Курс иши мавзу; Пул кредит сиёсатининг монетаристик назарияси ва Ўзбекистонда қўлланилиши имкониятлари Бажарди; Расулов Асржаҳон


Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичи



Download 63,8 Kb.
bet3/9
Sana31.05.2022
Hajmi63,8 Kb.
#621958
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Микроиктисодиёт

1.2 Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичи
Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичида самарали ва истиқболга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси бир қатор тамойилларнинг амалиётга жорий этилиши билан бевосита боғлиқ.
Пул-кредит сиёсатининг аниқ мақсадли йўналишларини белгилаб олиш
Пул-кредит сиёсатига бўлган ишончни ошириш ва уни самарали юритиш учун Марказий банк аниқ тасаввур ва мақсадга эга бўлиши керак. Яқин вақтгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш бўлган. Бироқ бу мақсад миллий валюта алмашув курсини ушлаб туришга ёки ва барқарор инфляция
Даражасини таъминлашга йўналтирилганлиги аниқ қайд этилмаган эди.
Айни вақтда нархлар барқарорлигини таъминлаш Марказий банкнинг асосий мақсади этиб белгиланиши бу ноаниқликка барҳам беради. Бу, ўз навбатида, Марказий банкка тегишли ваколатларни бериш билан бир қаторда унинг зиммасига қўшимча масъулиятни ҳам юклайди.
Инфляцион таргетлаш режимига ўтишга тайёргарлик босқичи доирасида келгуси йилларда пул-кредит инструментларини такомиллаштиришда мамлакатимизда инфляцион хатарларнинг хусусиятлари
Инобатга олинади ва уларни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Инфляция бўйича мақсадли кўрсаткич уй хўжаликларитомонидан энг кўп истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар нархлари умумий даражасининг йиллик ўзгаришини ифодалайди. Истеъмол нархларининг ўсиш суръати Давлат статистика қўмитаси томонидан республикамиз учун ҳисобланган истеъмол нархлари индекси (ИНИ) асосида аниқланади. Республикамиз турли ҳудудларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ички омиллар сабабли турли товар ва хизматлар бозорида нархлар ўсиш суръатлари динамикасида бир оз тафовутлар кузатилиши мумкин.
Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичида пул-кредит сиёсатининг оралиқ мақсади – инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичи, операцион мақсади эса пул бозоридаги қисқа муддатли ставкалари ҳисобланади. Оралиқ
мақсад пул-кредит сиёсатининг пировард ва операцион мақсадлари ўртасидаги боғлиқликни таъминлайди, шунингдек, у иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларга таъсир қилади.
Марказий банк бугунги кунга қадар инфляция бўйича операцион
мақсаднинг аниқ даражаси ва муайян таргетни белгиламаган бўлса-банклараро пул бозорини кенгайтириш, очиқоперацияларини жорий этиш, шунингдек, таҳлилий инструментлар ва операцион механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш чора-тадбирлари бўйича мақсадларини очиқ эълон қилиб бормоқда.
Қарорлар қабул қилишдаги мустақиллик
Самарали ва таъсирчан пул-кредит сиёсатини вазифаси соҳага оид қарорларни қабул қилишда Марказий банк мустақиллигини талаб этади. Чунки пул-кредит сиёсатида қабул қилинган қарорлар реал иқтисодий кўрсаткичларга маълум вақт кечикишлар билан таъсир этади ва дарҳол натижа бермаслиги ҳамда иқтисодий ва инвестицион шароитларни қисқа давр давомида қатъийлаштириши мумкин. Шу нуқтаи назардан, Марказий банк пухта таҳлилларга асосланган қарорлар қабул қилиши ва ўз қарорларида
собит туриши муҳим аҳамият касб этади.
Келгусида қарорлар самарадорлигини оширишда Марказий банк ўз
Фаолиятини макроиқтисодий соҳадаги бошқа идоралари ва тармоқ корхоналари билан мувофиқлаштириб боради ҳамда мулоқот қилишнинг конструктив усулларини қўллашни давом
эттиради.
Шунингдек, Марказий банк қарорлар қабул қилишда кенг қамровли макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларга асосланиш ҳамда уларни доимий равишда батафсил тушунтириб бориш орқали молия бозори иштирокчилари, кенг жамоатчилик, Ҳукумат ва бошқа давлат органлари билан самарали мулоқот тизимини шакллантириб боради.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими
Инфляцион таргетлаш режимининг кейинги муҳим тамойили Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш базасини мустаҳкамлаш ҳисобланади. Марказий банк ўрт истиқболда кенг қамровли макроиқтисодий таҳлиллар прогнозлардан келиб чиқиб қарорлар қабул қилади ва нархлар барқарорлигини таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор
қаратади.
Ўз навбатида, инфляцион таргетлашда пул-кредит сиёсати йўналишини аниқлаб олиш учун Марказий банк макроиқтисодий ҳолат ва ташқи иқтисодий шароитлар бўйича ўз баҳолашларига таяниши керак. Бунинг учун эса пул-кредит сиёсатига таъсир этувчи барча омилларни ўрганишга хизмат қиладиган мос ички тизим зарур.
Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк томонидан қабул қилинадиган қарорлар сифатини ошириш ва уларнинг ҳар томонлама асосланганлигини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришнинг замонавий FPAS тизими (ингл. FPAS – Forecasting and Policy Analysis System) амалиётга жорий этилади.
Дастлабки босқичларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳам бошқа ривожланаётган давлатлар марказий банклари каби паст сифатли статистик маълумотлар, моделлаштириш бўйича етарли тажрибанинг мавжуд эмаслиги, макроиқтисодий маълумотлар ва прогнозларни ишлаб чиқишда ўзаро мувофиқликнинг сустлиги ҳамда пул-кредит сиёсатининг трансмиссион каналлари ривожланмаганлиги каби муаммоларга дуч келиши мумкин.
Шу муносабат билан, инфляцион таргетлашга ўтишга тайёргарлик босқичида ушбу муаммоларни тезроқ ечишга алоҳида эътибор қаратилади.
Самарали инструментлар тўплами
Инфляцион таргетлашга ўтишда амалдаги инструментларни қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш, шунингдек, бозор тамойиллари асосида ишловчи янги инструментларни амалиётга жорий этиш учун зарурий пойдевор яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу инфляцияни маъмурий усуллар билан эмас, балки фақат бозор механизмлари орқали таргетлаш мумкинлигини англатади.
Бунинг учун инструментларнинг кўлами етарли даражада кенг бўлиши ва иқтисодиётнинг ички талабларига мослашувчан бўлиши лозим. Бу пул-кредит сиёсатининг барча трансмиссион каналлари (фоиз канали, кредит канали, кутилмалар канали, активлар баҳоси канали ва валюта канали) хусусиятлари ва таъсирларини синчиклаб ўрганишни тақозо этади.
Коммуникацион сиёсат
Халқаро тажрибага мувофиқ, пул-кредит сиёсати изчил ва шаффоф бўлганида унинг самарадорлиги анча ортади. Самарали коммуникация, айниқса, инфляцион таргетлашда муҳимдир. Чунки умарказий банкка бозорлар ишончини қозониш ва инфляцион кутилмаларни бошқаришда кўмаклашади.
Коммуникацион сиёсат ўз ичига молиявий ва пул-кредит кўрсаткичлари тўлиқ тўпламини доимий равишда тарқатиб туришни,Марказий банк ўз мақсадларини ошкор этиб боришини ва қабул қилинаётган қарорлар сабабларини тушунтириб беришини қамраб олади. Марказий банк пул-кредит сиёсатини қандай қилиб ишлаб чиқиши ва амалга
оширишини, шунингдек, унинг мақсад ва инструментларини бозор иштирокчилари учун равшан ва осон тушуниладиган даражада етказиб бериши керак.
Бунда доимий равишда шарҳлар, ҳисоботлар ҳамда маърузалар эълон
қилиб борилиб, Марказий банкнинг муҳим қарорлари билан биргаликда уларнинг моҳияти батафсилтушунтириб берилган пресс-релизлар чоп этилади.
Солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш
Пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатларини мувофиқлаштириш (координация) инфляцион таргетлашга самарали ўтишнинг яна бир муҳим бўғини ҳисобланади.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари давлат томонидан фаол молиялаштирилаётган даврда бюджет операциялари пул-кредит кўрсаткичлари шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Бюджет маблағлари оқимларининг кескин ўзгаришига боғлиқ бўлган “шок”лар шароитида ликвидлилик даражасини самарали тартибга солиш учун Марказий банк зарур инструментларга эга бўлиши ва Молия вазирлиги билан ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириши муҳим ҳисобланади.
Шунингдек, Давлат бюджетининг узоқ муддатли мувозанатини таъминлаш мақсадида бюджет тизимига ўрта муддатли истиқболда халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган “бюджет қоидаси” ва “бюджет консолидацияси” элементларининг жорий этилиши бюджетнинг ички ва ташқи омилларга таъсирчанлигини пасайтиришга ва пул-кредит сиёсати юритиш учун қулай шароитларни яратишга хизмат қилади.Мазкур даврда валюта алмашув курси девальвацияси ҳисобига ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи субъектларда маҳсулот ва хизматлар номинал ҳажмининг ошиши ЯИМ дефляторининг кескин ўсишига сабаб бўлди. Жумладан, олдинги чоракка нисбатан тоғ-кон саноати, қурилиш, транспорт ва алоқа секторларининг ЯИМ дефляторидаги ҳиссаси 3 баробарга ортди
2018 йилнинг 3-чорагига келиб ЯИМ дефлятори 31,6 фоизга тенг бўлди. Унинг пасайишига асосан девальвация эффектининг камайиб бориши ва алмашув курсининг барқарорлиги таъсир кўрсатди.
Дефляторнинг ЯИМнинг харажатлар таркиби бўйича таҳлили 2018 йилдаги ўсиш асосан ялпи қўйилмалар дефлятори кескин ошиши эвазига шаклланганлигини кўрсатмоқда, бу, ўз навбатида, иқтисодиётга хорижий валютадаги инвестициялар ҳажмининг ортиши ва миллий валюта алмашув курсининг девальвацияси билан изоҳланади.

Download 63,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish