2. Ўзбекистонда инновация фаолиятининг иқтисодиётдаги ўрни ва инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш.
Ҳозирги кунда инновация соҳаси барча фанлар ва йўналишларда татбиқ этиб келинмоқда. Шу жумладан, инновация иқтисодиёт тармоғида ҳам ўз аксини топмоқда. Иқтисодиётда инновация менежменти соҳаси янги соҳалардан ҳисобланади. Ушбу соҳа иқтисодиётда инновация ўрни ва жорий қилиш жараёнини ўрганади.
Инновация инглизча “innovation” сўзидан олинган бўлиб, янгилик, янгиликни жорий этиш маъноларини англатади. Инсон интеллектуал фаолияти ва унинг фантазияси, ижодий жараёни, кашфиётлари, ихтиролари ва рационализаторлигининг якуний натижаси ҳисобланади.
Мамлакатимизда инновация соҳасига катта эътибор берила бошланди, бунга мисол сифатида инновацион соҳага оид кўплаб қонун, қарор ҳамда фармойишлар ишлаб чиқилди.
Жумладан, Ўзбекистон Респуликаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрда “Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сонли фармони қабул қилинди.
Ушбу фармон асосида Инновация вазирлиги ташкил қилинди, ушбу вазирлик инновация ғояларини тарғиб қилиш ҳамда барча соҳаларда қўллашни ўзининг асосий мақсади сифатида белгилаган. Инновация вазирлиги барча тармоқлардаги ғояларни бириктириш учун ҳар йили танлов ва форумлар ўтказиб келаяпти. Бу эса инновацион ғояси бор инсонлар учун айни муддао ҳисобланади. Бунда кичик тадбиркорликда инновация ғоялар татбиқ этиш иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида муҳим ўрин тутади.
Инновациялар иқтисодиётга катта таъсир кўрсатади. Уларни қўллаш кенглигини ўлчаш мумкин эмас. Бироқ таъсирнинг энг муҳим нуқталарини аниқлаш мумкин.
Биринчидан, инновациялар маҳсулот сифатига таъсир қилади, яъни инсон эҳтиёжларига тўлиқ жавоб бера оладиган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар мавжуд. Демак, бошқа таъсир нуқтаси – инсоний эҳтиёжлар. Иккинчидан, улар иқтисодий ўсиш, яъни иқтисодиётнинг янги тармоқлари, ягона бозор (масалан, интернет) яратилишига ёрдам беради.
Бугунги кунда одамлар онлайн-дўкон орқали дунёда исталган нарсаларни сотиб олишлари мумкин.
Учинчидан, малакали мутахассисларнинг улуши ортади. Масалан, бир
фабрикада янги машина пайдо бўлди, дейлик. Унда ишлаш учун ўз маҳоратингизни оширишингиз керак. Шундай қилиб, ходимларнинг сифати яхшиланади.
Иқтисодий ва инновацион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш бозор иқтисодиётида инновацияларнинг самарали ва муваффақиятли ривожланишининг асосий шартидир. Бозор иқтисодиётининг барча кучларидан тўғри фойдаланиб, инновацион жараённинг барча иштирокчиларини диққат билан мувофиқлаштириш керак. Бунинг учун банкларнинг кредитлаш ставкаларини пасайтириш, нодавлат секторидан молиявий ресурсларни жалб қилиш, инновация жараёнида кўплаб саноат корхоналарини жалб қилиш ва шу билан бирга, иқтисодий инновацион ғояларга катта пул ажратиш талаб этилади.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида барча тармоқларни қамраб олган ва мунтазам характерга эга бўлган йирик инновациялар талаб этилади. Мисол учун, қуйидаги янгиликлар бўлиши мумкин: электрон ресурсларни (интернет-порталлар, рақамли кутубхоналар ва ҳ.к.) яратиш ва улардан фойдаланиш соҳасида инновацион ечимлар; ахборотни ҳимоя қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, интернет-фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солиш; ягона ахборот муҳитини ривожлантиришда таҳлил ва қарорларни қабул қилиш;
маълумот иқтисодиётига ўтиш шароитида сифатни бошқаришда ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ҳоказо.
Инновация бошқарувини такомиллаштириш, инновацияларга бўлган талабни шакллантиришда давлат иштироки, инновацион корхоналарга мазмунли давлат кўмагини таъминлаш, ресурслардан фойдаланишни мониторинг қилиш мамлкатимиз иқтисодий ўсиш суръатларининг ўсишига ва мамлакатимизнинг фаровонлигини оширишга олиб келади.
3. Ўзбекистон тўқимачилик саноатида “мовий океан” стратегиясидан фойдаланиш имкониятлари ва саноат корхоналарининг инновацион салоҳиятини бошқаришнинг назарий-услубий жиҳатлари.
«Инновацион салоҳият» тушунчаси XX асрнинг 70 йиллари охиридан бошлаб фанга фаол кириб кела бошлади. У қатор олимларнинг услубий, назарий тадқиқотларида аниқлаштирилган ва ишлаб чиқилган. Бироқ, шу кунгача ҳам мазкур тушунчанинг дунёда умумқабул қилинган ягона таърифи ишлаб чиқилмаган. Ҳар бир олим ёки мутахассис ўз давлатининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда инновацион салоҳиятни ўзига хос йўналишда талқин этади.
Бугунги кунда универсал инновация назариясининг мавжуд эмаслиги унинг кўплаб маъно ва концепцияларининг вужудга келишига сабаб бўлди. Шундай бўлсада, кўпчилик ёндашувлар «янгилик» ва «ўзгариш» ғояларига бориб тақалади.
Инновацияларниг кўплаб таърифлари объект инновациясининг турли хил хусусиятларига урғу беришига қарамай қуйида келтирилаётган танлов, инновацияларнинг табиати ҳақидаги мувофиқликларни акс эттиришга хизмат қилади.
Инновация тушунчасига таъриф берган илк иқтисодчи олимлардан бири бу Жозеф Шумпетер ҳисобланади. У «ижодий ҳолат» ва «янги комбинациялар» тушунчаларини ишлатган ва қуйидагиларни назарда тутган:
янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки маҳсулот сифатини янгилаш;
янгича ишлаб чиқариш усулини яратиш;
янги бозорларни забт этиш;
хомашё ва ярим тайёр маҳсулотнинг янги бозорларини забт этиш;
ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш.
“Салоҳият” тушунчасининг турли хил талқинларини кўриб чиққан ҳолда, инновацион салоҳият таърифига тўхталамиз. “Салоҳият” тушунчаси лотинча “potentia” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “имконият, куч, қудрат” деган маъноларни билдиради. Катта иқтисодий луғатда “салоҳият” тушунчаси “мавжуд воситалар мажмуи”, “ҳар қандай соҳадаги имкониятлар, мавжуд манбалар, восита, захира” сифатида таърифланади. “Салоҳият” тушунчасининг юқорида келтирилган талқинларнинг умумий жиҳати сифатида муайян мақсадларга эришишда талаб қилинадиган, зарур бўлган баъзи воситалар мажмуининг, ниманидир амалга оширилишида қандайдир имкониятларнинг мавжудлигидан ташкил топган.
Корхонанинг иқтисодий ҳаётий цикли инновацион салоҳиятни баҳолашда ва унинг рақобатбардошлигини аниқлашда муҳим таркибий қисм сифатида қаралади ва мавжуд иқтисодий салоҳиятдан фойдаланилганлик натижаси, уни янада ривожлантиришнинг асоси ҳисобланади.
Инновацион жараённинг ўзи ҳам 5 та босқичдан ташкил топади: инвенция, новация, инновация, диффузия, рутинизация (Инновацияларнинг маънавий эскириши).
Энг кенг тарқалган вариантда тадқикот ва техник босқич вазифалари илмий тадқиқотларни амалга оширишга мўлжалланган ташкилотлар томонидан амалга оширилса, ишлаб чиқариш ташкилотлари инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш вазифаларини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли фармонига мувофиқ, тўқимачилик саноатининг иқтисодиётдаги улушини ошириш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг, энг аввало, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларини юқори технологик ишлаб чиқаришга қайта йўналтириш орқали ҳажми ва сифатини ошириш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Белгиланган вазифаларни самарали ҳал этилиши эса, тармоқ рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион ривожланиш имкониятлари белгилаб беришни талаб этмоқда.
Жаҳон тўқимачилик маҳсулотлари бозорида шаклланган кучли рақобат эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари экспортида барқарор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб рақобатлаша оладиган миллий брендларни шакллантиришга етарлича имконият яратмаяпти. Ушбу ҳолатлар жаҳон тўқимачилик маҳсулотлари бозорида шаклланган глобал рақобат муҳитида тўқимачилик маҳсулотлари билан фаолият юритаётган Ўзбекистон корхоналарида “мовий океан” стратегияларидан фойдаланиш заруратини келтириб чиқармоқда.
Маркетинг назариясида “мовий океан” стратегиясининг асосчилари У.Чан Ким, Рене Моборн ҳисобланиб, маркетингнинг ананавий ёндашуви ҳисобланган рақобатбардошлик стратегияларидан фарқли равишда рақобатсиз бозор яратишга қаратилган ёндашувни таклиф этишди. “Мовий акеан” стратегиясининг асосий негизида инновация ва қимматдорлик ётиши, ушбу стратегиянинг жаҳонда маркетинг стратегияси океан ва мовий океан.
Алвон океан бугунги кундаги, чегаралари аниқланган, ўйин қоидалари ҳаммага маълум бозорни ифодалайди. Ушбу бозорда иштирокчилар кўпайган сари рақобат ва бозор учун курашлар кескинлашади ва бу бозорда фаолият юритаётганларнинг яшаб қолиши, ўсиши ва фойда олиш истиқболлари тоборо шубҳали бўлади. Инновацион товарлар ҳам оммавий истеъмол товарларига тезликда айланади, ўсиб борувчи рақобат ушбу “океан сувлари”ни қип-қизил рангга ўзгартириб боради – яъни рақобат кураши кескинлашиб боради.
Мовий океан – бу ҳали яратилмаган тармоқлар бўлиб, улардаги рақобат ҳеч кимга хавф туғдирмайди, чунки ўйин қоидаларини энди шакллантириш лозим бўлади. Бунда компанияни ривожлантириш, фойдани ва тез ўсиш суръатларини ошириш учун етарлича имкониятлар мавжуддир.
Мовий океан – бу бозорнинг чексиз ўсиши ва юқори фойда олишга имкон берувчи тегилмаган имкониятлар, яъни “кашф этилмаган бозор” ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |