Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


  Коррупцияга қарши конвенциянинг



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

12.2. 
Коррупцияга қарши конвенциянинг
ҳуқуқий табиати
Жаҳон ҳамжамияти ХХI асрнинг бошларида коррупция нафақат бир 
давлат ҳудудида содир этиладиган жиноят, балки барча давлатларнинг 
иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатадиган муаммо эканлигини англаб, 
коррупцияга қарши универсал халқаро ҳужжат ишлаб чиқиш зарурияти 
пайдо бўлганлиги тўғрисида БМТнинг саммитларида гапира бошлади.
2003 йилнинг 9-11 декабрь кунларида Мексиканинг Мерида шаҳ-
рида БМТга аъзо давлатлар ўртасида коррупцияга қарши ҳамкорлик 
масалаларига бағишланган ва 3 кун давом этган конференция на
-
тижасида коррупцияга қарши универсал халқаро ҳужжат имзоланди. 
Конферен циянинг биринчи иш куни, яъни 9 декабрь – БМТ томонидан 
бутун дунёда коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинган. Ушбу 
Конвенциянинг қабул қилиниши ва 2005 йил 14 декабрда кучга кириши 
жаҳон ҳамжамиятининг коррупцияга қарши курашдаги ҳамкорлигини 
янги поғонага кўтарди.


220
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси муқаддима, 
8 та боб ва
71 та 
моддадан иборат бўлиб, 
1-бобда (1-4): умумий қоидалар, 
2-бобда (5-14): коррупциянинг олдини олиш чоралари, 
3-бобда (15-42): жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, 
4-бобда (43-50): халқаро ҳамкорлик, 
5-бобда (51-59): активларни қайтариш бўйича чоралар, 
6-бобда (60-62): техник ёрдам ва маълумот алмашинуви, 
7-бобда (63-64): амалга ошириш механизмлари, 
8-бобда (65-71): якуний қоидалар акс этган. 
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини коррупцияга қарши 
курашга қаратилган халқаро ҳуқуқнинг универсал кодификациялашган 
ҳужжати сифатида баҳолаш мумкин. Мазкур Конвенциянинг мақсадлари 
сифатида қуйидагилар кўрсатилган:
а)
янада самарали ва таъсирчан равишда коррупциянинг олдини 
олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни қабул 
қилиш ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
b)
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, шу 
жумладан, активларни қайтариш борасида халқаро ҳамкорлик ҳамда 
техник ёрдам кўрсатилишини рағбатлантириш, осонлаштириш ва 
қўллаб-қувватлаш;
c)
ҳалоллик ва содиқлик, масъулиятлилик ҳамда оммавий ишлар ва 
оммавий мол-мулкни талаб даражасида бошқаришни рағбатлантириш.
Конвенцияда коррупциянинг ривожланиши унга қарши самарали 
механизмларни ишлаб чиқмаслик дунёда уюшган жиноятчилик, терро
-
ризм ва жамият учун хавфли бўлган бошқа салбий омилларга қарши 
курашга улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигига алоҳида урғу берилган. 
Ушбу Конвенция коррупция, порахўрлик ва уларнинг бошқарув 
тизимига ва ҳукумат тузилмаларига зарарли таъсирига қарши ягона уни
-
версал ва қонуний мажбурий бўлган жавобдир ҳамда ушбу муаммони 
ҳал этишга комплекс ёндашиш режасини ўзида акс эттирган. Конвен-
цияга қабул қилинишидан олдин давлатларнинг саъй-ҳаракатлари фақат 
порахўрлик ва коррупцияни жиноят сифатида белгилашга ҳамда унга 
нисбатан жиноий жазолар белгилашга қаратилган бўлса, БМТнинг бу 
Конвенцияси коррупцияга комплекс ёндашади ва бешта асосий чора-
тадбирларга эътибор қаратган.
Конвенциянинг I бобида умумий қоидалар, мақсадлар, асосий 
тушунчалар, конвенциядаги нормаларнинг фойдаланиш доиралари ва 
суверенитетни ҳимоя қилиш масалалари ёритилган.


221
Ушбу Конвенцияга кўра, ҳеч нарса иштирокчи давлатларга бошқа 
давлатлар ҳудудида ушбу давлатларнинг ички қонунчилигига мувофиқ 
фақат шу давлатлар органларининг ваколатига кирадиган юрисдикция 
ва функцияларни амалга ошириш ҳуқуқини бермайди.
Конвенцияда кўриб чиқилган кенг кўламли масалаларни ҳисобга 
олган ҳолда, иштирокчи давлатлар томонидан коррупция ва ҳуқуқни 
қўллашнинг олдини олиш бўйича иккала чора-тадбирларни амалга 
ошириш учун мавжуд қонунчилик, маъмурий ва институционал базани 
қайта кўриб чиқиш мажбурий ҳисобланади. Шунингдек, Конвенциянинг 
мақсадларини бажариш учун иштирокчи давлатлардан қарши курашиш 
ишларини самарали амалга оширилишини таъминлаш учун техник ва 
халқаро ёрдамдан фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.
Конвенциянинг II бобида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши 
курашдаги сиёсат ва амалиёт масалаларида давлатларнинг ёндашуви, 
коррупция вужудга келиши мумкин бўлган соҳаларда давлат кўриши ло
-
зим бўлган чоралар, бунда давлат органларининг вазифалари ва улар 
фаолиятининг ташкил этилиши тўғрисидаги нормалар мавжуд. 
Бундан ташқари, ушбу Конвенцияда коррупция билан боғлиқ 
халқаро назария ва амалиётдаги мавжуд таянч тушунчалар, конвенция
-
нинг қўлланиш соҳаси, қайси муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши, 
суверенитет ҳимояси, коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар ва бу 
борада органларнинг фаолияти, криминализация ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органлар ҳамкорлиги, оммавий мансабдор шахсларнинг со
-
тиб олиниши ва уларга нисбатан жавобгарлик, жиноий процессуал жа
-
раёнларда иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етказилган 
зарарни қоплаш, миллий органлар ўртасида коррупцияга қарши кура
-
шишда ҳамкорлиги, банк сири, коррупцияга қарши курашда хорижий 
давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш шакллари ва тартиби, актив
-
ларни қайтариш бўйича чоралар, маълумот алмашиш ва техник ёрдам 
кўрсатиш, коррупцияга қарши курашда БМТнинг вазифалари каби маса
-
лалар тартибга солинган.
Конвенциянинг VII бобида унда белгиланган мақсадларга эри
-
шиш учун иштирокчи давлатлар имкониятларини ва улар ўртасидаги 
ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Конвенцияда иштирок этадиган 
давлатларнинг Конференциясини таъсис этиш белгиланган. Ушбу Кон
-
венциянинг бажарилишини назорат қилувчи орган сифатида иштирок
-
чи-давлатлар Конференциясининг котибияти ва унинг ёрдамчи орган
-
лари сифатида ишлайди. Ҳозирги вақтда Конвенцияни кўриб чиқиш 


222
механизми коррупцияга қарши кураш соҳасида техник ёрдамни тақдим
этиш ва баҳолашда ўзаро ҳамкорликнинг асосий воситаси ҳисобланади. 
Ёрдам тўғридан-тўғри механизм томонидан ёки коррупцияга қарши 
курашда иштирок этадиган бошқа халқаро ташкилотлар билан 
ҳамкорликда, масалан, Жаҳон банки ёки БМТнинг Тараққиёт дастури 
ёрдамида амалга оширилади.
Ҳар бир иштирокчи давлат, қонунчилигининг энг муҳим тамойил
-
ларига мувофиқ, БМТнинг Конвенциясига асосан, ўзининг мажбурият
-
ларини амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни, 
жумладан, қонуний ва маъмурий чораларни кўради. Шунингдек, улар 
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун БМТ Конвен
-
циясида кўзда тутилган чораларга қараганда, янада қатъий ва қаттиқ 
бўлган чораларни кўриши мумкин. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish