Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

5.3. Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида 
коррупциянинг олдини олиш
 
Коррупциянинг олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши 
этиб белгилангани бежиз эмас. Чунки коррупциянинг оқибатлари билан 
курашишдан кўра, унинг олдини олиш афзалдир. Шу боис, Ўзбекистон 
Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 
4-боби коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларга бағиш-
ланган.
Қонуннинг 19-моддасида
 
давлат бошқаруви соҳасида коррупция
-
нинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат экан
-
лиги белгиланган:
давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг ҳисоб-
дорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини 
ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа 
ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юза
-
сидан масъулиятини кучайтириш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фао
-
лияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;


87
давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида корруп
-
цияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари 
томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши са
-
марадорлиги мезонларини, стандартлари ва унинг сифатини баҳолаш 
тизимларини жорий этиш;
давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари 
фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини бел
-
гиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;
давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал 
қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга 
риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;
давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, 
хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий си
-
фатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари 
асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини 
жорий этиш;
давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 
мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, му
-
рожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар 
томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эр
-
кинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни 
таъминлаш;
давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир 
тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан 
кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунта
-
зам равишда мониторинг ўтказиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг корруп
-
цияга қарши экспертизасини ташкил этиш;
давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари
-
нинг самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши, моддий таъминот олиши ва 
рағбатлантирилишини таъминлаш.
Бундан ташқари, қонунчиликда давлат бошқаруви соҳасида корруп
-
циянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тути
-
лиши мумкин эканлиги белгиланган. Бунга мисол сифатида, Ўзбекистон 
Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунида белги
-
ланган чора-тадбирларни келтириш мумкин. Ушбу Қонуннинг 3-модда
-


88
сида белгиланишича, харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш 
ва ўтказишга доир талаблар давлат харидлари соҳасида коррупцияга 
оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслиги керак. Бунда коррупциянинг 
олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар устувор бўлади. Шунингдек, 
давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга ошириш тартиб- 
таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини
таъминлаши керак.
Ушбу Қонунга кўра, давлат харидларида коррупцияга йўл қўймас лик:
инсофли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона ме
-
зонлардан фойдаланилишини;
мониторинг ва назорат ўтказишнинг, шу жумладан, ички мониторинг 
ва назорат ўтказишнинг самарали тизими яратилишини;
ушбу Қонун ва давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик 
ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумот
-
лар ахборотнинг очиқ манбаларида эълон қилиб борилишини;
давлат харидлари тартиб-таомиллари ушбу Қонунда белгиланган та
-
лабларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш кабиларни назарда тутади. 
Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг ол
-
дини олиш бўйича чора-тадбирлар миқёси жуда кенг ва унинг натижа
-
дорлиги жуда юқори ҳисобланади. Шу боис, бугунги фаол ислоҳотлар 
даврида коррупцияга қарши курашнинг профилактик чораларини фаол 
қўллаш зарур. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish