2.1.Иссиқлик-масса алмашинув жараёнлари
Биноларнинг хоналари ва тўсувчи конструкцияларида иссиқлик-массаалмашинув жараёнлари ташқи иқлим шароитларининг таъсири, шунингдек микроиқлимни таъминлаш тизимининг ишлаши билан боғланади. Иссиқликнинг иссиқ муҳитдан совуқ муҳитга уларни ажратиб турувчи тўсиқлар орқали узатилиш жараёни иссиқлик алмашинувининг барча турлари билан содир бўлади: юзада конвектив ва нурланишли иссиқлик алмашиниш, материалли қатламларда эса – иссиқлик ўтказувчанлик ўринли бўлади. Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, бундай мураккаб жараён иссиқлик узатилиши деб аталади. Ташқи тўсиқлар орқали иссиқлик узатилишини ҳисоблашда муҳандислик амалиётида юзадаги умумий иссиқлик алмашинишида нурланишли ва конвектив таркиб топтирувчиларни ажратмаслик қабул қилинган. Иситиладиган хонада ташқи тўсиқнинг ички юзасида Вт/(м2∙0С) умумий коэффициент билан баҳоланадиган иссиқлик қабул қилиш, ташқи юзада эса — унинг шиддати Вт/(м2∙0С) иссиқлик бериш коэффициенти билан белгиланадиган иссиқлик бериш содир бўлади деб ҳисобланади. Бунда тўсиқнинг ташқи ва ички юзаларидаги иссиқлик бериш (иссиқлик алмашиниш) коэффициентлари ҳар бир томондан нурланишли ва конвектив иссиқлик алмашиниш коэффициентларининг йиғиндисига тенг бўлади:
Барча қурилиш иншоотлари орасида бинолар мураккаб физикавий таъсирларга энг кўп тортилган бўлади. Шу боис бинонинг тўсиқлари талаб қилинадиган иссиқлик ҳимояси хусусиятларига эга бўлиши ва етарлича даражада ҳаво ва намликни сингдирмайдиган бўлиши лозим. Ташқи тўсиқларнинг иссиқлик ҳимояси хусусиятлари иккита кўрсаткич – иссиқлик узатилишига қаршилик кўрсатиш катталиги ва тўсиқнинг иссиқлик инерцияси тавсифининг катталиги билан баҳоланадиган иссиқлик барқарорлиги кўрсаткичи билан белгиланади.
R0 катталик тўсиқнинг стационар шароитларда иссиқлик узатилишига қаршилигини белгилайди, иссиқлик барқарорлиги эса – тўсиқнинг вақтда ўзгарадиган даврий иссиқлик таъсирларига қаршилик кўрсатувчанлигини тавсифлайди. Қишки шароитларда тўсиқнинг иссиқлик ҳимояси хусусиятларини асосан R0 катталик билан, ёзги шароитларда эса – шунингдек уларнинг иссиқлик барқарорлиги билан ҳам тавсифлаш қабул қилинган.
Тўсиқ конструкциясининг асосий қисмининг (гладь) иссиқлик узатилишига R0 ҳисоб-китоб қаршилигини аниқлаш кўпроқ муҳим бўлиб ҳисобланади, тўсиқни иссиқлик-техник ҳисоблаш айнан ана шундан бошланади. Сўнгра конструкция элементларининг (туташмалар, бурчаклар ва бошқалар) иссиқлик ҳимояси хусусиятлари текширилади. Бу ҳисоблашнинг зарурий ва етарли шарти конструкциянинг ички юзасида конденсат ҳосил бўлмаслиги бўлиб ҳисобланади. Қурилишда уларни қўллаш санитария-гигиена талаблари бўйича зарур бўладиганига қараганда фойдалироқ бўладиган арзон ва самарали иссиқлик-изоляцион материаллар кенг тарқалганлиги сабабли тўсиқнинг иссиқлик узатилишига оптимал қаршилигини ҳисоблаш зарур бўлади, унинг иқтисодий тавсифи келтирилган харажатлар катталиги бўлиб ҳисобланади.
Эшик ва дераза ўйиқларини тўлдириш учун иссиқлик ҳимояси хусусиятлари фақатгина конструкциянинг иссиқлик узатилишига қаршилиги билан регламентланади, у ҚМҚ билан ўрнатилганидан паст бўлмаслиги лозим. Эшиклар, деразалар, бинонинг конструкцияларининг туташмалари, деворлар, ёпилмаларнинг йўл қўйиладиган ҳаво сингдирувчанлигини ҳисоблаш албатта шарт бўлиб ҳисобланади. У ҳавонинг сингишига қарши меъёрланадиган қаршилик, ҳаво сарфи, қўшимча иссиқлик сарфлари ва инфильтрацияда конструкция юзаси ҳароратининг пасайиши билан белгиланади. Тўсиқнинг намликдан ҳимоялаш хусусиятлари материалларнинг атмосфера намлиги билан ва хонада сув буғларининг диффузияланиши ҳисобига ошиқча намланишини истисно қилиши лозим.
Иссиқлик узатилиши, фильтрланиш ва намликнинг кўчиб ўтиши жараёнлари бир-бири билан ўзаро боғланади ва бир ҳодиса бошқасига таъсир кўрсатади, шу сабабли иссиқлик, ҳаво ва намлик узатилишига қаршиликларни аниқлаш ташқи тўсиқларнинг ҳимоялаш хусусиятларининг умумий ҳисоб-китоби сифатида бажарилиши лозим. Иссиқлик тизимининг ўрнатма қувватини аниқлаш учун энг совуқ давр учун ташқи ҳавонинг ҳароратида иссиқликнинг тўсувчи конструкциялар орқали энг катта йўқолишини ҳисоблаш зарур бўлади, бунда таъминланганлик коэффициентини ҳисобга олиш лозим бўлади. Катта ойна юзаларга эга бўлган замонавий биноларнинг иссиқлик балансида ташқи тўсиқлар орқали иссиқлик кириб келиши катта роль ўйнайди. Тўсиқлар орқали иссиқлик оқиб кириши стационар бўлмайди ва ташқи ҳавонинг ҳарорати ҳамда қуёш радиацияси шиддатининг ўзгаришларига боғлиқ бўлади. Хоналар асосан иккита характерли тоифали тўсиқларга эга бўлади: залворли шаффоф бўлмаган тўсиқлар (ташқи деворлар ва том ёпилмалари) ва залворли бўлмаган нур ўтказувчан тўсиқлар (деразалар, витражлар, фонарлар). Улар орқали иссиқлик узатилиши турлича бўлади. Йиғинди радиациянинг шиддати q0 ўртача суткалик қиймат ва q шиддат ўзгаришининг амплитудаси билан тасифланади. Ёруғликни ўтказувчи тўсиқлар орасида хонага иссиқликнинг асосий кириб келиши дераза орқали содир бўлади. Хонага дераза орқали бевосита сингиб кирадиган қисқа тўлқинли нурланиш (q), шунингдек конвектив иссиқлик ва ҳароратлар фарқи ҳамда дераза ўйиғининг элементлари томонидан ютилган қуёш иссиқлиги ҳисобига узун тўлқинли нурланиш (q) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |