Бурғулаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалари Бурғилаш ишлари техник ҳужжатларга (лойиҳаларга, бурғилаш-портлатиш ишлари учун ҳам, ёхуд паспортларга) мувофиқ, қудуқларни бурғулаш эса ҳар бир бурғилаш усули (термик, шарошкали ва шу каби) учун намунавий йўриқномалар асосида корхона томонидан ишлаб чиқилган йўриқномаларга мувофиқ равишда бажарилиши керак.
Бурғулаш станоги поғонанинг қулаш призмасидан ташқари режалаштирилган майдончага ўрнатилиши, қудуқларни биринчи қаторини бурғулашда эса унинг занжири поғонани юқори четидан ками билан икки метр масофада ва четга перпендикуляр ҳолга келтирилиб жойлаштирилиши керак.
Йиғиштирилмаган портлатилган кон массаларидан иборат тиркама девор билан ишлар бажаришда поғонани юқори четидан бурғулаш станогигача бўлган масофа чегараланмайди.
Тиркама деворсиз иш бажаришда қудуқларни биринчи қатори учун бурғуси шарошкали бўлган бурғулаш станогини ўрнатиш масофадан амалга оширилиши керак.
Станок домкратининг тагига маъдан ва жинслар бўлакларини қўйиш тақиқланади.
Мачтасини кўтарган ҳолда бурғулаш станогини поғона бўйлаб ҳаракатлантиришни тайёрловчи заводнинг фойдаланишга оид йўриқномасига мувофиқ равишда қиялатиш билан амалга оширишга рухсат этилади.
Бурғулаш станогини электр симларининг остидан ва ўтиш жойларидан ҳаракатлантиришда мачтаси туширилган, бурғулаш асбоби ечилган ёки ишончли маҳкамланган бўлиши керак.
Ёнғин ва заҳарли модда чиқаришга мойил кон жинсларида термик бурғулаш станоги билан қудуқлар бурғулаш тақиқланади.
Бурғуланган қудуқлар участкаларининг одамлар ўтадиган ва автотранспорт юрадиган томонига огоҳлантириш белгиларини қўйиш керак. Бундай участкаларни тўсиқлар билан ўраш тартиби карьер бош муҳандиси томонидан белгиланади.
Поғонанингбурғулаш қудуғи атрофи юзаси камида0,7 м радиусдажинслар бўлаклари, бурғилаш майда-чуйдалари ва бегона нарсалардан тозаланган бўлиши керак, токи портлатиш моддаси билан зарядлаш пайтида улар қудуққа тушмасин.
Перфоратор (электр парма) билан бўрғилашда супачани ишчи юзасининг эни 4 м дан кам бўлса, ишчиларнинг хавфсизлигини таминлайдиган қўшимча чорлар кўрилиши керак.
Кон массасининг ногабарит бўлаклари қўл ёки механик усул (бутобой), юза ёки шпур зарядлар билан парчаланиши керак.
Кон массасининг ногабарит бўлаклари қўлда ёки бўрғулаш билан парчалашда шрупларни (қудуқларни) турғун қилиб ва фақат поғонанинг қуламайдиган ва кон массасининг тўкилмайдиган қаватининг бир қатламига ўрнатиш керак. Бундай ҳолларда шрупларни бўрғулаш паспортга мувофиқ равишда бажарилиши керак.