Курс ишини тайёрлаш тартиби
- Курс иши мавзусини танлаш -
- Курс иши мавзуси фаннинг ўқув дастури асосида тузилади;
- Курс иши мавзулари кафедра ўқитувчилари томонидан тузилиб, кафедрада мажлисида муҳокама қилинади ва тасдиқланади;
- Курс иши мавзуси қисқа ва аниқ бўлиши лозим ва мавзу талабанинг илмий қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда танлаб олинади;
- Ўқитувчи талаба танлаб олган мавзуни рўйхатга олади ва курс ишини ёзиш жараёнини назорат қилиб боради;
- Мавзу жуда кенг масалаларга бағишланмаслиги, қисқа масалаларни аниқлаш билан чегараланмаслиги керак;
- Курс ишини бажариш жараёни -
- Талаба мавзуни чуқур ўрганиши ва илмий ёндашиши ва борада тушунчага эга бўлиши лозим ;
- Мустақил изланиши услубиятини ўрганади;
- Библиография тузиш, статистик тўпламлардан фойдаланиш, иқтибос келтириш тартиби билан танишади;
- Илмий таҳлил, қиёсий таҳлил талабларини ўрганади;
- Курс ишини бажарилиш босқичлари-
- Курс иши мавзусини танлаш;
- Мавзу бўйича тавсия этилган адабиётларни тўплаш, уларни ўрганиш, керакли жойларини ёзиб қўйиш;
- Курс иши режасини тузиш;
- Назарий масалалар ва амалий материалларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, қайтадан ишлаб чиқиш;
- Курс иши матнини ёзиб чиқиш, уни расмийлаштириш ва илмий раҳбарга тақдим қилиш;
- Курс ишини ҳимоясига тайёрлаш.
- Курс иши режасини тузиш -
- Мавзуни тўла қамраб олиши;
- Ёритиладиган мавзу мантиқий кетма -кетликда ва мантиқий изчиликда бўлиши керак;
- Қисқа режада мавзуни қисмларга бўлиб очиб борилишига эътибор қаратилади;
Курс иши режасидаги масалалар кўпайиб кетмаслиги, энг муҳим масалалар ўрин олиши;
- белгиланган масалалар такрорланмаслиги керак.
- Курс ишини тузилиши-
- титул вароғи
-мундарижа
- кириш (Кириш қисмининг ҳажми 3-5 бетдан ошмаслиги керак, Унда назарий ва амалий жиҳатдан мавзунинг долзарблиги асосланади, мақсадлар шаклланади ва вазифалар белгиланади)
-асосий қисм (Асосий қисм фақат параграфлар ёки боблар ва унинг ичида параграфлар шаклида таснифланиши мумкин. Бу қисм курс ишининг умумий ҳажмининг 80-85 % ни ташкил қилади . Асосий қисм параграфлари сони камида 5 ёки 6 та бўлиши керак)
- хулоса (Курс ишининг хулоса ва таклифлар қисми 3-6 бет атрофида бўлиб, унда талаба илмий тадқиқотнинг хулоса ва таклифларини баён қилади )
- фойдаланган адабиётлар (фойдаланган адабиётлар қисмида иш юзасидан фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати келтирилади)
- илова (Мавзуга оид турли чизма, расм, харита ва жадваллар келтириши мумкин)
Курс ишини умумлаштириш ва такомиллаштириш
- Курс ишининг ҳажми ва формати
- Курс ишининг умумий ҳажми 25-30 бет, қўлёзмада 40-45 бет бўлиши керак;
-Курс иши боблари алоҳида бетдан, параграфлар кетма - кетликда ёзилади;
- Бетлар араб рақами билан пастки қисмнинг ўртасига қўйилади;
- Курс иши А4 (210x297) форматли оқ варақнинг бир томонига 1,5 интервал оралиғида, 14 шрифтда ёзилади;
- Чап ҳошия - 30 мм, ўнг ҳошия -15 мм, пастки ҳошия - 20 мм, юқори ҳошия -20 мм. бўлиши керак;
- курс ишини рақамлаш режа ёзилган бетдан бошланади.
Курс ишига раҳбарлик қилиш
Курс ишига умумий методик раҳбарлик илмий раҳбар томонидан амалга оширилади. Илмий раҳбарнинг асосий вазифаси:
- курс иши ёзиш бўйича услубий кўрсатмани ҳар бир талабага тарқатиш;
- курс иши ёзиш бўйича вазифалар бериш;
- талабага курс иши тузилиши ва режасини ишлаб чиқишда ёрдам бериш;
- талабага мавзу бўйича асосий ва қўшимча адабиётларни, маълумотларни танлашга ёрдам бериш;
-талаба билан биргаликда тадқиқиот объекти ва доирасини, маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш методларинианиқлаш;
- ёзиб тугатилган курс ишини илмий раҳбар томонидан ўқиб, хато, камчиликларни ўрганиб, таклиф ва тавсияларини бериш;
- курс ишини ҳимояга тавсия қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |