VT1 эмиттер занжирида юкламаси бор бўлган кучайтиргич схемасига уланган. R0 ва VD1 параметрик кучланиш стабилизатори бўлиб, таянч кучланиш манбаи ҳисобланади.
Транзисторли стабилизатор чиқишидаги кучланиш таянч кучланиш ва транзисторни база-эмиттер соҳасидаги кучланиш фарқи билан аниқланади. Транзистор актив режимда ишлаганда кучланиш қиймати жуда кичик бўлиб, эмиттердаги токка деярли боғлиқ бўлмайди. Шунинг учун юкламадаги кучланиш стабилитрондаги кучланишга яқин бўлади.
Киришдаги кучланиш ортганда VD1 чиқишидаги кучланиш ортади. Натижада VD1 ва R0 параллель занжирдан оқаѐтган ток ортади. Кучланиш пасайиши ҳам ортади. Бу кучланиш VT1ни коллекторига таъсир этиб, транзисторни ѐпади. Натижада коллектор-эмиттердаги кучланиш пасайиши ортади ва киришдаги кучланишни мос равишда ўзгартиради. Бу вақтда чиқишдаги кучланиш номинал қийматига қайтади. Киришдаги кучланишни камайиши дастлаб чиқишдаги кучланишни камайишига олиб келади. У эса ўз навбатида, параллель занжирдаги токни пасайтиради. Транзисторни таъсири шундай бўладики, унинг коллектор-эмиттеридаги кучланиш пасаяди, чиқишдаги кучланиш эса дастлабки қийматигача ортади. Демак, киришдаги кучланишни барча ўзгаришлари транзисторни эмиттер-коллектор соҳасида компенсацияланади. Бу вақтда чиқишдаги кучланиш қиймати белгиланган чегара оралиғида қолади, яъни стабиллашади.
Бу схема катта юклама токи, кичик ички қаршилик ва катта стабиллаш коэффициенти каби афзалликларга эга.
Операцион кучайтиргич ва унинг асосидаги функционал қурилмалар. Операцион кучайтиргич таърифи. Унга қўйиладиган талаблар ва қўлланилиш сохалари
Kuchaytirgich deb kirish signali quvvatini kuchaytirishga mo‘ljallagan qurilmaga aytiladi. Kuchaytirish manbadan energiya iste’mol qilayotgan tranzistorlar hisobiga amalga oshiriladi. Ixtiyoriy kuchaytirgichda kirish signali faqat manbadan energiyani yuklamaga uzatishni boshqaradi.
Bundan tashqari, o‘zgarmas tok kuchaytirgichi parametri bo‘lib nol dreyfi hisoblanadi. Nol dreyfi bu barqarorlikni buzuvchi ta’sirlar (kuchlanish manbai qiymatining tebranishi, temperatura va boshqalar) natijasida kuchaytirgich elementlari ish rejimlarining o‘zgarishi bo‘lib, natijada kuchaytirgich chiqishida soxta signal yuzaga keladi.
Kuchaytirgich odatda signalni kuchaytirishdan tashqari uning shaklini ham o‘zgartiradi. Kirish va chiqish signallari shaklining normadan og‘ishi – buzilishlar deb ataladi. Ular ikki turda bo‘lishi mumkin: nochiziqli va chiziqli.