Курилиш таьмирлаш ва реставратция килиш фанидан амалий машгулотлар амалий машгулот №1


Табиий тош материаллари ва буюмлари турлари



Download 2,48 Mb.
bet18/170
Sana01.06.2022
Hajmi2,48 Mb.
#629617
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   170
Bog'liq
курилиш таьмирлаш амалий машгулот

Табиий тош материаллари ва буюмлари турлари
Харсангтош. Массаси 20 - 40 кг, узун томони 50 см булган нотугри геометрик шаклдаги тог жинслари харсангтош дейилади. Харсангтош портлатиш усулида, плитасимон харсанглар эса поналар ва уриб харакатга келтириладиган механизмлар ёрдамида хосил килинади. Харсангтош магматик ва чукинди тог жинсларига ишлов бериб олинади. Чукинди жинслар таркибида гилтупрок, пирит кушилмалари булмаслиги зарур.
Харсангтошнинг сикилишдаги мустахкамлик чегараси 10 МПа дан кам булмаслиги, сувда юмшаш коэффициенти 0,8 дан паст булмаслиги керак. Харсангтош иситилмайдиган бино ва иншоотлар қурилишида, чикиндилари
эса майдаланиб бетон учун тулдиргич сифатида ишлатилади. Бино ва иншоотларни таъмирлашда харсангтош пойдевор ва девор кисмларида, сув иншоотлари ва харбий истехкомлар (калъалар) тусикларида ишлатилиши мумкин.
Шагал. Шагал чукинди тог жинсларни элаб фракцияларга ажратиб, гил ва чангдан тозалаш учун ювиб олинади.
Чациц тош. Харсангтошларни 5-70 мм (150 мм гача) фракцияда майдалаб чакик тош олинади. Майда тош фракциялари олишда харсангтош бир неча марта майдаланади.
Кум. Кум 0,15-5 мм фракциядаги барча табиий тош материалларининг кисмидир. Кум таркибида гил ва чанг микдори меёрланган булиб, меёрдан ортиги бетон ва қоришмалар хоссаларини ёмонлаштиради. Шагал, чакиктош ва кум бетон учун тулдирувчилар сифатида ишлатилади. Бу материаллар таркибида табиий радионуклидлар борлиги хакида сертификат булиши шарт.
Девор тошлари ва плита.лари. Девор тошлари ва блоклари асосан туф ва говак охдктошлардан механизмлар воситасида арралаб тайёрланади. Девор тошлари 390х190х188; 490х240х188; 390х190х288 мм улчамларда ишлаб чикарилади. Деворбоп блоклар туф, Оҳактош, доломит, кумтош, андезит каби тошлардан хажми 0,1 м кам булмаган холда тайёрланиши максадга мувофикдир


3
Девор тошлари ташки девор учун уртача зичлиги 2300 кг/м дан кам булган тог жинсларидан тайёрланади. Тошларнинг сув шимувчанлиги 30% гача, совукка чидамлилиги F15.
Плиталар бино ва иншоотлар қурилишида ва таъмирлашда кенг микёсда ишлатилади. Юкори мустахкамлик, каттиклик ва совукка чидамлиликка эга булган гранитсимонлар ва бошка магматик тог жинслари монументал бино пойдеворларида, дарё киргокларини мустахкамлашда, куприк копламаларида ишлатилади. Мармар, чиганокли Оҳактош, гипс, ангидрит каби тошлар асосидаги плиталар билан архитектура ёдгорликларининг ички безаги таъмирланади. Бино ва иншоотларнинг ташки безаги учун атмосфера мухитига чидамли Оҳактош, доломит, кумтош, мармар каби тош плиталар ишлатилади. Ташки безак плиталари калинлиги 4-8 см, ички безак плиталари калинлиги эса 1,2-4см булади. Сунгги йилларда олмос арраларда кесилган 5­10 мм калинликдаги тежамли тош плиталар биноларни ички безаги учун кулланилмокда.
Гранит, андезит, диабаз, кварцит ва ш.к. тошлар асосидаги плиталар бино ва иншоотларнинг об-хаво ва тузли мухитларга бардошлик талаб этилган кисмларида ишлатилади.
Бино ва иншоотлар поллари ва зинапояларида ишлатиладиган тошлар безак сифатидан ташкари едирилишга чидамли ва сирпанмаслик талабларига жавоб бериши керак. Тротуар плиталари зич, совукка чидамли кумтош, гнейс, Оҳактош каби тошлардан тайёрланади. Улар томонлари 20-80 см, калинлиги 4-15см булган квадрат ёки тугри туртбурчак шаклида булади.
Брусчатка ва борт тошлари зич, совукка чидамли магматик тог жинсларидан механизациялашган усулда тайёрланади ва йул қурилишида коплама материал сифатида ишлатилади. Борт тошларининг баландлиги 30­40 см, эни ва узунлиги турлича булади.
Табиий тош материаллари ва буюмларини ташиш ва саклашда уларни механик, об-хаво таъсирларидан саклаш зарур. Айникса, жилоланган плиталар ташилаётганда, туширилаётганда эхтиёт чоралари юкори булиши керак. Бундай плиталар орасига когоз куйилиши лозим. Архитектура кисмлари контейнерларда ташилгани маъкул. Коплама тош плиталари омборларда ва бостирмаларда хилларга ажратилган холда сакланади.
Табиий тош материаллари хакидаги кискача маълумотлар 1 - иловадаги жадвалда келтирилган.
АМАЛИЙ МАШГУЛОТ 5 5-МАВЗУ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ КЕРАМИК МАТЕРИАЛЛАРИ
5.1. Умумий маълумотлар
Минерал хом ашёга технологик ишлов бериб, юкори хароратда куйдириш натижасида олинган материаллар ва буюмларга керамик материаллар дейилади. "Керамика" сузи лотинча "Keramos" сузидан олинган булиб, глина (гил) маъносини билдиради.
Инсоният тарихида гил асосидаги хом лойдан тайёрланган деворбоп материаллар ва буюмлар, сомонли сувоклар қурилишда эрамиздан аввалги 8000 йилликда ишлатилган. Икки минг йил аввал хом лой асосида Буюк Хитой Деворининг катта кисми барпо этилган. Мисрда, Вавилонда, Эронда, Хиндистонда, Лотин Америкасида хом лойдан бино ва иншоотлар курилганига куплаб тарихий обидалар гувохлик бериб турибди: Сахрои Кабир пирамидалари, Эрондаги Тезифон Аркаси, Перудаги Чон-чон биноси, Ямандаги куп каватли уйлар ва бошкалар. Хом лой асосида XVII-XIXасрларда Буюкбританияда, Германияда, Италияда, Испанияда ва Скандинавия мамлакатларида бино ва иншоотлар барпо этилган.
Марказий Осиёда хом лой (пахса) асосида кадимги Хива, Бухоро, Термиз ва бошка шахарлар калъа деворлари барпо этилган. Кадимги Термизда Будда эхром ва саждагохлари, шох саройлари пахса ва хом ғишт дан курилган булиб, харобалари хозирги кунгача сакланган (2.1-расм). Пахса ва хом ғишт асосидаги бино ва иншоотларнинг вакт давомида бузилишига асосий сабаблар куйидагилар: ер ости ва атмосфера сувлари, тузли эритмалар, техноген омиллар, ер силкинишлари, заминнинг нотекис чукиши, нотугри конструкциялаш ва куриш ва х.к. Хом лой асосидаги қурилиш материаллари структураси ва мустахкамлигини Р.Р. Проктора, Р.Райса, В.И. Бируля, С.А. Глебов, Х. Шройдер, Д.Б. Климов, Э.К,. Косимов, К.И. Рузиев, С.У. Исабоев, И.М. Хожиев ва бошка олимлар урганганлар.
ЮНЕСКО халкаро ташкилоти утказган архитектура ёдгорликлари сакланиши мониторинги тарихий бино ва иншоотларнинг 50% ортиги керамик материаллар асосида барпо этилганини курсатади. Керамик ғишт , блоклар, черепица ва ш.к. пишириш жараёни 5000-6000 йил давомида узгармаган. Сараланган ғишт ва плиткалар, майолика эрамиздан 1000 йил аввал ишлатилган ва боскичма - боскич, махсус таркиблар асосида керамика юзасини сирлаш (глазурлаш) ва ангоблаш усуллари мукаммаллашиб борган.Пахса ва хом ғишт ли бинолар..
Марказий Осиё, хусусан Узбекистонда сакланиб колган архитектура ёдгорликлари керамик материаллар асосида барпо этилган. Шахрисабз, Хива, Самарканд, Бухоро, Термиз, Утрор, Кухна-Урганч, Уш, Хужанд ва бошка тарихий шахар ва калъаларнинг 80% ортиги конструкцион ва безак керамик буюмлар асосида курилган. Керамикадан деворбоп, полбоп ва томбоп буюмлар, рангли ва рангсиз, сирланган ва ангобланган безак плиталар, терракоталар, кувурлар, идишлар ва бошкалар тайёрланган.
Керамик буюмлар 950 - 1250 оС хароратда, куритиш, пишириш ва совитиш жараёнларига катъий риоя килинган холда хумдонларда тайёрланган. Бунда керамик буюмларнинг улчамлари, нуксонлари (ботик ва кабарик жойлари, ёриклари), ранги ва махсус хоссалари - сув шимувчанлиги, об - хавога чидамлилиги, совукка бардошлилиги ва ш.к. мухим ахамиятга эга булган.
Х,озирги кунда бино ва иншоотларни таъмирлаш учун керамик ғишт ва блоклар, безак буюмлар, кувурлар ва ш.к. материаллар ишлаб чикарилмокда.
Замонавий керамик буюмлар куйидагича классификацияланади. Тузилишига кура говак ва зич керамик буюмларга булинади. Говак керамиканинг сув шимувчанлиги масса буйича 5% куп булади. Буларга деворбоп ғишт ва блоклар, томбоп черепица, дренаж кувурлар, фаянс коплама плиталари киради.
Зич керамиканинг сув шимувчанлиги масса буйича 5% кам булади. Уларга ерга ёткизиладиган клинкер ғишт , йирик улчамли керамик плиталар, пол плиталари киради.
Эриш хароратига кура керамик материаллар енгил эрувчан (13500С дан паст), кийин эрувчан (1350-15800С), эримайдиган (1580-20000С) турларга булинади. Хом ашёнинг хамма ерда мавжудлиги, арзонлиги, технологик жараёнларнинг нисбатан соддалиги, экологик тозалиги керамик материалларни куплаб ишлаб чикариш имконини беради.
5.2 Анъанавий керамик материаллар

5.2.1. Хом ашё таркиби ва хоссалари


Керамик материаллар хом ашёсини асосан гил ташкил этади. Гил хоссаларини яхшилаш максадида таркибига ёгсизлантирувчи, жинс хосил килувчи, куйиб кетадиган ва пластикликни оширувчи кушимчалар кушилади. Гил таркибидаги дала шпати магматик (гранит, сиенит ва х.к.) ва метаморфик (гнейс) тог жинсларининг нурашидан хосил булган махсулотдир. Шу сабабли хом ашё таркиби асосан алюмосиликатлардан (Al2O32SiO22H2O) иборат булиб, кварц, слюда ва бошка минераллар, органик моддалар аралашган булади. Гил таркибидаги Оҳак аралашмаси керамик материалнинг бузилишига олиб келади.
Гилнинг донадор таркиби, заррачаларнинг улчамлари керамик материал хоссаларига таъсир этади. Гил таркибида каолин минерали куп микдорда булади. Унинг заррачалари диаметри 0,05 мм ва ундан камрок булса, гил сувга корилганда пластик масса хосил булади, куритилганда шаклини саклаб колади ва куйдирилгач буюм мустахкам ва сувга чидамли булади. Бундан ташкари гил таркибида заррача улчамлари 0,005-0,15 мм ли чангсимон ва заррача улчамлари 0,1 5-5 мм ли кум булади.
Гилларнинг асосий хоссалари-пластиклиги, хавода ва пиширишдаги киришиши, оловбардошлиги, буюмнинг ранги ва х.к.
Пластиклик гил ва сув қоришмасининг ташки куч таъсирида ёриклар хосил килмасдан керакли шаклга кириши ва куч олингач ушбу шаклни саклаб колиш хусусиятидир. Гил заррачалари канчалик майда булса, у шунчалик сувни куп талаб килади, буюмни куритиш ва пишириш жараёнида киришиши юкори булади. Гиллар юкори пластик (ёгли) уртача пластик ва кам пластик (ёгсиз) булади. Ёгли гилларга ишлов бериш осон, лекин буюмларни куритиш ва пишириш жараёнида хажми кичраяди ва дарзлар хосил булади.
Кадимда гил пластиклигини ошириш максадида юкори пластикликдаги гил, бентонитлар ва табиий сирт-актив моддалар ишлатилган. Юкори пластикликдаги гилни ёгсизлантириш учун хом ашё аралашмасига ёгсизлантирувчи кушимчалар (куйдирилган тупрок, кул, кум кукуни ва ш.к.) ёки маълум микдорда пластиклиги кам гил кушилган.
Марказий Осиё, хусусан Узбекистон худудида лёссли гилтупрок жинслари кенг таркалган. Инженер - геологик хоссалари жихатидан лёсс куйидагиларга булинади: лёсслар, лёссимонлар, лёссларга ухшаш (гилли) чукиндилар ва тошли лёсслар; генетик белгиларига нисбатан лёсслар, лёссимонлар, суглинкалар ва лёссимон жинслар. Лёсслар чукурликдан тогли худудларга якинлашган сари аста-секин лёссли жинсларга утадилар. Лёссли жинслар Тян-Шан тог тизмалари этакларида, Фаргона Водийси адир олди пастликларида ва текис адир ерларда куплаб жойлашган.
Лёссларнинг кимёвий таркибини асосий ташкил этувчилари- SiO2 (47¬50%), Al2O3(11-16%), CaO(7-13%), СО2 (куйдирилганда масса йуколиши, 9¬15%), органик аралашмалар (гумус), механик ва кимёвий богланган сув.
Лёссларнинг минералогик таркиби: кварц (24-35%), дала шпатлари (10¬29%), гилли минераллар (16-38%), гидрослюдалар (9-11%) хамда оз микдорда глауконит, магнетит, лимонит ва бошкалар. Гилли минераллар таркибида каолинит (7-8% гача), монтмориллонит ва гидрослюда (18% гача), калций ва магний карбонатлари (15-30%) хамда гипс, темир силикатлари ва бошка минераллар булади. Лёссли грунтлар таркибида сулфатли, карбонатли- сулфатли ва бошка тузлар массасига кура 0,15-4,5 % булади. Гил массасининг гигроскопиклиги, пластиклиги, сувталаблиги, куритилишга сезувчанлик коэффициенти, хавода ва оловда киришиши ва бошка технологик хоссалар лёссларнинг донадорлик таркибига богликдир. Лёссимон грунтларнинг донадорлик таркиби:1,0-0,25мм улчамдаги йирик доналар 1,0-7%; 0,01 мм кам улчамли заррачалар микдори 17-64% ва бошка улчамли заррачалар (массага кура) 30-80%.
Гилтупрокда сувнинг богланиш шакли (гигроскопик, капилляр ва адсорбцион) хом лой ва керамик материаллар структурасининг шаклланишида мухим ахамиятга эга булади.
Кадимда керамик материалларда говак хосил килиш учун гилтупрок массасига ёғоч, шоли ва бошка бир йиллик усимликлар кипиги, тошкумир ва писта кумири кукуни, ёнувчи сланец ва торф кукуни кушилган.
Гилтупрок таркибига темир рудаси, доломит, магнезит, кумтош, талк, шиша кукуни, дала шпати ва ш.к. керамик буюмларнинг пишириш хароратини пасайтириш максадида киритилган

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish