Кредит муносабатларда қатнашувчи субъектлар масофа ва вақтдан қатъий назар қарз берувчилар ва қарз олувчилар сифатида иштирок этишади.
Қарз олувчи:
маблағнинг тўлиқ хўжайини бўлаолмайди фақат вақтинча ишлатади;
хоҳлаган жойда ишлаб чиқариш, муомала жараёнида фойдаланиши мумкин, кредитор фақат муомала жараёнига беради;
фақат - доиравий айланиш тугагандан сўнг маблағни қайтаради;
фақатгина қайтарибгина қолмай, балки қўшимча фоиз билан қайтаради;
кредиторга боғлиқ ва уни кўрсатмаларига қараб ҳаракат қилади.
Кредитнинг ҳаракат босқичлари.
К ж Кқот Фк Бр Кқ Ктко
(Кж)— Кредитни жойлаштириш
(Кқот)— қарз олувчи томонидан кредит олиш
(Фк)— Кредитдан фойдаланиш
(Бр)— Ресурсларни бўшаши
(Кқ)— кредитни қайтариш
(Ктко)— кредитор томонидан кредит шаклида жойлаштирилган ресурслар олиш.
Кредит қонунлари
Кредит қонунларининг асосий белгилари:
Кредит қайтарилишини қонуни
Мувозанат қонуни
Қийматнинг сақланиши қонуни.
Кредит шакллари
Кредитлар объектига кўра 2 шаклга эга.
Банк кредити.
Товарли (тижорат) кредит.
Кредитлар кредит муносабатларининг акс эттиришига кўра қуйидаги шаклларга бўлинади:
Давлат кредити.
Халқаро кредит
Ипотека кредити.
Истеъмол кредити
Синдикатлашган кредит.
Кредитнинг функциялари.
Функция объектив характерга эга. Кредитор ва қарз олувчилар ўртасидаги муносабатдан келиб чиқади.
Функциялар кредит муносабатлари махсус томонларини ифодалаб қолмай, бошқа хусусиятларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.
Буни қуйидаги уч хулоса асосида кўришимиз мумкин:
Функция — кредит муносабатларини кредитнинг функциялари ифодалайди (фақат кредитор ёки қарз олувчининг фаолиятини эмас).
Функция — кредитнинг барча шаклларига хос бўлиб, уларни моҳиятини очиб бериши лозим.
Кредитнинг функциялари уни бошқа иқтисодий категориялардан фарқли томонларини белгилаб улар билан муносабатларни ифодалаш лозим.
Кредитнинг икки функцияси бор:
а) Қайта тақсимлаш
б) кредит муомала воситаларини яратиш функцияси (вексель, банкнота, чек) операциялари билан алмаштириш.
Кредит молия категорияси орқали тақсимланган маблағларни унга эҳтиёжи бўлган субъектлар фойдасига қайта тақсимлайди. Миллий даромад молия категорияси орқали тақсимланганда тўрт қисмга ажралади:
Ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарининг фойдаси;
Ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарининг ходимларининг иш ҳақи;
Ер рентаси;
Тижорат банклари кредитлар учун фоиз олади.
Тақсимланган миллий даромад кредит, солиқ категориялари ва ҳукумат томонидан қимматли қоғозлар чиқариш орқали қайта тақсимланади. Кредитнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали аҳоли ва корхоналарнинг ҳамда ҳукуматнинг кредит маблағларига бўлган талаби қондирилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш жоизки, кредитнинг қайта тақсимлаш функцияси тўлиқ амал қилиши учун аҳоли ва корхоналарнинг бўш пул маблағлари етарли даражада банкларнинг муддатли ва жамғарма депозит ҳисобрақамларига, капиталига жалб қилинган бўлиши лозим.
Кредит муомала воситаларига вексель, банкнота ва чек киради. Вексель тижорат кредитини бериш жараёнида юзага келади. Одатда, тўлов муддатини кечиктириш асосида сотилган товарлар суммасига вексель ёзилади.
Кредитларнинг маълум қисми нақд пулларда, яъни банкноталарда берилади. Банкноталар – марказий банк томонидан муомалага чиқарилган нақд пуллар бўлиб, марказий банкнинг активлари билан таъминланади.
Чекларнинг маълум қисми банкларнинг кредитлари ҳисобидан тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |