Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Ўзбекистонда давлат ташкилотлари тизимида коррупцияга қарши



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

11.3. Ўзбекистонда давлат ташкилотлари тизимида коррупцияга қарши 
ички назорат тизимининг жорий этилиши
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва 
унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида 
коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли исло-
ҳотлар, давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни ба
-
жаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш 
тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стан
-
дартларини жорий этиш бўйича ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин 
иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда ҳамда “коррупциясиз 
соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Айтиш лозимки, бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш 
соҳасида ижобий ютуқларга эришган ривожланган давлатларнинг бу 
борадаги тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, асосий эътибор коррупция 
кўринишларининг оқибатини эмас, балки уни келтириб чиқараётган 
сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ва бу ўз 
самарасини бермоқда.
Коррупцияга қарши курашишда алоҳида аҳамият касб этадиган 
“комплаенс-назорат” тушунчаси миллий қонунчилигимиздаги бир қатор 
қонун ҳужжатларида акс этган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 
йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида 
илк маротаба “коррупция”, “манфаатлар тўқнашуви”, “
коррупцияга оид 
ҳуқуқбузарлик”
каби тушунчаларга таъриф бериб ўтилган.
Шунингдек, Қонунда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” ти
-
зимининг муҳим таркибий элементларидан бири бўлган коррупциявий 
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш тартиби келтирилган бўлиб, унда 


207
илк маротаба давлат хизматчиларининг коррупция ҳолатлари ҳақида 
хабар бериш мажбурияти белгиланди. 
Унга кўра, “давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга
оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир 
шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳолатлар тўғрисида, 
шунингдек, давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан со
-
дир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум 
бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шарт” (Қонуннинг 26-мод- 
даси).
Мазкур тизим номатив жиҳатдан акс этган кейинги ҳужжат, бу 
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги 
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими
-
ни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-
сон Фармони асосида тасдиқланган “2019-2020 йилларда коррупци
-
яга қарши курашиш Давлат дастури” ҳисобланади. Унда илк маротаба, 
расман, устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда кор
-
рупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш мақсадида, корруп
-
цияга қарши “комплаенс-назорат” (compliance control) тизимини жорий 
этиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш белгиланди.
Айтиш лозимки, айнан ҳар бир давлат органи ва ташкилоти кеси
-
мида ушбу тизимнинг кенг миқёсда жорий этилиши ва норматив, мето
-
дологик ҳужжатлар билан тартибга солиниши, мамлакатда коррупция
-
нинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини 
амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Корруп
-
цияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши билан бевосита 
боғлиқдир.
Шунингдек, 2020 йил 17 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазир
-
лар Маҳкамасининг 72-Ф-сон Фармойиши қабул қилиниб, унга кўра, 
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни 
сақлаш вазирликлари, шунингдек, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоя
-
ти ҳокимликлари, Мирзо Улуғбек ва Бўка туманлари ҳокимликларида 
мазкур тизим, дастлаб, пилот лойиҳа сифатида жорий этилди.


208

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish