21
ўстиришга ва мустаҳкамлашига ёрдам беради. 3-7 ёшли болаларнинг
психик ривожланишида бадиий-ижодий фаолият тури бўлган мусиқанинг
аҳамияти ҳам жуда катгадир. Мусиқа орқали болалар ашула айтишга,
мусиқа оҳангига мос ритмик ҳаракатлар қилишга ўрганадилар
.
Кичик мактаб
даври 6-7 ёшдан 9-10 ёшгача давом этади. Унинг
психикаси билим олишга етадиган даражада ривожланади. Кичик мактаб
ёшидаги боланинг муҳим хусусиятларидан бири, унда ўзига хос
эҳтиёжларнинг мавжудлигидир. Бу эхтиёжлар ўз моҳиятига кўра фақат
муайян билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга қаратилмай, балки
ўқувчилик истагини акс этгиришдан ҳам иборатдир. Шу эҳтиёжлар
асосида боланинг ўз портфелига, шахсий ўқув куролларига, дарс тайёрлаш
столига, китоб кўйиш жавонига эга бўлиш, катталардек ҳар куни мактабга
бориш истаги ётади. Ана шу эҳтиёж бола шахсининг шаклланишида,
шунингдек унинг ижтимоийлашувида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Бу даврда бола, фан асосларини ўрганиш учун биологик ва психологик
жиҳатдан тайёр бўлади. Физиологларнинг фикрига кўра, 7 ёшга келиб
боланинг катта мия ярим шарлари маълум даражада ривожланган бўлади.
Лекин бу ёшда инсон миясининг психик фаолиятни режалаштириш,
бошқариш, назорат қилиш каби мураккаб шаклларига жавоб берадиган
махсус бўлимлари ҳали тўлиқ шаклланиб бўлмаган бўлади.( миянинг бу
қисмлари 12 ёшда ривожланиб бўлади.) Миянинг бошқарув
функцияларини тўлиқ шаклланиб бўлмаганлиги кичик мактаб ёшидаги
болаларнинг хулқ атворида, фаолиятларини ташкил этишларида ва
эмоционал соҳаларида яққол намоён бўлади.
Айрим 6 ёшли болалар ота-онасининг хоҳиши билан ҳали ўқишга
тайёр бўлмай туриб, мактаб остонасига қадам қўйишади. Афсуски, ўқиш
давомида ақлий-руҳйй зўриқиш оқибатида турли хил касалликларга
чалиниб, жисмоний ва психик ривожланишда нуқсонлар пайдо бўлади.
Бундай болаларда энг аввало мия структурасининг ва нерв психик
жараёнларининг мактабда ўқиш учун тўлиқ етишмаганлиги, кўрув ҳаракат
координацияси ва кичик моториканинг ривожланмаганлиги, мантиқий
фйкр маҳсулдорлигининг пастлиги кузатилади. Ундан ташқари мотивация,
иродавий жиҳатларининг айниқса, ихтиёрий диққат ва хотиранинг
шаклланмаганлиги, хатги-ҳаракатларни ихтиёрий бошқарувдаги
муаммолар, бир сўз билан айтганда ҳали “Ўқувчи ички позиция”сининг
шакпланмаганлиги мактабда ўқишга тайёр бўлмаган болаларнинг
муқаффақиятли ўзлаштириб кетишларига салбий таъсир кўрсатади.
6-7 ёшли мактабга тайёр болада
"Мен гиуни хоҳлайман”
мотивидан
"Мен шуни бажаришим керак"
мотиви устунлик қила бошлайди. Мактабда
биринчи синфга келган ҳар бир ўқувчида психик зўриқиш кучаяди. Бу
нафақат унинг жисмоний саломатлигида, балки хатти-ҳаракатида ҳам,
масалан, маълум даражада қўрқўвни кучайиши, иродавий фаолликнинг
сусайишида намоён бўлади.Боланинг ижтимоий муносабатлар тизими ва
фаолиятидаги кардинал ўзгаришлар унинг организмидаги барча тизимлар
23
безларнинг пайдо бўлиши) амалга ошади. Кўкрак қафаси ҳам гавданинг
бўй ўсишига нисбатан секин ривожланади. Бунинг натижасида айрим
ўсмирларнинг елкаси, кўкрағи тор бўлиб қолади, бу эса ўз навбатида
кислород етишмаслигига, нафас қисишига олиб келади. Кислород
етишмаслиги натижасида руҳий фаолиятга путур етади. Бу даврда юрак
кенгайиши билан қон томирлари ҳам йўғрнлашади. Қон айланиш
системасининг қайта қурилиши, вегетатив нерв системасидаги
барқарорлик қон айланишини бузади ва ўсмирда баъзи қон босимининг
ортиши рўй беради. Бу даврда айниқса жинсий безлар фаолияти кучаяди.
Ўсмирда рўй берадиган биологик-жисмоний ўзгариш натижасида унинг
психик дунёсида туб бурилиш нуқгаси вужудга келади. Ўсмирлик ёшида
уларнинг хулқ- атворига хос бўлган алоҳида хусусиятларни жинсий
етилишнинг бошланиши билан изоҳлаб бўлмайди. Жинсий етилиш ўсмир
хулқ-атворига асосий биологик омил сифатида таъсир кўрсатиб, бу таъсир
бевосита эмас, балки кўпроқ билвоситадир.
Ўсмирлар ўзларини катгалардек тутишга ҳаракат қиладилар. Улар
ўзларининг лаёқат, қобилият ва имкониятларини маълум даражада
ўртоқлари ва ўқитувчиларига кўрсатишга интиладилар. Бу ҳолатни оддий
кузатиш йўли билан ҳам осонгина кўриш мумкин. Ўсмирлик даври «ўтиш
Do'stlaringiz bilan baham: