Квазисуд ташкилотлари низоларни ҳал қилувчи нодавлат органлар бўлиб, у давлат суд тизимига кирмайди, лекин шунга қарамай хусусий - ҳуқуқий низоларни куриш ва курилган ишларнинг натижаларига кура тарафлар ижро этиши мажбурий булган актларни қабул қилиш ваколатига эга. Шу қаторда керакли холатларда квази судларнинг фаолияти давлатнинг мажбурий кучи билан кузғатилади (мисол учун: ютказган тараф ҳакамлик судининг қарорини ихтиёрий бажармаса, қонунчилик қабул қилинган қарор мажбурий бажарилишини белгилаб куйган). Шу билан квази суд ташкилоти давлат суд тизими билан бир қаторда фуқароларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш усуларидан бири ҳисобланади.
Амалиётнинг курсатишича, иккита асосий квазисуд ташкилотлари мавжуд - ҳакамлик судлари ва медиация. Ҳакамлик судида ишларнинг курилиши - низоларни хал этишнинг самарали механизми бўлиб, низолашаётган тарафларнинг иш юзасидан бўлган муносабатларига салбий таъсир етказмасдан, низоли иш процедурасининг кам харажатлиги ва тезкорлиги, ҳамда қабул қилинган қарорнинг қатъийлиги ва уни мажбурий ижрога қаратиш имконияти мавжудлигида ифодаланади.
Ҳакамлик судлари давлат судларидан тубдан фарк килади, шу билан бир қаторда уларнинг ухшаш жойлари хам куп.
Доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судларида ҳакамлик муҳокамасининг батафсил қоидалари ва низони ҳал қилишнинг масалалари ҳакамлик судини ташкил килган юридик шахс томонидан тасдиқланган локал актлар билан тартибга солинадилар ва бошқариладилар. Локал актлар деб доимий фаолият юритаётган ҳакамлик судининг низоми ва регламенти ҳисобланади.
Доимий фаолият юритувчи ҳакамлик судларида ҳакамлик муҳокамасининг батафсил қоидалари ва низони ҳал қилишнинг масалалари ҳакамлик судини ташкил килган юридик шахс томонидан тасдиқланган локал актлар билан тартибга солинадилар ва бошқариладилар. Локал актлар деб доимий фаолият юритаётган ҳакамлик судининг низоми ва регламенти ҳисобланади.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг низоми - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжат бўлиб, у доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг ҳуқуқий мақомини, ташкил этилишини, фаолиятини тартибга солади, шунингдек унинг мазкур ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳамда бошқа юридик шахслар билан ўзаро муносабатларини белгилайди.
Доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судининг регламенти - ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс томонидан тасдиқланадиган, ҳакамлик муҳокамаси қоидаларини қамраб олган локал ҳужжат