Кунжут уруг`ининг тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов бeришнинг тeхнологик ва “илмий”асослари


Кунжут уруг`ини тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов беришни янги технологиялар билан ривожлантиришнинг илмий асослари



Download 1,86 Mb.
bet3/3
Sana03.03.2022
Hajmi1,86 Mb.
#480742
1   2   3
Bog'liq
2 5238014785601147627

3. Кунжут уруг`ини тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов беришни янги технологиялар билан ривожлантиришнинг илмий асослари

Кунжут уруг`ини қопларга солган холда ёки 20-30 см баландликдаги тоза ерларда сақланади , сақланган уруғ намлиги 9% дан ошмаслиги керак . Кунжутни қайта ишлаб мой олинади ва ко`пинча қандолат маҳсулотларида кўп қўлланилади . Хозирги кунда замонавий техналогиялар асосида кунжут мойини янада тоза мой олиш тизимини ишга туширишган.
Кунжут учун энг яхши ўтмишдошлар – кузги дон экинлари, маккажўхори, дуккакли дон экинлари, ғўза. У тупроқни ишлашга, ўғитлашга жуда таъсирчан. Гўнг кунжутдан олдинги экинга солинганда яхши натижа олинади. Тўла маъданли ўғитлар меъёри азот-90, фосфот-90, калий90 кг/га солинади. Кунжут энг юқори қўшимча уруғ ҳосилини беради. Ҳар гектарга 15-20 т гўнг ва Н30Р30К30 кг солинганда ҳам олинган уруғ ҳосили энг юқори бўлиши кузатилган. Кунжут экилаётганда қаторлар ёнидан 1 тс/га гранулаланган суперфосфатни солиш жуда самарали. Кунжут озиқ моддаларни 67 % гуллаш ва ундан кейинги ривожланиш фазаларида ўзлаштиради. Шунинг учун иккинчи жуфт ҳақиқий барглар ҳосил бўлганда азот, фосфор, калий 10 кг/га меъёрда солиниши жуда самарали. Кунжут лалмикорликда экилганда ўғит солинмайди экиш меъёри 3-4 кг/га. Тупроқни ишлаш кузги шудгор, баҳордаги бороналаш, икки култиватсия ва яна бороналашдан иборат. Кунжут нам тупроққа, уруғ экиладиган қатламга 15-160С қизиганда, қатор оралари 45,60,70 см қилиб экилади. Экиш меъёри 5-8 кг/га. Экиш чуқурлиги 2-3 см. Уруғлар экилгандан кейин тишли ғалтаклар билан ғалтакланади. Ўсув даврида қатор оралари 3-4 марта ишланади. Қалин бўлса 6-7 см га бир туп ўсимлик қолдирилади, ягона қилинади.
Суғориладиган ерларда кунжут икки марта шоналаш ва ёппасига гуллаш фазаларида суғорилади. Тупроқ иқлим шароитига қараб суғоришлар сони учтага етказилиши мумкин. Суғориш меъёри 700-1000 м3/га. Экиш олдидан тупроқ қуриган бўлса экиш олди суғориши ўтказилади. Кунжут уруғлари етилганда тўкилади. Шунинг учун ҳосилни йиғиштириш пастки кўсакчалар қўнғир рангга кирганда, аммо ҳали ёрилмаганда, уруғлар ўзининг ҳақиқий навга хос рангига кирганда бошланади. Ҳосилни икки фазали усулда йиғиштириш энг самарали. Сараланган, тозаланган уруғлар намлиги 9 % дан ортиқ бўлмаган ҳолда сақланади.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР


Мен бу мустақил ишни тайёрлаш давомида кунжут ўсимлигини инсон саломатлигига нихоятда фойдали эканлигини билдим . унинг уруғИ таркибидаги мойи сифати ва таъми бойича бошқа мойлардан устун туради , чунки мойи ярим қурийдиган мой хисоблабланади . Мен бу ўсимликни янада янги навларини кўпайтириб ундан юқори хосил олиб юқори ва сифатли мой олиш кераклигини таклиф қиламан . чунки уни мойи пахта ёғидан хам сифатли хисобланади .
Кунжут (Сесамум) — кунжутдошлар оиласига мансуб бир ва коʻп йиллик утсимон оʻсимликлар туркуми, мойли экин. 19 тури маʼлум. Ватани — Африка. Оʻрта Осиёга Ҳиндистондан олиб келинган. Деҳқончиликда баҳори экин боʻлган бир йиллик маданий тури — Ҳиндистон кунжути (С.индиcум Л.) Ҳиндистон, Хитой, Жан-Шарқий Осиё, Африка, Эрон, Оʻрта Осиёда ва бошқа мамлакатларда экилади. Ер юзида К. экиладиган майдонлар 6,1 млн. га, оʻртача ҳосилдорлик 3,9 с/га, ялпи ҳосил 2,9 млн. т (1999). Оʻзбекистонда 1998-йил 2,85 минг га ерга экилган, сугʻориладиган ердарда ҳосилдорлик 8—10 с/га.
К.нинг оʻқ илдизи тупроққа 1 м чуқурликка кириб боради. Пояси тик оʻсади, баландлиги 50—150 см, 4—6 та узун ён шохлар чикаради. Барги оддий, бандли, якка-якка ёки қарама-қарши жойлашган, тукли. Гули барг қоʻлтигʻида 1 — 3 та боʻлиб жойлашган, 5 баргли, гул-тожибарглари бир-бирига қоʻшилган, ранги пушти, бинафша, оқ, оʻзидан чангланади. Меваси коʻсакча, чоʻзиқ, ясси, тукли. Бир тупда 20—300 коʻсакча боʻлади. Коʻсакчаси 2 ёки 4 чаноқли. Оʻз. 3—5 см. Коʻсакчаси пишганда қирраларидан чатнаб, уругʻи сочилади. Битта коʻсакчада 80 тагача уругʻ боʻлади. 1000 дона уругʻи вазни 2—5 г . Уругʻининг ранги оч ёки тоʻқ жигарранг , гоҳо оқ ва қора.
К. иссиқсевар, ёругʻсевар, қисқа кун оʻсимлиги. Уругʻи 15—16° да униб чиқади. Майсаси —Г да нобуд боʻлади, оʻсув даврида ҳарорат 15° дан паст боʻлса, оʻсишдан тоʻхтайди. Оʻсиш даври 90—110 (120—150) кун. К. энг қимматли мойли экинлардан, уруги таркибида 65% мой, 16—19% оқсил, 16—17% азотсиз моддалар мавжуд.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.Атабаева Х.Н, Қодирхўжаев О. “ Ўсимликшунослик” . Янги аср авлоди 2006- йил
2. Атабоева Х.Н ва бошқалар : “Ўсимликшунослик” дарслик, 2018- йил
3 . “ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги “ журнали .
4 .” Агроилм журнали “ журнали .
5. “Қишлоқ хаёти “ газетаси
6. www . ду. ру
7. www. Зиёнет. Уз
8. Wикипедиа
Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish