Куйидаги саволларга жавоб биласизми? Ишончнома нима?



Download 10,56 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi10,56 Kb.
#102266
Bog'liq
Fuq huq 8


9.topshiriq.
1-топширик

Куйидаги саволларга жавоб биласизми?

1. Ишончнома нима?

2. Ишончнома кандай шаклга эга?

3. Ишончноманинг бошка шаклларини биласизми?
2-топширик
Куйидаги саволларга жавоб беринг:
1. Ваколат нима?

2. Ваколатнинг вужудга келиш асосларини биласизми?

3. Ваколатсиз вакиллик хакида нимани биласиз?

4. Тижорат вакиллигини хусусиятларини айтинг.


Javoblar.
1.Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. (ЎзР ФКнинг 134-моддаси).

Ишончнома бир томонлама битим бўлиб, қонунда унинг нотариал тартибда тасдиқланиши шарт бўлган турлари ҳам кўрсатилган. Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. (ЎзР ФКнинг135-моддаси).

Нотариал фаолиятни тартибга солувчи қонун соти ҳужжати йўриқнома талабидан келиб ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
Нотариуслар бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ишончномаларни гувоҳлантирадилар. Масалан: Енгил автомашина эгаси автомашинани бошқариш учун икки ёки ундан ортиқ шахсларга ишончнома бериши мумкин.
2.Ишончноманинг мазмунида вакилнинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай ҳуқуқий ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлиги кўриниб туриши лозим. Масалан: Уй-жойни сотишга ишонч билдириган шахс, вакилнинг уйнинг сотилишидан тушган пулни олиш, уни почта орқали жўнатиш ва бошқа ҳаракатларни ишончномада аниқ кўрсатиши лозим. Ишончнома узоғи билан уч йил муддатга берилади. Лекин пенсия таъминоти олиш билан боғлиқ бўлган ишончномалар бундан мустасно. Ишончноманинг муддати сўз билан ёзилиши лозим. Амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома тузилган кундан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий саналади. Лекин тузилган санаси кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди. Ишончнома матнида унинг тузилган жойи ва куни, ишонч билдирувчи ва вакил қилинаётган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойлари кўрсатилиши керак.Ишончнома икки нусхада баъзида манфаатдор шахсларнинг талаби билан уч нусхада ҳам тузилиши мумкин. Ишончноманинг иккала нусхаси ҳам бир-хил юридик кучга эга бўлиб, барча нусхаларга бир хилдаги реестрга қайд этилганда қўйилган тартиб рақами қўйилади. Масалан: Ишончнома 777 бўлса бу рақам барча нусхаларга ҳам қўйилади. Ишончноманинг биринчи нусхаси кўпинча ишончнома олувчи шахсга берилади, иккинчи нусхаси нотариал идорада қолади. Ишончнома нотариал идорадаги нотариал ҳаракатларни қайд этиш Реестр дафтаридан рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ишончнома берилган шахс, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилган ҳолда у бу ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. ЎзР ФКнинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари барча ҳолатларда ваколатларнинг бошқа шахсларга берилишига асос бўлган ишончнома асосий ишончнома тақдим этилган ҳолда нотариал тасдиқланиши керак. Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончнома бўйича асосий ишончномада берилган ҳуқуқлардан кўпрок ҳуқуқка берилиши мумкин эмас.

3.Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошик бўлиши умкин эмас (ЎзР ФКнинг 140-моддаси). Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончномада асосий ишончнома гувоҳлантирилган вақт ва жой, асосий ишончнома берилган шахснинг ва бу шахс ўз ваколатини ишониб топшираётган кишининг исми, отасининг исми, фамилияси ва истикомат жойи, зарур ҳолларда эса уларнинг мансаб мавқеи кўрсатилиши керак. Асосий ишончномада ўзга кишига ишониб топшириш мумкинлиги ёзиб қўйилган бўлсагина нотариус буни амалга ошириши мумкин. Агар бу ҳақда ёзилмаган бўлса, нотариус бу ҳаракатни амалга оширмаслиги керак. Асосий ишончномада ўзга кишига ишониб топширилганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдириладиган ишончнома нусхасига тикиб қўйилади. Ишончноманинг шундан кейин бошқа шахсга ўтказилишини тасдиқлаш чоғида асосий ишончноманинг нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади. Бу ҳолатда асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдирилиши шарт эмас.



Йўриқноманинг 190-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ўн кун муддат ичида ҳисобга қўйилиши шарт.Нотариус ишончнома матнининг якуний қисмида ва тасдиқловчи ёзувда бу ҳақда ёзиб қўяди. Ишончнома ЎзР ФКнинг 141-моддасида кўрсатиб ўтилган тартибда бекор қилинади.
2.1.ВАКОЛАТ — вакилнинг Ваколат берувчига фуқаролик ҳукуқ ва мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос, яъни ҳуқукдир. Ваколат ишончнома, қонун, суд карори ёки маъмурий акт (ҳужжат) асосида юзага келади. Қоида та-риқасида, вакил уз Ваколат ини Ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб, амалга оширишга мажбур. Вакил Ваколат берувчи шахе номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди (тижорат вакиллиги бундан мустасно). Вакил амалдаги конунчилик ва Ваколат берувчининг топширикларига биноан иш кўради. Вакил Ваколат сиз ёки Ваколат доирасидан четга чиқиб, ҳаракат қилган такдирда, бундай ҳаракат Ваколат берувчи учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди, аммо бу ҳаракат Ваколат берувчи томонидан маъқулланса, бу ҳол унинг учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради.
2.2.Ваколатни вужудга келтирувчи асосларга кўра, вакиллик 2 турга бўлинади:
1) қонун бўйича вакиллик; бунда вакиллик ва В. меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади; у муомалага лаёқатсиз шахс (ёш болалар, акли заиф ва руҳий касал)ларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; 2) шартномавий вакиллик; бунда вакил ва унинг В. и вакил қилувчининг эрки билан юзага келади.
2.3.Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошик бўлиши умкин эмас (ЎзР ФКнинг 140-моддаси). Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончномада асосий ишончнома гувоҳлантирилган вақт ва жой, асосий ишончнома берилган шахснинг ва бу шахс ўз ваколатини ишониб топшираётган кишининг исми, отасининг исми, фамилияси ва истикомат жойи, зарур ҳолларда эса уларнинг мансаб мавқеи кўрсатилиши керак. Асосий ишончномада ўзга кишига ишониб топшириш мумкинлиги ёзиб қўйилган бўлсагина нотариус буни амалга ошириши мумкин. Агар бу ҳақда ёзилмаган бўлса, нотариус бу ҳаракатни амалга оширмаслиги керак. Асосий ишончномада ўзга кишига ишониб топширилганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади. Асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдириладиган ишончнома нусхасига тикиб қўйилади. Ишончноманинг шундан кейин бошқа шахсга ўтказилишини тасдиқлаш чоғида асосий ишончноманинг нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади. Бу ҳолатда асосий ишончноманинг нусхаси нотариал идорада қолдирилиши шарт эмас.
Download 10,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish