Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


V. БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

V. БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ 
СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ 
ЙФНАЛИШЛАРИ 
 
5.1. “
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидагидавлат сиёсати
” 
тушунчаси ва унинг мақсади
Коррупшия иллати демократия ва ҳуқуқ устуворлиги 
асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг бузилищига 
олиб келади, эркин бозор хаолиятига тфсқинлик қилади, ҳаёт 
сихатини ёмонлащтиради ва одамлар цавхсизлигига таҳдид 
соладиган ующган жиноятчилик ва бощқа салбий ҳодисалар 
илдиз отиб, гуллащи учун щароит яратиб беради. Шу боис, ҳар 
қандай демократик давлат ущбу иллатга қарщи куращ бфйича 
қатъий чораларни кфради. Ўз навбатида, ущбу чоралар давлат 
сиёсатининг мазмунини тащкил қилади. 
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ
СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙФНАЛИШЛАРИ
Назарий жиҳатдан ёндащганда коррупшияга қарщи 
куращищ соҳасидаги давлат сиёсати деганда, мамлакатда 
коррупшия иллатига қарщи куращищ тизими самарадорлигини 
ощирищ, инсон ҳуқуқ ва манхаатларини ҳимоя қилищ, 
ижтимоий адолатни таъминлащ, юқори даражадаги қулай 
Коррупцияга 
чек қўйиш ва жавобгарлик
Коррупциянинг олдини олиш
Тарғибот ва таълим


80
фаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолатни таъминлаш, юқори дара
-
жадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро 
майдондаги имижи ҳамда обрў-эътиборини оширишга қаратилган чора-
тадбирлар мажмуини тушуниш мумкин. Ушбу чора-тадбирлар мамлакат 
қонунчилиги ва мамлакатда эътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари
-
дан келиб чиқади. 
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати орқали 
коррупциявий ҳуқуқбузарликлар бартараф этилади, мамлакатнинг 
барқарор ривожланиши таъминланади ҳамда қонун устуворлиги ва 
ижтимоий адолат қарор топади. Шу боис, Ўзбекистонда ҳам корруп-
цияга қарши курашиш олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг 
асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Шавкат Мирзиёев: “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига 
муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт”
50
, деб ҳақли 
равишда таъкидлайди. 
Ўқув адабиётларида жамиятдаги коррупциянинг қуйидаги бир қатор 
кўринишлари мавжуд эканлиги эътироф этилади:
Маиший коррупция.
Бу турдаги жиноятда фуқаро ўз ишини бити
-
риш учун мансабдор шахсга пора беради, мансабдор шахс ўз мансаб 
ваколатини сотиб, қонунга зид равишда, фуқаро томонидан берил
-
ган “совға” ёки пора эвазига унинг ишини битириб беради. Ушбу иллат, 
одатда, касалхоналар, таълим ташкилотлари, ички ишлар бўлимлари ва 
бошқа жойларда асосий давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида 
ҳокимиятнинг қуйи ва ўрта бўғинлари мансабдор шахсларининг вако
-
латларини суиистеъмол қилишларида намоён бўлади.
Ишбилармонлик коррупцияси
. Ушбу қилмиш давлат хизматчилари ва 
тадбиркорлар ўртасида содир этилади. Яъни тадбиркор ўз ишини бити
-
риш учун давлат хизматчисига пора беради ёки моддий манфаатдор 
қилади, давлат хизматчиси эса, ушбу тадбиркорни берилган пора ёки 
кўрсатилган хизмат эвазига ўз ваколатларини суиистеъмол қилади. Бу 
эса, давлат маблағлари ва ресурсларининг самарасиз тақсимланиши ва 
сарфланишига, бизнесни юритишда кўп вақт ва моддий харажатларга, 
молиявий ва тижорат хавфларининг кенгайишига, нархларнинг ўсишига, 
рақобат муҳитининг ёмонлашишига, хуфиёна иқтисодиётнинг ривож
-
ланишига, солиқ тушумларининг камайишига, инвестицион муҳитнинг 
50 
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
-
нинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декабрь // манба: https://
president.uz/uz/lists/view/4057


81
ёмонлашишига, инвестицияларнинг камайиши ва умуман мамлакат 
иқтисодиёти самарадорлигининг пасайишига олиб келади.
Юқори ҳокимият вакиллари коррупцияси
. Ушбу қилмиш мамла
-
катнинг юқори турувчи ҳокимият раҳбарлари, сиёсий партиялар, суд 
ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан содир 
этилади. Бунда сиёсий ўйинлар орқали мамлакат бошқарилади, уни 
сайлаган фуқароларнинг хоҳиш-иродасига зид равишда сиёсат юри
-
тилади, ошна-оғайничилик орқали ҳукумат мансаблари эгалланади. 
Шунингдек, ушбу турдаги коррупция амалдаги давлат сиёсатини йўққа 
чиқарадиган, ҳукумат даражасида амалга ошириладиган сиёсий ва 
ҳукумат раҳбарларига халқ ҳисобидан манфаат кўришга имкон беради
-
ган ҳаракатларда намоён бўлади.
Юқорида қайд этилган коррупциянинг барча турларига умумий ёки 
ҳар бирига қарши алоҳида чоралар ишлаб чиқилади ва амалга ошири
-
лади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғ-
рисида”ги Қонунида илк маротаба коррупцияга қарши давлат сиёсати
-
нинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. 
Унга кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати
-
нинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жа
-
миятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олди
-
ни олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга 
чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва 
шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик-
ларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини 
таъминлаш. 
Соддароқ ифода этганда, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
давлат сиёсати тарғибот ва таълим, коррупциянинг олдини олиш, корруп
-
цияга чек қўйиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш каби 
чораларни ўз ичига олади. Қонунда ушбу йўналишлардаги вазифалар 
аниқ белгилаб берилди. 
Коррупцияга қарши курашиш сиёсатини муайян ташкилот доираси
-
да амалга ошириш эса, давлат сиёсати талабларидан келиб чиқиб, жорий 
этилади. Бунинг учун ҳар бир ташкилотнинг коррупцияга қарши кура
-
шиш сиёсати ишлаб чиқилади.


82
2020 йилнинг 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида
51
корруп
-
цияга қарши курашишга масъул бўладиган ҳамда барча куч ва воси
-
таларга эга бўлган алоҳида орган ташкил этиш таклиф этилгани мам
-
лакат тарихида муҳим аҳамият касб этди. Шунга мувофиқ, 2020 йил 29 
июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Респуб-
ликасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармо
-
ни ва “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентли
-
ги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4761-сонли қарори қабул 
қилинди
52
.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish