxsati bilan Yakkatut stansiyasida Ziminga dastlabki qazuv ishlari uchun 10 nafar ishchi, ot va aravalar bilan kelishlarini so‘ragan. 1 aprel sanasidan esa yana 20 nafar ishchilar va ular ustida nazoratini amalga oshirish maqsadida o‘n boshini ajratishni bildirgan1 .
L.A.Zimin o‘zining 1914- yilgi dastlabki tashrifi yakunlanishi munosabati bilan 10 aprel sanasida Yakkatut stansiyasidan Buxorodagi rus siyosiy agentlik nomiga telegramma yo‘llaydi va unda 38 qazuv ishlari natijasida aniqlangan bino va buyumlarni iyun oyigacha bo‘lgan muddatda xavfsizligini taminlashni so‘rab murojaat qiladi. Shunday mazmundagi xatni 1914-yil 14 aprel sanasida N.Ostroumov Buxorodagi rus siyosiy agenti nomiga yo‘llaydi. Unda L.A.Ziminning qadim Poykent hududida uch arshin chuqurlikda devorlari pishiq g‘ishtdan qurilgan bino qoldiqlarini aniqlaganligini bildiradi.
Л.А.Зиминнинг Бухоро амирлиги ҳудудида амалга оширган илмий изланишлари Россия Императорининг ҳомийлиги остида бўлиб, Рус комитети маблағлари асосида амалга оширилган. Л.А.Зиминнинг 1914-йилда Пойкентга икки маротаба ташриф буюради ва дастлабки ташрифи 1914-йил 31 мартдан 13 апрел саналарида амалга оширилади. Мазкур ташрифни ташкил этиш хусусида Н.Остроумов 1914- йил 18 март санасида Бухородаги рус сиёсий агенти номига хат билан мурожаат қилган. Хатда Остроумов Л.А.Зиминнинг Пойкентда қазув ишлари давомида Бухоро мамурияти ўз амалдорини ажратишни сўраб мурожаат қилган. Экспедитсиянинг фаолияти доирасида Остроумов Бухоро амирлиги қушбегисининг рухсати билан Яккатут стансиясида Зиминга дастлабки қазув ишлари учун 10 нафар ишчи, от ва аравалар билан келишларини сўраган. 1 апрел санасидан эса яна 20 нафар ишчилар ва улар устида назоратини амалга ошириш мақсадида ўн бошини ажратишни билдирган1. Пойкент ёдгорлиги Л.А.Зимин ўзининг 1914- йилги дастлабки ташрифи якунланиши муносабати билан 10 апрел санасида Яккатут стансиясидан Бухородаги рус сиёсий агентлик номига телеграмма йўллайди ва унда қазув ишлари натижасида аниқланган бино ва буюмларни июн ойигача бўлган муддатда хавфсизлигини таминлашни сўраб мурожаат қилади. Шундай мазмундаги хатни 1914-йил 14 апрел санасида Н.Остроумов Бухородаги рус сиёсий агенти номига йўллайди. Унда Л.А.Зиминнинг қадим Пойкент ҳудудида уч аршин чуқурликда деворлари пишиқ ғиштдан қурилган бино қолдиқларини аниқлаганлигини билдиради.
Н.Остроумов Л.А.Зиминнинг Пойкентда март-апрелдаги фаолиятининг якунига биноан ҳудудда маҳаллий аҳоли қазув ишларини олиб бормаслиги ва қазув натижасида мавжуд буюмларни олиб кетмаслигини таькидлаган. Шу билан бирга Пойкентда рухсатсиз қазув ишлари ёки буюмларни олиб кетилиши кузатилса, унга жазо чораларини кўриш кераклиги ҳам билдиради. Хатнинг сўнгида бу ҳолатлар хусусида Пойкент яқинидаги Шўрабод, Қизилработ, Пойкент, Жанопар, Қулонч, Алекя, Саёт, Салор ва Дўрмон қишлоқлари аҳолисига алоҳида билдиришни ҳам таькидлайди.
Л.А.Зиминнинг Бухоро амирлигидаги илмий изланишлари доираси нафақат Пойкент харобаларини ўрганиш билан чегараланган эди, балки, ҳудуднинг бошқа шаҳар ва бекликларида ҳам унинг томонидан изланишлар олиб борилган. Л.А.Зиминнинг 1915-йилдаги экспедитсион фаолияти март-май ойлари давомида амалга оширади.
Туркистон археология ҳаваскорлар тўгараги бошқарувчиси В.Н.Остроумов Бухородаги рус сиёсий агенти номига йўллаган хатида Зиминга Ўрта Осиё темир йўлидаги Қизилтепа стансиясида от ва араваларни тайёрлаш билдирилади.
Л.А.Зиминнинг ўзи ҳам амирлик қушбегиси мурожаат қилиб, Бухоро амалдорини Қизилтепа стансиясига от ва аравалар билан келишини ва қазув ишлари учун одамлар ажратишни сўрайди. Зимин ўзининг 1915-йилдаги фаолиятини 2 май куни Бухорода жойлашган археологик обьектларни ва Ромитан қишлоғи ҳудудидаги қадим тепаларни бориб кўриш билан якунлади.
L.A.Ziminning 1913-1916-yillar davomida Buxoro amirligi hududida amalga oshirgan ilmiy izlanishlari keyinchalik uning “Развалины старого Пейкенда”, “Отчеты о весенних и летних раскопках 1914 г. в развалинах Старого Пейкенда”, “Отчет о двух поездках по Бухаре с археологической целю”, “Краткий отчет о поездке по Бухаре в 1916 г”, “Кала-и Дабус”, “Нахшеб, Насаф, 39 Карши. Их история и древности” nomli hisobot va kitoblarida o‘z aksini topdi1 .
Buxoro shahri tarixiy topografiyasi masalalariga qo‘l urgan yana bir tadqiqotchi I.I.Umnyakovdir. Buxorodagi rus siyosiy agentligi mahkamasida faoliyat ko‘rsatgan davrlarda, ya’ni 1916-1920-yillar orasida Buxoro shahri tarixiy topografiyasi masalalari bilan jiddiy shug‘ullanadi. Mahalliy va arab manbalarini jalb qilgan holda Buxoro shahrining ilk o‘rta asrlardagi tarixiy qo‘rinishini tiklashga muvaffaq bo‘ldi. Qo‘lga kiritilgan ma’lumotlar uning “Buxoroning o‘rta asrlar tarixiy topografiyasi masalalariga doir” 1 kitobida o‘z aksini topdi. Mahalliy va arab geograflari ma’lumotlarini qiyosiy o‘rganish natijasida Buxoro shahri tarixiy topografiyasi davrlar osha o‘zgarib borganligi va hatto darvozalar nomi ham zamonga qarab o‘z nomini o‘zgartirib turgani xususida qimmatli ma’lumotlarni taqdim etadi.
Shu to‘garakning faol arbobi N.F.Sitnyakovskiy 1896- yilda Buxoro tarixi uchun bag‘oyat muhim bo‘lgan Buxoro vohasining ulkan qadimiy mudofaa inshooti - Kampirdevor qoldiqlarini o‘rgandiki, bu devorning mavjudligi haqida o‘rta asr arab geograflari xabar bergan edilar. U mudofaa inshootlari xarobalari bo‘lgan joylarni ham belgiladi. N.F.Sitnyakovskiyning Buxoro shahri aholisining sonini aniqlashga oid maqolalari ham mashxur2.
1 Кличев О.А. Пойкентнинг илк изланишлари тарихидан (Л.А.Зимин тадқиқотлари ва расмий ёзишмалари асосида // Ўзбекистон археологияси илмий журнал. – Самарқанд: 2016.