Курс иши бажарди: Нормуминова Шахноза Илмий раҳбари: Топширган санаси: Ҳимоя қилган санаси: Мундарижа I боб. Кириш. II боб.«Журналист суриштируви»


III БОБ. «ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ» ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МУАММОЛАР



Download 45,82 Kb.
bet2/2
Sana16.03.2022
Hajmi45,82 Kb.
#497204
1   2
Bog'liq
Normuminiva Shahnoza.Kurs ishi

III БОБ. «ЖУРНАЛИСТ СУРИШТИРУВИ» ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МУАММОЛАР.
Журналист ҳали ўрганилмаган ёки қанча ўрганилган бўлса ҳам ҳануз ўз ечимини топмаган мавзу бўйича текширув олиб бориш жараёнида табиий холки тўсиқларга дуч келади.
Масалан:
-Ўрганаётган мавзусига оид ва ўз соҳасига оид билим-кўникманинг етишмаслиги
-Вақтни тўғри тақсимламаслик, режасиз ишлаш
-Қўрқув ва иккиланиш
-Суриштирув жараёнида тасодифан юз берадиган муаммоларда эсанкираб қолиш ва таваккал қилишдан қўрқиш
-Суриштирув жараёнида инсонийлик ва касб тўқнашуви
Журналистиканинг қийин, масъулиятли ва баъзан хавфли фаолияти ҳисобланган «журналист текшируви»ни амалга оширишдан олдин пухта тайёргарлик кўриш лозим. Бунда, аввало, журналистнинг ушбу хатти-ҳаракатларини кафолатловчи қонун ҳужжатлари билан чуқур танишиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Чунки текширувни ўтказиш жараёнидаги ҳар бир хатти-ҳаракат бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келмаслиги лозим.
Акс ҳолда журналистни қадамба-қадам кўнгилсизликлар таъқиб этади.
Шунингдек, журналист текширувини амалга оширишда журналистика соҳасининг сири, яъни ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум қилинган махфий хабар, шунингдек, факт ёки воқеалар ва маълумотларни манбанинг розилигисиз ошкор этмаслик принтсипига қатъий амал қилиш лозим. Журналист ушбу талабга фақат қонун билан белгилаб қўйилгани учунгина эмас балки, ижтимоий масъулият нуқтаи назаридан ҳам амал қилиши керак. Нима учун ахборот манбаи ихтиёрий равишда айнан журналистга маълумотларни ошкор қилмоқда? Бунинг сабаблари бор албатта.
Аксарият ҳолларда ахборот манбаи журналистга тақдим этаётган маълумоти билан жамоатчиликни қандайдир қонунбузилиши ёки ноодатий воқеадан воқиф этиш орқали ўз наздида адолатни тикламоқчи эканлиги, бироқ шахсини ошкор этиш салбий оқибатга олиб келиши мумкинлигини ҳис этган ҳолда ёндашади. Ва бундай вазиятда ахборот манбаи ошкор қилмоқчи бўлган маълумоти билан бевосита шуғулланишга масъул шахслар борлигидан қатъи назар, ишонч билан уни журналистга тақдим этаяпти. Шу боис, ахборот манбаининг журналистга бўлган ишонч омили журналистика соҳасининг сирини сақлашда муҳим аҳамият касб этади.
Аммо журналист терговчи, прокурор ёки судьядан фарқли ўлароқ, фуқаролардан ахборотни талаб қилиб олишга, бирор-бир процессуал ҳаракатлар ўтказишга ҳақли эмас. Журналист текширувини прокурор ёки терговчининг суриштирувидан фарқлай олиш лозим. Гап журналистнинг ўзини қизиқтирган факт ёки ҳодисани чуқур таҳлил ва тадқиқ қилиши ҳамда ҳар томонлама далилланган мақола ёзиши, чоп этиши ёки тарқатиши хусусида кетмоқда. Бу ҳаракатлар журналистга қонунчилик томонидан берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда журналистнинг сўз эркинлиги масъулияти доирасида олиб борилиши лозим.
Шу ўринда соҳанинг бир қатор мутахассис ва экспертлари томонидан қонунчиликдаги «журналист текшируви» тушунчасини «журналист суриштируви» шаклига алмаштириш бўйича билдираётган таклифларига қарши ўлароқ, журналист суриштируви атамаси халқаро амалиётда деярли қўлланилмаслиги ва бу мазмунан ушбу усулдан фойдаланишда журналистларнинг имкониятлари чекланишига олиб келиши мумкинлигини билдириб ўтиш жоиздир.
Журналистик суриштирувда мавзу танлашнинг ўзи атрофдаги воқеликдан хабардор бўлиш, матбуотни кузатиш, давлат идоралари интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар билан танишиб бориш, одамларни жамоат жойлари ва транспортда, тўй-маърака, тадбир ва таҳририят қабулхонасида тинглаб бориш, иккиланиш ва қайта текшириш, давомли кузатиш ва ниҳоят хулоса чиқариш каби жараёнларни ичига олади.Энг кичик омил ҳам катта муаммоларни очиб беришда калит вазифасини бажара олади.Бунинг учун журналистдан ўта синчиков ва зукко бўлиш талаб қилинади.Суриштирув олиб бораётган мавзуси бўйича чуқур фикр юритиши ва унинг жамиятда ахамияти қанчалик сезиларли даражада эканлигини мулоҳза қилиши зарур.Ҳар бир ишини аниқ мақсад ва режа асосида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир.Зеро вақтдан тўғри фойдаланмасангиз, вақт сизни хатоларингиз билан жазолайди.
Масалан сиз қавҳахонага кирдингиз, олдингизда икки йўл бор қавҳа ичишда кетадиган ватқингиз давомида биринчи ўрингга инсонларни кузатиш орқали кўп нарса ўрганиш (турли тоифадаги инсонларни кузатиш, қаҳвахона ишчиларининг ойлиги, қанча одам иш билан таъминланган ва ишчиларнинг тажрибаси, савияси қай даражада, иқтисодиётга алоқадор жиҳатларини ва кузатиш орқали бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлиш мумкин) ва бу орада қаҳва ичиб, тамадди қилишингиз мумкин. Иккинчи йўл аксинча тамадди қилиш ва ён атрофнинг гўзаллигидан завқланиш.Биринчи ўрингга нимани қўйиш эса ўз ихтиёрингизда.
Ҳақиқий суриштирув изланиш, ўрганиш, таққослаш, ахборот йиғишдаги машаққатлар, раҳбарлар билан тўқнашув ва ниҳоят эълон қилиш қийинчиликлари каби йўлни босиб ўтади. Бундай йўлга ҳамма журналист ҳам ё касбий малака жиҳатдан тайёр эмас ёки машаққатдан қочадида, осон йўлни танлайди.
Ҳар қандай журналистик суриштирув оддий бир воқелик, арзимасдек туюлган ахборотдан бошланади, аслида.
Эркинликни ёки имкониятларни берилишини кутиб ўтириш хато. Йўлида дуч келадиган тўсиқларни мувоффақиятининг ниҳояси эмас, пойдевори деб қабул қилиш бу тўсиқларни ўз мақсади йўлида нарвонга айлантириш билан тенгдир. Қайси касбий ютуқлар билан фахрланиш мумкин? — Соат 4 га қадар ҳаммасини ҳал қилдимми? «Мен атиги 4 соатда ярим устунли мақола тайёрлай олдимми?» ёки «Мен бир марта бир неча кишига керак бўлган ўзгаришни тезлаштирган муаммоли мақола ёзганман?» Журналист мувоффақиятларга эришиш ва ҳаракатдан тўхтмаслиги учун бу саволларни ҳар куни ўзига бериши зарурдир.
Журналист «Журналист текшируви» жараёнида ҳар хил вазиятга дуч келиши табиий хол.Бундай вазиятларда таваккал қилишдан қўрқмаслик учун журналистда билим ва кўникманинг ўрни ахамиятлидир.Журналист келажакда уни нималар кутиши ҳақида олдиндан турли тахминларни тафаккур қилиб, ўзи учун бу вазиятда «Нима қилишим мумкин?» деган саволга жавоб топиб қўйса тасодифан юз берадиган ҳар қандай вазиятда ўзини йўқотиб қўймайди ва тўсиқларга ечимни излашда иккиланиш ва қўрқув гирдобида қолишини олдини олишда катта кўмак беради.

Журналистика суриштируви хавфли бизнесдир. Айблов сояси доимо сизнинг устингизда - туҳмат ёки туҳмат учун, шахсий ҳаётга тажовуз қилиш учун.


Бироқ, кўплаб газеталар юристларининг фикрича, журналистик суриштирув иши шошилинч равишда белгиланган муддатгача ёзилган оддий хабарларга қараганда камроқ даъволарни жалб қилади.
Гап шундаки, журналистик суриштирув материалларни синчиклаб ўрганиш, пухта матн тузиш ва пухта таҳрир қилишни талаб қилади, бу эса даъво аризаси беришнинг қонуний асосларини минималлаштиради. Бу жараённинг асосий элементларидан бири пухта тайёрланган интервьюлардир. Сиз буни айбдан суғурта деб аташингиз мумкин.
Сиз сўрашингиз керак бўлган барча саволларни берасиз. Бироқ, нотўғри фикр ёки ғаразли ниятнинг далили сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган вазиятлардан қочишингиз ёки фикрларни ифода этишингиз керак.
Баъзи журналистлар шундай одат тусига кирганки, суҳбатдош ўз сўзларини тасдиқлайди ёки рад этади. Сиз ёзаётган шахснинг адвокати кейинчалик туҳмат сифатида баҳоланиши мумкин бўлган баёнотлардан сақланинг. Тўғри бориш ва савол бериш осонроқ. Ҳар бир мулоҳазангиз савол белгиси билан тугашига ишонч ҳосил қилинг.
«Демак, шаҳар ҳокими ишлаб чиқувчилардан пул олди» дегандан кўра, «Ҳоким ишлаб чиқарувчилардан пул олдими?» деб сўраган маъқул.
Худди шу сабабга кўра, учинчи шахслар билан суҳбатларда эҳтиёт бўлинг. Эҳтимол, сиз тергов мавзусининг дўстлари, танишлари ёки бизнес ҳамкорлари билан суҳбатлашишга тўғри келади. Ишончингиз комилки, тергов пайтида сизнинг барча саволларингиз ва баёнотларингиз унга ва кўпинча бузуқ шаклда ўтказилади.
Ҳамкасблар билан суҳбатда эҳтиёт бўлинг. Журналистлар ғийбат қилишни яхши кўрадилар ва уларнинг кўплаб танишлари орасида сизнинг тергов объекти билан боғлиқ одамлар бўлиши мумкин.
Журналистик суриштирув муаллифдан ғоят чуқур ва ҳар томонлама билим талаб қилади. Бу жанрда ижод қилишда соф қалбнинг ўзи кифоя қилмайди. Уларга ҳуқуқий кафолат, ахборот таъминотида кўмак, муҳаррир қўллови ҳам керак. Цензура бекор қилинганининг ўзи журналист учун ҳуқуқий кафолат бўла олмайди. Ҳақиқий «тўртинчи ҳокимият» бўлиш, давлат бошқарув институтлари фаолияти, барча даражадаги амалдорларнинг коррупцион ҳаракатига қарши самарали курашиш учун журналистга қонунда кафолатланган ҳуқуқлар кенгайтирилиши лозим.
Иккинчидан, бирон-бир таҳририятда муаллифни ахборот таъминоти билан қўлловчи хизмат лавозими йўқ. Суриштирув олиб бораётган журналист «якка овчи»га ўхшайди. Информацион технологияларнинг ривожланиши, жамиятдаги очилиш ва ОАВ моддий имкониятини уйғунлаштириб журналистик суриштирув олиб бораётган ходимни қўллаб-қувватлаш вақти келди.
Учинчидан, бош муҳаррирдаги ички цензурага чек қўйиш лозим. Бунинг учун аввало ОАВнинг иқтисодий эркинлигига эришиш талаб қилинади.
Тўғри, журналистиканинг вазифаси ҳукм чиқариш эмас. Журналистика ижтимоий адолат қарор топиши учун хизмат қилади. Унинг меъзонларини эса жамият белгилайди.

IV ХУЛОСА


Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, журналистикада «журналист текшируви» институти ахборотни излаш, текшириш ва фойдаланиш каби умумий меъёрларга асосланади. Унинг ҳуқуқий мақомига қарасак, амалдаги «Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддаси «Журналист текшируви»га бағишланганини кўрамиз. Унга мувофиқ журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эгалиги, ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган..
Чунки журналист касб тақозоси билан доимо фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришадилар, яъни фуқароларнинг тураржойига ташриф буюрадилар, улар билан суҳбат қурадилар, шахсий ва ижтимоий ҳужжатларни, ариза-шикоятларни, хатлар ва тасвирларни кўздан кечирадилар. Бу касбий фаолиятни суриштирув атамаси билан акс эттириш маълум чегараланишга олиб келади.
Бугун «журналист текшируви» жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий ва ўз ўрнида самарали усулларидан бирига айланиб бормоқда.
Ўзининг вазифаси ва мақсадларига кўра «журналист текшируви»ни шартли равишда журналистнинг жамият учун номаълум ёки яширинган фактларни режали излаши ва ҳақиқатни эълон қилиши, дейиш мумкин. Ушбу амалиётни қўллаш ўз ўрнида ОАВнинг нуфузи ортишига, аҳолининг эътиборини қозонишга катта ёрдам беради. Чунки жамият доим кўпчилик учун номаълум ёхуд яширилган маълумотларни билишга қизиқади.
Жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлар устидан фаол жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва очиқлик принтсипининг жамиятимиз барча соҳаларига кенг кириб боришида журналист текшируви институти алоҳида аҳамиятга эга. У ўз хусусиятига кўра, оммавий ахборот воситаларининг давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ҳокимият сифатида ўрин эгаллашида муҳим ўрин тутади.


V ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.Муҳаммаджон Обидов Журналист Суриштируви: Тажриба Ва Таҳлил.


2.Нурова Эльмира Эсановна “Журналистик Суриштирув Маҳорати Масалалари” (“Бир жиноят изидан” ва долзарб мавзудаги кўрсатувлар таҳлили мисолида).


Download 45,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish