Курс иши мавзу; Пул кредит сиёсатининг монетаристик назарияси ва Ўзбекистонда қўлланилиши имкониятлари Бажарди; Расулов Асржаҳон


Пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизми



Download 63,8 Kb.
bet6/9
Sana31.05.2022
Hajmi63,8 Kb.
#621958
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Микроиктисодиёт

3.2 Пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизми
таҳлили
Фоиз канали. Иқтисодиётни либераллаштириш механизмлари таъсирининг ошиб бориши билан бир қаторда фаол пул кредит сиёсатининг амалга оширилиши трансмиссион механизм фоиз каналинисезиларли даражада мустаҳкамлаб борди.
Инфляцион таргетлаш режимида пул-кредит сиёсатининг фоиз канали иқтисодиётга таъсир этувчи асосий канал ҳисобланади. БундаМарказий банк қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши иқтисодиётдаги барча фоиз ставкалари (банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари, депозит ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари)га таъсир кўрсатади. Жумладан, қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши натижасида, биринчи навбатда, банклараро пул бозоридаги фоиз ставкаларида ўзгариш кузатилади.
Пул бозоридаги фоиз ставкалари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,
қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши банклараро пул бозоридаги
қисқа муддатли ресурслар фоиз ставкаларига тез таъсир кўрсатса,
депозит ва кредит фоиз ставкаларига маълум бир муддат кечикиш
билан таъсир кўрсатади ва уларнинг ўзгариши узоқ муддат давом
этади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2018 йилда пул-кредит сиёсати
трансмиссион механизмининг фоиз каналини кучайтириш,
банклараро пул бозорининг шаффофлигини ошириш ва пул бозорини
самарали тартибга солиш мақсадида Марказий банк томонидан қисқа
муддатли пул ресурсларини жалб қилиш ва жойлаштириш бўйича
банклараро пул бозорининг ягона электрон платформаси яратилди.
2018 йил январь-июнь ойларида банклараро пул бозорида фоиз
ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни
14 фоизга яқин даражада шаклланди.
Бироқ, 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги охирларига келиб
ликвидлиликнинг ошиб бориши, ўз навбатида, банклараро ресурслар
бозорида фоиз ставкаларига таъсир кўрсата бошлади
Натижада банклараро депозит фоиз ставкаларида июль ойидан
кескин пасайиш кузатилди.
Иқтисодиётдаги инфляция хатарлари ва кредитлаш ҳажмининг
кескин даражада ошиб кетиши ҳамда фоиз ставкаларининг пасайиб кетишини ҳисобга олиб, Марказий банк пул-кредит сиёсатини
қатъийлаштириш мақсадида қайта молиялаш ставкасини 16 фоизгача кўтарди. Депозитлар бўйича даромадлилик эгри чизиғи шаклланиши
Иқтисодиётнинг бир маромдаги ўсиши шароитида депозитларнинг
муддатлари билан уларнинг фоиз ставкалари ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд бўлади. Яъни, депозитларнинг муддати ошиб бориши билан улар бўйича хатарларнинг кучайиши натижасида фоиз ставкаларининг ҳам ўсиши
кузатилади. Бундай ҳолатда иқтисодиётда нормал даромадлилик эгри чизиғи
шаклланади.
2018 йилда пул-кредит сиёсати инструментларидан фойдаланишнинг
фаол фазасига ўтилиши ва уларнинг таъсирчанлиги оширилиши иқтисодиётдаги фоиз ставкаларининг динамикасида ўз аксини топа бошлади.
Хусусан, депозитлар муддатлари ва уларнинг даромадлилиги ўртасидаги
боғлиқликни ўрганиш бўйича амалга оширилган таҳлиллар натижасида
қуйидагилар аниқланди:
- жисмоний шахсларнинг депозитлари муддатлари ва даромадлилиги
ўртасида боғлиқлик графиги 2016–2017 йилларда (А ва Б расмлар)
нисбатан текис чизиққа эга бўлган бўлса, 2018 йилга келиб (В расм)
эгри чизиқ аниқ кузатила бошлади;
- 2018 йилда юридик шахсларнинг қисқа муддатли депозитларига
қараганда узоқ муддатли депозитлари даромадлилиги эгри чизиғи
2016–2017 йилларга қараганда яққолроқ ўсувчи динамикани
кўрсатди;
- 2016–2018 йиллар давомида жисмоний ва юридик шахслар
депозитлари фоиз ставкалари орасидаги тафовутлар қисқариб бориши
кузатилди.
Умуман олганда, 2018 йилда 2016–2017 йилларга қараганда депозитлар
даромадлилиги эгри чизиқларининг ўсувчи тенденцияни ҳосил қилиши
депозитлар муддатлари билан даромадлилиги ўртасида ижобий
боғлиқликнинг шакллана бошлаганини англатади.
Иқтисодиётда инфляцион хатарлар мавжуд бўлган шароитда депозитлар бўйича фоиз ставкалари ҳамда уларнинг муддатлари бўйича ўсувчи эгри чизиқнинг намоён бўла бошлаши иқтисодиётда бозор шароитларининг шаклланаётганлиги, инвестицион фаолликнинг ривожланиши ҳамда аҳоли ва бизнес вакиллари томонидан пул-кредит соҳасидаги ислоҳотларга тўғри баҳо берилаётганлигидан далолат беради. Шу билан бирга, ўсувчи эгри чизиқ келгусида инфляциянинг юқори кутилиши ва фоиз ставкаларининг баландроқ бўлиши бўйича кутилмаларни акс эттиради.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг оширилиши ҳамда
сентябрь ойида банк тизимидаги ликвидлиликнинг ўтган сўнгги ойларга нисбатан камайиши натижасида банклараро пул бозорида депозит фоиз ставкаларида "жонланиш" кузатилди .
Бу, ўз навбатида, Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг
банклараро пул бозоридаги фоиз ставкалари динамикасига таъсири
нисбатан кучайганлигини англатади. Хусусан, мазкур тенденция
сентябрь ойи охиридан бошлаб фоиз ставкаларининг кунлик
ўзгаришида яққол намоён бўлди.
Йил давомида банклараро пул бозорида фоиз ставкалари
тебранувчан бўлишига қарамасдан, ушбу фоизлар Марказий банк
қайта молиялаш ставкаси даражасига яқин даражада шаклланди. Бу
эса, ўз навбатида, пул-кредит сиёсати трансмиссион механизмининг
фоиз канали таъсирчанлиги нисбатан ошганлигидан далолат беради.

Download 63,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish