18
3. Пластиклик ва компенсация имконияти. И.П. Павлов фақатгина
тегишли таъсир кўрсатилса, ҳамма нарсани яхши томонга ўзгартириш
мумкинлигини таъкидлаб, нерв пластиклигини кўрсатиб ўтган. Таълим-
тарбия шароитида боланинг психикасини мақсадга мувофиқ ўзгартириш
имконияти нерв системасининг ана шу пластиклишга асосланади.
Пластиклик компенсация учун ҳам йўл очиб беради.
ОНТОГЕНЕЗНИНГ ИЛК БОСҚИЧЛАРИДА ИНСОННИНГ
ПСИХИК РИВОЖЛАНИШИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР
2.1
Илк болалик мактабгача ва кичик мактаб ёши
даврида психологик
ривожланиш хусусиятлари.
Гўдаклик даври - бу боланинг ҳимоясиз, кам ҳаракат, атрофидаги
ҳодисаларга жуда кам реакцияси бўлган боладан жуда жадал равишда
ривожланадиган, фаол, тез илғайдиган, ҳаракатчан. ёрдамга чақира
оладиган қувноқ болага айланиш давридир. Гўдак ёшидаги бола ҳам
жисмонан, ҳам психик, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ривожланади. У
қисқа вақт ичида катталар билан муносабат ўрнатади, предметларни
ушлашга ва улардан фойдаланишга ўрганади. У атроф-оламдаш
нарсаларни кузатади, предметларни қўли билан ушлаб, уларни
қандайлишни билишга интилади, товушларга эътибор беради ва
предметларни ҳаракатлантириш ёрдамида шу товушларни ўзи яратишга
ҳаракат қилади. У ўз онаси ва бошқа яқинлари билан эмоционал
муносабатга киришадй. Жуда қисқа вақт ичида, катталарнинг яқин
келишидан қувонадиган болага айланади. Илк ёшдаги боланинг ҳаракат
фаолияти уиинг ривожланиш даража- сини ва нерв тизимининг
функционал ҳолатини акс этгиради. Н.Д. Левитовнинг кўрсатишича, янги
ҳаракатларни эгаллаш анализаторларнинг ри
вожланиши билан чамбарчас
боғлангандир, зотан кичкина бола оламни сезиш ёрдами билан биладиган
мавжудот бўлганлиги сабабли, ҳаракатларнинг ўз вақтида тараққий этиши
боланинг умумий психик тараққиётиникўрсатувчи омил бўлиб хизмат
қилади. Илк ёшдаги болаларнинг мускулларижуда бўш бўлади.
Гўдаклик ёшида болаларни ҳаракат кўникмалари, айниқса қўл ва
оёқларнинг мураккаб сенсор координатлашган ҳаракатлари тез
шаклланади.Бу ҳаракатлар кейинчалик болаларни билиш ва ақлий
қобилиятлариниюзага келишида жудаям сезиларли роль ўйнайди. Бола қўл
ва оёқ ҳаракатлари ҳисобига олам ҳақида ахборотларни аҳамиятли
қисмини олади. Қўлнинг мураккаб ҳаракатлари идрокнинг бирламчи
шаклига киради ва одамнинг ақлий фаолиятини мукаммаллашувини
таъминловчи унинг ажралмас қисмига ақланади. Бола қўлининг катта
импульсив фаоллиги ҳаётининг биринчи ҳафтасида намоён бўлади. Бу
фаоллик қўлларни силкитиш, ушлаш, бармоқлар ҳаракатларини ўз ичига
олади. Бола 3-4 ойлигида предметларга қўл узата бошлайди, каталарнинг