13.2. Архитектура ёдгорликларида бўёқларнинг ишлатилиши
Тарихий биноларни безашда, колаверса, ташки мухитдан химоялашда бўёқлар катта ахамиятга эга булган. Кадимий цивилизация бешиклари булган Миср пирамида ва эхромлари (7.1 - 7.5 расмлар), Месопотамия, Рим, Греция, Хитой, Хиндистон, Марказий Осиё архитектура ёдгорликларида ички, ташки безаги учун турли мойли ва мойсиз бўёқлар ишлатилган. Бунга Афросиёб шахри колдиклари, Шахрисабздаги Оксарой, Дор - ул - Тиловат обидалари, Хивадаги Ичан - калъа яккол мисол булади.
- МАВЗУ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ТАЪМИРЛАШДА ЛОК – БЎЁҚ МАТЕРИАЛЛАР
Режа:
Архитектура ёдгорликларида бўёқларнинг ишлатилиши.
Бўёқ таркибларининг таснифи ва асосий хоссалари.
Боғловчи моддалар.
Пигментлар ва тўлдиргичлар.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИГИ, ЛОК, БЎЁҚ, ТАБИИЙ БУЁҚЛАР, СИНТЕТИК БУЁҚЛАР, ПИГМЕНТЛАР, ОЛИФЛАР, СИККАТИВЛАР, ЛОК-БУЁҚ ТУРЛАРИ, БУЁҚЛАРНИНГХОССАЛАРИ
13.1. Умумий маълумотлар
Лок-бўёқ материаллар бино ва иншоотлар қурилишида уларни безаш ва атмосфера, агрессив мухитлардан химоялаш максадида ишлатилади.
Республикамиз худудида жойлашган архитектура ёдгорликлари курилган вактда ички ва ташки томондан лок-бўёқ таркиблар билан безак берилган. Ушбу бўёқ таркиблари асосан табиий мойлардан, пигментлар ва бўёқ хоссаларини яхшиловчи компонентлардан ташкил топган.
Табиий богловчилар зигир, каноп, маскар ва шу каби усимликлар мойини кайнатиб, махсус ишлов берилиб тайёрланган ва уларнинг куришини тезлатиш учун махсус эритмалардан фойдаланилган.
Бўёқ таркибларига ранг берувчи пигментлар: табиий тошлар, гилтупрок, тузлар ва минералларга ишлов бериб тайёрланган ва шу сабабли улар об-хаво, куёш нури таъсирига чидамли булган.
Бўёқлар сифатини ошириш максадида таркибига турли органик ёглар, сут зардоби, усимликлар кайнатмалари, куритилган хашоратлар талкони ва бошкалар аралаштирилган. Архитектура обидалари безак катламининг бир неча юз йиллар давомида сифатини йукотмаслиги сабаби айнан лок-бўёқлар таркибининг табиийлигидадир.
Самарканд шахри якинидаги Афросиёб антик шахри бинолари колдиклари деворларига чизилган расмларнинг бир неча минг йиллар давомида саклангани юкорида айтилган фикрларни тасдиклайди.
Бутун дунёда лок-бўёқ материаллар турларини купайтириш, ишлаб чикариш хажмини ошириш, сифатини яхшилаш сохасида илмий-амалий ишлар олиб борилмокда. Айникса, намлик ва хароратнинг узгариши таъсирига бардошли, бино ва иншоотларнинг фасадларини безашда ишлатиладиган бўёқ таркибларини яратиш асосий муаммолардан хисобланади. Безак ишларини олиб боришда бўёқ таркибларининг таннархи 80% ни ташкил этади. Фасад бўёқларига одатда хавони тула ёки кисман утказиш, об-хаво шароитига ва нурга чидамлилик талаб килинади.
Бинолар фасадларини безашда ок ва рангли цементлар ва Оҳактош, гранит, мармар, рангли шиша кукуни ва шу каби кукун тулдиргичлар асосида тайёрланган бўёқ таркибларини ишлатиш самаралидир. Бўёқ таркибларининг асосга нисбатан юкори даражада ёпишиши (адгезияси) безак катламининг узок муддат хизмат килишига кафолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |