Юк ортиш пунктидаги ишларни амалга оширишда хавфсизлик қоидалари
Юк ортиш пунктини жойлашиши, шунингдек уни ҳосил қилиш ва ишлатиш тартиби секторларнинг зарурий сони ва ўлчамлари, транспорт ҳаракати схемалари, одамлар ўтадиган йўллар, нурли ва товушли сигнализацияни назарда тутадиган лойиҳа (кончилик иши режаси) билан аниқланади.
Оралиқ бўғин сифатида экскаватордан (фронтал юклагичлардан) фойдаланиладиган юк ортиш пунктлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) ярус баландлиги чўмич юқори нуқтасидан ошмаслиги лозим;
б) юк тўкиш майдончаси, жиҳозни ва одамларни ишлаши мазкур Қоидаларнинг 185 – 191 -банди талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Юк ортиш пунктидаги иш белгилар ва плакатлар билан бошқарилиши, ҳамда иш юритиш паспортига мувофиқ бажарилиши керак.
Консол уюмлагич билан ҳосил қилинган омборлардан майдаланган кон массаларини юклаб жўнатишда, забойни баландлиги кон массасининг фракция таркиби, физик-механик хоссалари ва қазиб чиқариш-юклаш жиҳозини техник тавсифларини ҳисобга олган ҳолда паспортга биноан аниқланади. Бунда забойда жинслар осилиб туришига қарши чоралар амалага оширилиши керак.
Экскаватор билан қазилган ярус ёнидаги қулаш призмаси ёки ярус қиялигига автоағдаргични тўкиш тақиқланади. Бу ҳолатда барқарор қиялик ҳосил қилиш бульдозер, экскаватор ва фронтал юклагичлар билан яруснинг юқори майдонидан бажарилиши керак.
Бир ярусда экскаватор билан бир вактда бульдозер ёки автоағдаргичларнинг ишлаши тақиқланади.
Локомотив машинисти темир йўл таркибига юк ортишда экскаватор машинисти сигналига бўйсуниши керак.
Юк ортиш (тушириш) жойида темир йўлларни тозалаш пайтида юк ортиш пунктига таркибни узатиш тўхтатилиши керак.
Юк тушириш майдончаси эстакадасига контакт тармоғини ўрнатиш тақиқланади.
Қабул қилиш бункерларига транспорт воситаларини тўкиш билан кон массасини ташишга тайёрлайдиган қурилмалар (майдалагич, грохот ва шу кабилар) ва меъёрловчи қурилмалар (таъминлагич, шибер ва шу кабилар) хавфсизлик қоидаларигамувофиқ бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) бункерларнинг фойдаланилмайдиган томонларидаги тешиклар, юк тушириш майдончасини одамлар поғонадан йиқилиши мумкин бўлган жойлар, тўсиқлар ёки жинслар тепачалари билан тўсилиши керак;
б) темир йўл транспорти бўлса юк тушириш майдончалари хизмат кўрсатувчи ходимларни огоҳлантирувчи товуш сигнали билан жиҳозланиши ва темир йўл таркиби келишидан 1,5-2 дақиқа олдин уланиши керак;
в) автомобиль транспорти бўлса қабул қилиш бункерларини ишчи томонидан автоағдаргич бункерга тушмаслиги учун тиргак, юк тушириш майдончасига эса автоағдаргич юк тўкишга кириши учун рухсат этадиган ёки тақиқлайдиган светофор ўрнатилиши керак.
Бункерга борадиган жойни бульдозер билан тозалаш пайтида юк тушириш майдончасига автоағдаргичларни кириши тақиқланади.
Таъмирлаш ишлари бажарилаётганда юк ортиш пунктидаги қабул қилиш бункерига автоағдаргичларни юк туширишларини тўхтатиш керак, буни учун кириш жойини бекитиш, кузатувчи қўйиш ва шу кабиларни бажариш лозим.
Майдалагичга тиқилиб қолган кон массаси бўлаги махсус механизм билан олиниши, бутобой ёки порталтиш усулида парчаланиши керак. Уларни қўл билан олиб ташлаш тақиқланади. Қулаган кон массаси тагида қолган майдалагични очиб олиш ва уни ишга тушириш корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномаларга биноан бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |