1. КУРС ЛОЙИҲАСИНИ БАЖАРИШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
1. Ҳар бир талаба қуйидаги бошланғич маълумотлардан иборат индивидуал топшириқ олади:
- қурилиш жойи;
- бинонинг номи ва қаватларининг сони;
- бино тархи (план) М 1:100;
- ёруғлик ўйиқларининг ўлчамлари ва ориентацияси (қаратилиши);
- тўсиқ конструкцияларнинг конструктив ечимлари (ташқи деворлар, оралиқ тўсиқлар, ёпмалар (том).
2. Дастлабки маълумотлар асосида талаба ишнинг биринчи қисмида қуйидагиларни аниқлашга қаратилган конструкцияларнинг иссиқлик техник ҳисоблашларини бажаради:
- кўп қатламли тўсиқнинг қишки ва ёзги шароитлар учун иссиқлиқ қопламасининг талаб қилинадиган қатламининг қалинлигини;
- иссиқлиқ қопламасининг қабул қилинган қалинлигида намлик режимини текшириш;
- иссиқлиқ қопламасининг қабул қилинган қалинлигида ҳаво ўтказувчанликни текшириш.
Ишнинг иккинчи қисмида қуйидагилар аниқланади:
- қишки даврда тўсиқ конструкциялар орқали иссиқликнинг йўқотилиши (ташқи деворлар, ёпмалар, поллар, ойналар, эшиклар ва ҳ.к.);
- ёзги даврда ташқи деворлар ва ёруғлик ўйиқлари орқали иссиқлик келиши.
3. Барча ҳисоблашлар ҚМҚ 2.01.04.97*«Қурилиш иссиқлик техникаси», ҚМҚ 2.04.05-97*. «Иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционирлаш (кондициялаш)» ва ҚМҚ 2.01.01-97. «Лойиҳалаш учун климатик (иқлимий) ва физик-геологик маълумотлар» тавсияларига мос равишда бажарилади.
4. Курс иши 210х297 (мм) ўлчамдаги ёзув қоғозининг бир томонида расмийлаштирилиши лозим. У қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт – титул варағи, топшириқ бланки (намуна иловада келтирилган),
5. Курс иши мазкур услубий кўрсатмада келтирилганидек ҳисоблашлар тегишлича аниқликда ва кетма кетликда расмийлаштирилади.
6. Ҳар бир талаба барча ҳисоблашларни қўлда бажаради, ўқитувчининг топшириғи бўйича ҳисоблашлардан бирини иловада таклиф этилган дастур намунаси бўйича компьютерда бажаради. Таклиф этилган Microsoftexcel дастурлар – ўргатувчи ва талаба улар билан ишлаганда ечим олади ва уни қўлда ҳисоблангани билан таққослайди, уларни тахлил қилади ва якуний хулоса қилади.
7. Талаба ҳисоблашларни бажараётиб, биринчидан, бажарган ҳисоблашларнинг зарурийлигини асослаши ва иккинчидан, олинган натижаларни барча кўрсаткичлар бўйича тахлил қилиши, меъёрий қийматлари билан солиштириши (агар зарур бўлса) ва албатта тегишли хулоса қилиши зарур.
8. Талаба курс ишини расмийлаштиргандан кейин уни ўқитувчига текширишга топширади ва камчиликларини тўғрилаганидан сўнг уни ҳимоя қилишга тайёрланади.
9. Курс ишида тўсиқ конструкцияларнинг иссиқлик техник ҳисоби «Иситиш ва ҳавони маромлаш» ва «Микроклиматни (микроиқлимни) таъминлаш тизимлари» фанлари учун ҳам ягона ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |