ЎЗБЕКИСТОН РЕПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
“МАКРОИҚТИСОДИЁТ” фанидан
КУРС ИШИ
МАВЗУ : Халқаро меҳнат тақсимоти: миллий иқтисодиётга имкониятлар ва таҳдидлар
Бажарди: Каракулова Г. факултети, иқтисодиёт тармоқлари ва сохалари мек 63-гуруҳ талабаси
Текширди: Умарова Наргиза,
Илмий раҳбар
Курс иши тақризга топширилган сана
“___”_______2021 йил
|
|
Курс иши тақриздан қайтарилган сана
“___”_______2021 йил
|
Курс иши ҳимоя қилинган сана
“___”______2021 йил
Бахо “___”________
|
__________
(имзо)
__________
(имзо)
|
Комиссия аъзолари
______________________________________
|
МАВЗУ: Халқаро меҳнат тақсимоти: миллий иқтисодиётга имкониятлар ва таҳдидлар
РЕЖА:
Кириш 3
Халқаро меҳнат тақсимоти тушунчаси. 5
Халқаро меҳнат тақсимоти харакатлантирувчи куч ва уни рағбатлантирувчи омил. 12
Халқаро меҳнат тақсимотининг афзаллиги ва камчиликлари. 14
Ихтисослашув ва кластерлар. 16
Географик меҳнат тақсимоти. 19
Халқаро меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг ўрни 23
Хулоса 26
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 30
КИРИШ.
Маълумки, жаҳонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган 280 дан ортиқ давлатлар мавжуд бўлиб, бу давлатлар ўз хўжалик иқтисодиётини ва халқаро иқтисодий муносабатларини ривожлантиришлари билан уч гуруҳга (ривожланган, ривожланаётган, паст ривожланган давлатларга) бўлинади. Улар ўзларининг бир неча асрлар давомидаги иқтисодий ривожланишида турли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий босқичларни босиб ўтганлар. Кишилик жамиятида синфий жамиятнинг вужудга келиши (бу ҳолат турли давлатларда турли даврларда рўй берган) билан боғлиқ ҳолда, бозор муносабатлари ҳам турлича шаклланиб борди. Бозор муносабатлари дастлаб XVII – XIX асрларда Ғарбий Европанинг бир қатор давлатларида (Голландия, Англия, Франсия, Германия) тез ривожланиб борган бўлса, бу мамлакатлар томонидан мустамлака қилинган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари (Ҳиндистон, Туркия, араб давлатлари, Мексика ва бошқалар) иқтисодиёти эса ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан ниҳоятда тушкунликка тушиб қолган эди. Шундай қилиб, бозор муносабатлари бу даврда жаҳоннинг деярли барча давлатларида ҳукмрон бўлгани билан унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий оқибатлари турлича бўлган эди.
Маълумки, иқтисодий ривожланиш жаҳоннинг барча давлатлари учун умумий табиий қонуниятлари асосида боради, яъни, айтмоқчиманки бозор муносабатларининг алоҳида ажратиб олинган кўриниши ёки миллий либоси йўқ, аммо лекин ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, йўллари мавжуд бўлиб, улар жаҳоннинг у ёки бу мамлакатларини географик ўрни, табиий шароити, иқлими, табиий ресурслари, аҳолиси, иқтисодий ривожланиш даражаси ва муносабатларининг кўпгина бошқа сабабларига кўра турлича бўлади. Шунинг учун ҳам жаҳондаги давлатлар юқори даражада, айримлари ўртача ва паст(қолоқ) ривожланган бўлади. Бу давлатларнинг (айниқса, АҚШ, Англия, Германия, Франсия, Япония, Голландия) иқтисодий ютуқларини атрофлича таҳлил этсиҳ мумкин, уларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожаниш йўлларидан ўрнак олиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Чунки Ўзбекистон ҳам ҳам тажрибага эга, ҳам ривожланган мамлакатлардан андоза олиши керак бўлган йўналишларга эга.
Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда республикамизда иқтисодий ривожланишнинг ривожланган давлатлардан турлича андоза олган ҳолда ўзига хос йўналишга эга бўлмоқдамиз. Айнан ҳозирги кунда жаҳон савдосига эркин чиқишимиз бир масала бўлиб турмоқда. Европа ҳамкорлик ташкилотига кузатувчи бўлиб қатнашишимизнинг ўзигина бунга яққол мисол бўла олади. Халқаро меҳнат тақсимотини чуқур теран англаган ҳолда ўз йўналишини белгилаб олиши керак. Бунинг учун мамлакат ўз ички имкониятларига эга.
Курс ишининг мақсади – халқаро меҳнат тақсимотини билган ҳолда, ихтисослашув жараёнини идрок этиш ва ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Курс ишиниг вазифалари – курс ишининг мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
-халқаро меҳнат тақсимоти тушунчасининг моҳияти ва мазмунини очиб бериш;
- халқаро меҳнат тақсимоти ҳаракатлантирувчи куч ва уни рағбатлантирувчи омиллар;
-халқаро меҳнат тақсимотининг афзалликлари ва камчиликлари;
- ихтисослашув ва кластерлар;
- географик меҳнат тақсимотиларни ўрганиш.
Курс ишининг тузилиши ва ҳажми: Иш кириш, режадаги к та савол, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |