Кредит моћияти ва унинг функциялари



Download 72,5 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi72,5 Kb.
#140146
  1   2   3   4
Bog'liq
Кредит мохият-функция


КРЕДИТ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ

Кредит сўзининг асл маъноси “ишонч” демакдир. Кредит, аввало, ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги таъминлашга хизмат қилувчи иқтисодий категориядир. Чунки кредит тарихан айнан шу вазифани бажариш заруриятидан пайдо бўлди.


Кредитни халқ хўжалигида тутган ўрни ҳақида музокара ва баҳслар мавжуд. Бировлар кредитни камбағалчилик маҳсули деб атайдилар, маблағ ва захираларни хўжалик субъектларида етишмовчилигидан келиб чиққан дейдилар.
Айрим иқтисодчилар кредитни издан чиқаради, чунки кредит учун тўлаш керак, бу эса хўжалик субъектининг молиявий ҳолатига путур етказади деган фикрни билдирадилар. Бу хусусдаги турли мунозаралар ва баҳсларнинг мавжудлиги кредитнинг моҳияти хусусида умумий ягона илмий хулосанинг мавжуд эмаслигидан далолат беради.
Кредитни пайдо бўлиш капиталнинг доиравий айланиши ва айланишнинг ўзига хослиги билан изоҳланади.
Капиталнинг доиравий айланиши қуйидаги формула билан кўрсатилади:


П—Т...УК...Т—П


Бунда:
П – Пул;


Т – Товар;
Т - Қўшимча маҳсулот;
П - Қўшимча қиймат;
УК – унумли капитал



Биринчи босқичда

П—Т пулга ишлаб чиқариш воситалари ва (иш кучи) харид қилинади.

Иккинчи босқичда

Ишлаб чиқариш жараёнида тайёр маҳсулот яратилади, яъни ишлаб чиқариш соҳасидан товар шаклига ўтади. Шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларига янги яратилган қиймат қўшилади.

Учинчи босқичда

Товар шаклидан яна бошланғич шакл, пул шаклига ўтади, лекин, одатда, қўшимча қиймат билан қўшилган ҳолда.

Қайси корхонада унумли капитал даври, яъни ишлаб чиқариш цикли қисқа бўлса, унда ортиқча пул маблағлари тўпланади, қайсидир корхоналарда маблаққа муҳтожлик сезилади. Кредит айнан шу муҳтожликни қондириш воситаси сифатида юзага келади.


Асосий капитал ҳаракати жараёнида, юқорида таъкидлаганимиздек, маблағларнинг бўшаш ҳолатини кўриш мумкин. Меҳнат қуроллари ишлаб чиқариш жараёнида узоқ муддат қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулот таннархига аста-секинлик билан ўтказиб боради. Бўш маблағлар эса, корхона ҳисоб рақамига йиғилиб боради. Корхона эса, ўз навбатида, бу маблағларини маълум бир вақтга маълум сумма йиғилгандагина янги меҳнат қуроллари сотиб олиши мумкин бўлади. Ишлаб чиқариш воситаларини янгилаш катта маблағ талаб қилади ва йиғилган маблағ унга етмаслиги, қондирмаслиги мумкин.
Капиталларнинг доиравий айланиши ва айланишнинг бир меъёрда кечмаслиги натижасида ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнида юзага келадиган номутаносибликларни ҳал қилиш зарурияти кредит каби категориянинг заруриятини белгилайди.
Товар хўжалигининг муҳим атрибутларидан бири сифатида кредит ҳамма вақт ҳаракат қилади. Хўжаликми ёки жисмоний шахсми, ким бўлишдан қатъий назар, кредитга камбағал бўлганидан эмас, балки капиталнинг доиравий айланиши ва айланишнинг бир меъёрида кечмаслиги натижасида ўз молиявий ресурсларини етмаслиги учунгина мурожаат қилади. Чунки бу ресурсларни захира сифатида жамғариш уларни ўлик капиталга айлантиради.
Кредит муносабатларининг юзага келиши учун бир қатор объектив омиллар зарур бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардир:

  1. Кредит муносабатларида қатнашувчилар кредитор ва қарз олувчи биринчи ўринда мустақил юридик шахс сифатида (субъект сифатида) қатнашиб, ўз мажбуриятлари бўйича кафолат бериб қатнашиши лозим.

  2. Кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг манфаатларининг ўзаро мос келиши.

  3. Кредитни қийматни ҳаракати сифатида тартибга солувчи бозор регуляторларининг мавжудлиги.

Кредитнинг моҳиятини тўғри англаш учун унинг иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини англаб етиш зарур.





Download 72,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish