КРЕАТИВ ВА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ ВА АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
Бутунжаҳон иқтисодий форумининг (WEF) 2015 йилда эълон қилинган “Таълимнинг янгича талқини: технологиялар салоҳиятини очиш” номли докладида келтирилган 2020 йилда энг муҳим саналадиган кўникмалар рўйхатининг дастлабки учталигини мураккаб муаммоларни ҳал қилиш, танқидий фикрлаш ва креативлик ташкил этган эди
1. “4 К” концепциясига кўра, XXI асрда таълим олиш учун зарур кўникмалар қаторидан ҳам ушбу кўникмалар ўрин олган: танқидий фикрлаш,
креатив фикрлаш, кооперация (жамоада ишлаш), коммуникация.
Бутунжаҳон иқтисодий форумининг 2020 йилнинг октябрида эълон қилинган “The Future of Jobs” докладида ҳам танқидий фикрлаш ва креативлик 2025 йилга келиб энг кўп талаб қилинадиган кўникмалар рўйхатининг дастлабки бешталигидан ўрин олади
2.
Инновацион технологиялар ва бошқарувга янгича ёндашувлар ривожланаётган бугунги дунёда ташкилот раҳбарлари айнан ушбу кўникмаларга эга бўлган инсон ресурси учун кураш олиб бормоқда. IBMнинг
60 мамлакат ва 33 соҳанинг юқори бўғиндаги 1500 дан зиёд раҳбарлари орасида олиб борган тадқиқотларининг натижасига кўра,
бугунги кунда интизом, интеллект ва диплом эмас, ностандарт фикрлаш қобилияти муваффақият гарови, деган хулосага келиш мумкин. Чунки глобаллашув жараёнларига жалб этилган замонавий жамиятнинг вазифаси бу жараёнлар юзага келтираётган ўзгаришларга
тезкор жавоб бериш, ностандарт қарорлар қабул қилиш, янги оргинал ғояларни ишлаб чиқишдан иборат. Жамиятда таниш вазифаларнинг ноодатий ечимларига, муаммоларни ечишга янгича ёндашувга, одатий вазиятларда ўзини тутишнинг янгича усулларига эҳтиёж ортиб бормоқда.
Бир қарашда креативлик ва танқидий фикрлаш бир-бирига қарама- қарши тушунчалардек кўринади. Аммо, турли бўлишига қарамасдан, бугунги кун олдимизга қўяётган долзарб масалаларни самарали ҳал қилиш учун ҳар икки фикрлаш ҳам бирдек зарур. Хўш, креативлик ва танқидий фикрлаш –
улар кимлар, иттифоқчиларми ёки рақиблар?
Бу икки тушунча бир-бирини тўлдиради. Креатив фикрлаш - у ёки бу масаланинг бутунлай янги ва ноодатий ечимини топишга олиб келадиган тафаккур. Танқидий фикрлаш эса таклиф этилган ечимларни уларни қўллаш соҳасини аниқлаш учун текширишдан иборат. Креатив фикрлаш
1 New Vision for Education: Unlocking
the Potential of Technology, 2015// http://www3.weforum.org/docs/WEFUSA_NewVisionforEducation_Report2015.pdf
2 The Future of Jobs Report 2020https://www.weforum.org/reports/the-future-of-jobs-report-2020